Жалолова Гулноз Манноб-қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий Ўзбекистон бадиий филмларида кинодекорация санъатининг ривожланиш муаммолари” 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/San169.
Илмий раҳбар: Қодирова Дилафрўз Мухсиновна, санъатшунослик фанлари бўйича фан доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.
Расмий оппонентлар: Курязова Дармон, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Хайдарова Нигора, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври Ўзбекистон кино сан'атида кинодекорациянинг ривожланиш босқичларини, бадиий филмлардаги кино образлар, муҳит ва макон тасвири бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек кинодекорациянинг янги тамойиллари учинчи ренессанс таъсирида тарихий репрезентация образ ва маконларни реал кўринишларини тиклаш билан биргаликда кино экранида тарихни улуғвор, рамзий ва эстетик бой визуал воситалар орқали ифодалаганига кўра маданий-миллий ғояни етказувчи восита сифатида талқин қилиниши далилланган;
ўзбек кино санъатининг тадрижий эволюциясида жанрларнинг ўзаро синтези ва хилма-хиллиги кузатилиб, бу кинорассомлар учун ҳар бир саҳнани фалсафий-эстетик ифода шаклида қуриш имконини яратди ва ўзбек кинодекорациясини эстетик концептуализм йўналишлари шаклланиб, тарихий жанрдаги филмларда реалистик, мелодрама жанрдаги филмларда сюреалистик ва экспрессионистик, драма жанридаги филмларда минималистик йўналишлар ривожланишига таъсир кўрсатганлиги асосланган;
сўнгги йилларда кино рассомларнинг дигитализациядан фойдаланишга ўтиши, анъанавий декорацияларни қуриш ва эскизлар яратиш эҳтиёжини камайтирганлиги, филмнинг тасвирий ечимида гибрид усулларнинг қўллашга туртки бўлгани, бу услуб орқали ўзбек кино санъатида классик “ноир-нео-ноир” услубидаги ижтимоий муаммоларга бағишланган филмлар яратилишига таъсир кўрсатганлиги исботланган;
миллий бадиий филмлар тасвирий ечимида ривожланиш жараёнида тарихий, миллий-этнографик хусусиятларга эга бадиий филмлар модификацияси (1991-2005йй.), хусусий киностудиялар ва муаллифлик филмларининг ривожланиши, бадиий филмлар тасвирий ечимида эксприментал, мажозий, бадиий, ифодавий тавирий воситаларнинг шаклланиши (2005-2017), замонавий технологиялар таъсирида яратилган кинодекорацияларнинг дигитализацияланган янги форматлари (2017-2024) юзага келгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Замонавий Ўзбекистон бадиий филмларида кинодекорация санъатининг ривожланиш муаммолари” номли тадқиқот доирасида олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек кино санъатининг тадрижий эволюциясида жанрларнинг ўзаро синтези ва хилма-хиллиги кузатилиб, бу кинорассомлар томонидан яратилган тасвирий ечимларда: тарихий жанрдаги филмларда реалистик оқим, мелодрама жанрдаги филмларда сюреалистик ва экспрессионистик оқим, драма жанридаги филмларда минималистик оқим ривожланишига таъсир кўрсатганлигилиги ҳамда сўнгги йилларда кино рассомларнинг дигитализациядан фойдаланишга ўтиши, анъанавий декорацияларни қуриш ва эскизлар яратиш эҳтиёжини камайтирганлиги, филмнинг тасвирий ечимида гибрид усулларнинг қўллашга туртки бўлгани, бу услуб орқали ўзбек кино санъатида классик “ноир-нео-ноир” услубидаги ижтимоий муаммоларга бағишланган филмлар яратилишига таъсир кўрсатганлиги исботланганлиги ҳақидаги илмий назарий хулосалар К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2024-йилнинг 2-10-декабр кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон кино рассомларининг ўзбек бадиий филмларига ишлаган эскиз, раскадровка ва костюм эскизларидан ташкил топган кўргазмада ўзбек профессионал кинорассомларининг турли жанрдаги филмларга ишлаган сара эскизлари, раскадовкалари ва костюм эскизларидан ҳамда “Чегарасиз ҳудуд: Тасвирдан экрангача” номли гуруҳли кўргазмани ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2024-йил 20-декабрдаги 03-09/158-1881-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосалар “Чегарасиз Ҳудуд: Тасвирдан Экрангача” кўргазмасининг бадиий илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилди ва кенг оммага маълум бўлмаган санъат асарлари билан томошабин маънавий оламини ва эстетик дидини ўстириш имконини берган;
миллий бадиий филмлар тасвирий ечимида ривожланиш жараёнида тарихий, миллий-этнографик хусусиятларга эга бадиий филмлар модификацияси даври(1991-2005йй.), хусусий киностудиялар ва муаллифлик филмларининг ривожланиши, бадиий филмлар тасвирий ечимида эксприментал, мажозий, бадиий, ифодавий тавирий воситаларнинг шаклланиши даври (2005-2017), замонавий технологиялар таъсирида яратилган кинодекорацияларнинг дигитализацияланган янги форматлари даври (2017-2024) юзага келгани аниқланганлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Маданият ва маърифат" телеканалида эфирга узатилган "Киноталқин" кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси давлат муассаси 2021-йил 15-декабрдаги 01-02-227-сон маълумотномаси). Натижада кенг аудиторияни ўзбек кинодекорацияси ривожланишининг уч асосий даври ва хусусиятлари ҳақидаги илмий хулосалар билан бохабар қилишга ва ўзбек кинодекорацияларига оид тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ўзбек кинодекорациянинг янги тамойиллари мазмунида: мустақилликнинг илк ўн йиллигида тарихий маданий меъросни ўрганиш тамойили; кейинги ўн йилликда миллий ўзига хосликнинг турли жанрлар кесимида намоён бўлиши ва семантик тамойил; сўнгги ўн йилликда учинчи ренессанс таъсирида тарихий реконструксия ва репрезентация тамойили кинорассомлар ижодида такомиллашгани далилланганлиги бўйича олинган хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон тарихи" телеканалида эфирга узатилган "Тақдимот" кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси давлат муассасининг 2024-йил 18-декабрдаги 02-28-1317-сон маълумотномаси). Натижада, "Имом ал-Бухорий", "Буюк Амир Темур", "Исломхўжа", "Иҳақ", "Элпарвар", "Қўқон шамоли" каби тарихий филмлар кинодекорация ва тасвирий ечимлари орқали Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси кенг намойиш этилиб, миллий ғурур ҳамда ўзликни шакллантириш омили сифатида эътироф этилганлигига оид маълумотлар билан кенг оммани хабардор қилиш имкониятини берган;