Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубова Шаходат Хамиджановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: В-ХИ асрларда Хоразм воҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tar 2077.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшов Баҳодир Жураевич, тарих фанлари доктори, профессор; Турганов Бахит Курбанбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. В-ХИ асрларда Хоразм воҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тарихини ёритишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Африғийлар сулоласи вакиллари тамғаларининг юеджи тангаларидаги тамғалар билан ўхшашлиги асосида африғийлар туркий сулола вакиллари бўлиши мумкин деган ғоя далилланди шунингдек Хоразм воҳасидаги ҳар бир шаҳар ҳокими ўзини “шоҳ” унвони билан атаганлиги аниқланди; 
Илк ўрта асрларда Эрон сосонийлари тасирига тушмасдан Хоразм ўзининг қадимий урф одат ва анъаналарини сақлаб қолганлиги шунингдек бу даврда Хоразм давлатининг Бақтрия, Суғд, шарқий Европа, Византия, Хитой билан ҳам алоқалари мавжуд бўлганлиги далилланди; 
Хоразм давлати ҳудудидан топилган тангалар асосида ҳукмдорларнинг исмлари ва ҳукмронлик қилган даврлари аниқланган. Бу манбалар ёзма манбалар билан қиёсий солиштирилиб, тамғалардаги ўзгаришлар асосида африғийларнинг 700 йил давомида ҳукмронлик қилган даврида бир сулолага мансуб турли хил хонадон вакиллари ҳокимиятда бўлган бўлишлари мумкинлиги асосланди; 
Маъмун ИИ томонидан 1004-йилда “Маъмун академия” сининг ташкил этилиши заминида Хоразм воҳасидаги илм ва фан тараққий эта бошлаши натижасида бу ҳудудга бошқа давлатлардан ҳам илм аҳлининг тўпланиш жараёни бевосита боғлиқлиги далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. В-ХИ асрларда Хоразм воҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тарихи бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида: 
Африғийлар сулоласи вакиллари тамғаларининг юеджи тангаларидаги тамғалар билан ўхшашлиги асосида африғийлар туркий сулола вакиллари бўлиши мумкин деган ғоя далилланди шунингдек Хоразм воҳасидаги ҳар бир шаҳар ҳокими ўзини “шоҳ” унвони билан атаганлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 28-мартдаги 10/693-сон далолатномаси). Натижалар Тадқиқотда илгари сурилган гоялардан  Африғийлар сулоласи вакиллари тамғаларини бошқа ҳудудлардан топилган тамғалар билан қиёсий солиштириш ва унинг илдизини аниқлаш имконини берган;
Илк ўрта асрларда Эрон сосонийлари тасирига тушмасдан Хоразм ўзининг қадимий урф одат ва анъаналарини сақлаб қолганлиги шунингдек бу даврда Хоразм давлатининг Бақтрия, Суғд, шарқий Европа, Византия, Хитой билан ҳам алоқалари мавжуд бўлганлиги далилланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 28-мартдаги 10/693-сон далолатномаси).. Натижада, улар телетомошабинларнинг Хоразм воҳаси В-ХИ асрларга оид  тарихий маълумотлардан тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган;
Хоразм давлати ҳудудидан топилган тангалар асосида ҳукмдорларнинг исмлари ва ҳукмронлик қилган даврлари аниқланган. Бу манбалар ёзма манбалар билан қиёсий солиштирилиб, тамғалардаги ўзгаришлар асосида африғийларнинг 700-йил давомида ҳукмронлик қилган даврида бир сулолага мансуб турли хил хонадон вакиллари ҳокимиятда бўлган бўлишлари мумкинлиги асосланган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2025-йил 9-апрелдаги 05-09-450-сон маълумотномаси). Натижалар лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, монография ва электрон ресурсларни мазмунан бойитиш имконини берган;
Маъмун ИИ томонидан 1004-йилда “Маъмун академия” сининг ташкил этилиши заминида Хоразм воҳасидаги илм ва фан тараққий эта бошлаши натижасида бу ҳудудга бошқа давлатлардан ҳам илм аҳлининг тўпланиш жараёни бевосита боғлиқлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2025-йил 9-апрелдаги 05-09-450-сон маълумотномаси). Натижалар Тадқиқотда илгари сурилган гоялардан  Африғийлар сулоласи вакиллари тамғаларини бошқа ҳудудлардан топилган тамғалар билан қиёсий солиштириш ва унинг илдизини аниқлаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish