Рахимова Ситора Хикматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Семизликнинг морбид турида метаболик жарроҳликнинг жигар ҳолатига таъсири” 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3013.
Илмий раҳбар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алиева Анна Валеревна, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизликнинг морбид тури бўлган беморларда бариатрик жарроҳлик аралашувларининг жигар ҳолатига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тана вазни индекси ва вазннинг максимал пасайиши сливрезекция ва гастрошунтлаш жарроҳлик амалиётларидан кейинги дастлабки 6 ой ичида мос равишда 36,7% ва 37,4% га, кейинги муддатларда ТВИ операциядан кейинги олдинги даврга нисбатан 2 бараварга пасайиши ҳамда гастрошунтлашда ТВИ камаиши барқарор бўлиб, операциядан бир ва 2 йилдан кейин ҳам кузатилганлиги асосланган;
Fib 4 кўрсаткичини ҳисоблаш ва жигарни фибросканирлаш жигар фибрози ва НАЁЖКнинг янада аниқроқ кўринишини акс эттириши, семизлик ва НАЁЖК билан оғриган беморларда бариатрик операцияларни ўтказиш 12 ойдан кейин жигарнинг ҳолатини сезиларли яхшиланишига олиб келиши ҳамда жигар фибрози ва стеатози кўрсаткичлари жарроҳлик амалиётидан олдинги кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада камайиши исботланган;
морбид семизликни даволашда бариатрик операцияларни ўтказишда турли хил жарроҳлик аралашувларида (сливрезекция, гастрошунтлаш) тана вазни ва ТВИ ишончли пасайиши ва жигар ҳолатини яхшиланишига эришиш мумкинлиги аниқланган;
ўтказилган бариатрик жарроҳликларнинг (сливрезекция, гастрошунтлаш) туридан қатъи назар, липопротеидларнинг атероген фракциялари ва атероген коэффициентининг пасайиши, липопротеинларнинг антиатероген фракцияларининг ошиши ҳамда лептин ва адипонектин кўрсаткичларнинг яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Семизликнинг морбид турида метаболик жарроҳликнинг жигар ҳолати ўзгаришларини баҳолаш ва даволаш самарадорлиги бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тана вазни индекси ва вазннинг максимал пасайиши сливрезекция ва гастрошунтлаш жарроҳлик амалиётларидан кейинги дастлабки 6 ой ичида мос равишда 36,7% ва 37,4% га, кейинги муддатларда ТВИ операциядан кейинги олдинги даврга нисбатан 2 бараварга пасайиши ҳамда гастрошунтлашда ТВИ камаиши барқарор бўлиб, операциядан бир ва 2 йилдан кейин ҳам кузатилгалиги РИЭИАТМ Қашқадарё филиали клиникаси 05.07.2024 йилдаги 121-Т-сонли ҳамда Бухоро вилояти эндокринология диспансери 05.07.2024 йилдаги 96-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: морбид семизликни даволашда бариатрик жарроҳлик амалиётидан сўнг тана вазни ва тана массаси индексини пасайтириш эрта ногиронлик ва ўлимга сабаб бўлган жигар фибрози ва циррози ривожланишининг олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: семизлик билан оғриган беморларни қайта касалхонага ётқизиш хавфини ўз вақтида аниқлаш вазн йўқотадиган дори воситаларига сарфланадиган харажатларни тежаш имконини беради. Хулоса: гастрошунтлаш амалиётидан кейин самарали вазн йўқотиш 1 ва 2 йил ичида барқарор бўлиб қолади, бу стеатогепатит, жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома каби асоратларни ривожланиш эҳтимолини камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: Fib 4 кўрсаткичини ҳисоблаш ва жигарни фибросканирлаш жигар фибрози ва НАЁЖКнинг янада аниқроқ кўринишини акс эттириши, семизлик ва НАЁЖК билан оғриган беморларда бариатрик операцияларни ўтказиш 12 ойдан кейин жигарнинг ҳолатини сезиларли яхшиланишига олиб келиши ҳамда жигар фибрози ва стеатози кўрсаткичлари жарроҳлик амалиётидан олдинги кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада камайиши исботланганлиги РИЭИАТМ Қашқадарё филиали клиникаси 05.07.2024 йилдаги 121-Т-сонли ҳамда Бухоро вилояти эндокринология диспансери 05.07.2024 йилдаги 96-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Fib 4 ни ҳисоблаш асосида НАЁЖК ни эрта ташхислаш ва жигарни фибросканерлаш ёрдамида амалга ошириладиган фиброз босқичини аниқлаш билан жигарни батафсил ўрганиш НАЁЖК ни ўз вақтида даволаш ва цироз ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, семизлик билан оғриган беморларга ойига ўртача вазн йўқотадиган дори воситаларига сарфланадиган 180 минг сўмни тежаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: семизлик ва 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда гастрошунтлаш амалиёти тежамкорлиги ҳар бир бемор учун 166 минг сўмни ташкил этган. Хулоса: Fib 4 ни ҳисоблаш НАЁЖК ни ўз вақтида ташхислаш ва жигарни тўлиқроқ ўрганиш, фибрознинг босқичини эрта аниқлаш ҳамда жигарни фибросканерлаш ёрдамида НАЁЖК ни ўз вақтида даволаш ва цироз ривожланишининг олдини олиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: морбид семизликни даволашда бариатрик операцияларни ўтказишда турли хил жарроҳлик аралашувларида (сливрезекция, гастрошунтлаш) тана вазни ва ТВИ ишончли пасайиши ва жигар ҳолатини яхшиланишига эришиш мумкинлиги аниқланганлиги РИЭИАТМ Қашқадарё филиали клиникаси 05.07.2024 йилдаги 121-Т-сонли ҳамда Бухоро вилояти эндокринология диспансери 05.07.2024 йилдаги 96-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бариатрик жарроҳликдан сўнг ишончли вазн йўқотиш жигар ҳолатини яхшилашга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида асоратларнинг ривожланишига ва жигар патологиясининг ўсишига тўсқинлик қилади. Иқтисодий самарадорлик: бариатрик аралашувларни ўтказган семизлиги бор НАЁЖК билан оғриган беморларда бариатрик жарроҳлик пайтида вазн йўқотиш жигар ҳолатининг сезиларли яхшиланишига олиб келди; операциядан кейинги 12 ойдан сўнг, жигар фибрози ва стеатоз кўрсаткичлари операциядан олдинги кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада камайди. Бу, ўз навбатида, морбид семизлик билан оғриган беморларга ойига ўртача 180 минг сўм вазн йўқотадиган дори воситаларини тежаш имконини берган. Хулоса: бариатрик жарроҳлик ишончли вазн йўқотиш имконини беради, бу жигарнинг функционал ҳолатини яхшилашга ёрдам берган;
тўртинчи илмий янгилик: ўтказилган бариатрик жарроҳликларнинг (сливрезекция, гастрошунтлаш) туридан қатъи назар, липопротеидларнинг атероген фракциялари ва атероген коэффициентининг пасайиши, липопротеинларнинг антиатероген фракцияларининг ошиши ҳамда лептин ва адипонектин кўрсаткичларнинг яхшиланиши аниқланганлиги РИЭИАТМ Қашқадарё филиали клиникаси 05.07.2024 йилдаги 121-Т-сонли ҳамда Бухоро вилояти эндокринология диспансери 05.07.2024 йилдаги 96-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: морбид семизликни даволашда бариатрик жарроҳликдан сўнг лептин ва адипонектин каби гормонал кўрсаткичларнинг яхшиланиши ТВИнинг пасайишига олиб келади, тўйинганлик ҳисси кучаяди ва адепонектин тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини оширади, бу ҳам қандли диабетнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатади ва билвосита атеросклероз хавфини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: морбид семизлик билан оғриган беморларга вазн йўқотиш ва қандли диабет касаллигини даволаш учун дори-дармонларни ҳар ойда ўртача 350 минг сўм тежаш имконини беради. Семизлик ва 2-тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда гастрошунтлаш амалиётининг тежамкорлиги ҳар бир бемор учун 175 минг сўмни тежас имконини берган. Хулоса: бариатрик жарроҳлик қандли диабетнинг кечишига фойдали таъсир кўрсатади ва липид профилини яхшилайди, атероген липид фракцияларини камайтиришга имкон берган.