Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамадиева Лазиза Низомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон АССРда ҳарбий матбуот: шаклланиши, фаолияти, ўзига хос жиҳатлари (1918-1924 йй)” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1117.
Илмий раҳбар: Набиев Фарход Хамидович тарих фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Саидов Илхом Мухиддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Сановар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1918-1924-йилларда Туркистонда ҳарбий-даврий нашрларнинг шаклланиши, фаолияти ва ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Туркистон ўлкасида ҳарбий назоратни кучайтириш мақсадида болшевиклар ҳукумати ҳарбий матбуотни жорий этганлиги, у орқали қизил армияга қарши қуролли ҳаракатга “салбий” баҳо берганлиги, маҳаллий аҳолини эса янги ҳукуматга хизмат этишга тарғиб этганлиги далилланган;
ҳарбий даврий нашрларда Туркистон ўлкаси аҳолиси орасидан совет идораларига хизмат қилувчи кишиларни тайёрлаш, бошқарув тизимини мустаҳкамлашда улардан фойдаланиш, маҳаллий аҳоли ўртасида болшевиклар ҳукуматига ишончни оширишга қаратилган мақолалар берилганлиги аниқланган;
советлар томонидан миллий манфаатларни поймол қилган ҳолда метрополия манфаатларини ифодалаган бир қанча ҳарбий газета ва журналлар, “Красноармеец”, “Красный фронт”, “Горнист”, “Пролетарская мысль”, “Набат революции”, “Коммунистическая мысль”, “Военная мысль” каби ҳарбий нашрлар (ўттизта газета ва ўнга яқин журналлар) фаолият юритганлиги аниқланган;
ҳарбий матбуотнинг 1918-1924-йиллар кенг фаолият олиб борган даври бўлиб, советлар ҳарбий нашрлар орқали қизил армия сафларини кенгайтириш учун ғоявий-мафкуравий ҳаракат қилганлиги, натижада бу ғоялар маҳаллий аҳоли манфаатларига зид бўлганлиги боис, ушбу йиллардаги тарғибот Туркистон ўлкасида болшевиклар кутган натижани бермаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Туркистон АССРда ҳарбий матбуот: шаклланиши, фаолияти, ўзига хос жиҳатлари” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси юзасидан илмий изланишлар натижалари асосида:
Туркистон ўлкасида ҳарбий назоратни кучайтириш мақсадида болшевиклар ҳукумати ҳарбий матбуотни жорий этганлиги, у орқали қизил армияга қарши қуролли ҳаракатга “салбий” баҳо берганлиги, маҳаллий аҳолини эса янги ҳукуматга хизмат этишга тарғиб этганлиги ҳақидаги маълумотлар Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ҳужжатлар фондида сақланаётган Туркистон АССРга оид ҳужжатларида акс этган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 25-мартда берилган 04-05/1036-сон маълумотнома). Мазкур илмий натижалар Туркистон АССРнинг ҳарбий-сиёсий ва маъмурий-бошқарув соҳасида юз берган ўзгаришларни очиб беришга хизмат қилган;
советлар томонидан миллий манфаатларни поймол қилган ҳолда метрополия манфаатларини ифодалаган бир қанча ҳарбий газета ва журналлар, “Красноармеец”, “Красный фронт”, “Горнист”, “Пролетарская мысль”, “Набат революции”, “Коммунистическая мысль”, “Военная мысль” каби ҳарбий нашрлар (ўттизта газета ва ўнга яқин журналлар) фаолият юритганлиги ҳамда ушбу ҳарбий  нашрларда Туркистон ўлкаси аҳолиси орасидан совет идораларига хизмат қилувчи кишиларни тайёрлаш, бошқарув тизимини мустаҳкамлашда улардан фойдаланиш, маҳаллий аҳоли ўртасида болшевиклар ҳукуматига ишончни оширишга қаратилган мақолалар берилганлиги каби масалалар архив ҳужжатлари ва тарихий манбалар асосида ёритиб берилган бўлиб, (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2024-йил 5-июнда берилган 95-сон маълумотнома) тадқиқот натижалари Қуролли кучлар давлат музейи экспозицияларини қизиқарли маълумотлар, муҳим тарихий фактлар билан бойитишга хизмат қилган;
Туркистонда 1918-1924-йиллар ҳарбий матбуотнинг кенг фаолият даври бўлганлиги, советлар ҳарбий нашрлар орқали қизил армия сафларини кенгайтириш учун ғоявий-мафкуравий ҳаракат қилганлиги, натижада бу ғоялар маҳаллий аҳоли манфаатларига зид бўлганлиги боис, ушбу йиллардаги тарғибот Туркистон ўлкасида болшевиклар кутган натижани бермаганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-йил 12-февралда берилган 02-31-209 сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий хулосалари Туркистон ўлкаси даврий нашрлар фаолиятидаги ўзгаришларни очиб беришга хизмат қилган;
ҳарбий даврий нашрларда Туркистон ўлкаси аҳолиси орасидан совет идораларига хизмат қилувчи кишиларни тайёрлаш, бошқарув тизимини мустаҳкамлашда улардан фойдаланиш, маҳаллий аҳоли ўртасида болшевиклар ҳукуматига ишончни оширишга қаратилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-йил 12-февралда берилган 02-31-209 сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар жамоатчиликда совет даври газета журналлари ва матбуотнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларининг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish