Хайитова Феруза Абдихаликовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида топонимларнинг лингвокултурологик тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil.1669
Илмий раҳбар: Рузикулов Фазлиддин Шукурович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Сулайманова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Рахимов Ғанишер Худойқулович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади топонимларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг структур, семантик ва этимологик характеристикаларини ҳисобга олган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал, дифференциал ва миллий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари топонимларининг таснифий, функсионал хусусиятлари чогʻиштирма кесимда очиб берилиб, уларнинг структур, семантик ва этимологик жиҳатларига кўра лингвомаданий фарқланиши аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги топонимлар шаклланишига таʼсир кўрсатувчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар ёритилган ҳамда топонимлар семантикасидаги диний, мифологик, этнографик, аксиологик қийматли каби этномаданий ахборотнинг миллий-маданий фонда воқеланиш имкониятлари асосланган;
метафорик асосли топонимларда соматизм, зооним, фитоним компоненлар, шунингдек ранг, шакл, хил-хусусият англатувчи белгили рамзларнинг иштирокини компонент изоҳлаш асосида ҳар икки тил топонимларида метафорик моделларнинг семантик-структур хусусиятлари очиб берилган;
топонимларни маданий аҳамиятли ахборотни вербаллаштирувчи, сақловчи ҳамда инглиз ва ўзбек лингвомаданиятлари вакилларининг оламни идрок этиш ва талқин қилиш хусусиятларини акс эттирувчи лингвомаданий константалар сифатида кўриб чиқиш ўринли эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек топонимларининг лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий хулосалар ва амалий натижалар асосида:
Инглиз ва ўзбек тиллари топонимларининг таснифий, функсионал хусусиятлари чогʻиштирма кесимда текширилиб, уларнинг структур, семантик ва этимологик жиҳатларига кўра лингвомаданий фарқланиши кўрсатиб берилганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли грант лойиҳасида қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил, 18-апрелдаги 04/1-982-сон маʼлумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида аҳолининг тил хусусиятларини, жой номларининг этимологияси, лугʻавий маʼнолари, фонетик ва морфологик таркибий тузилишлари, топонимларнинг лингвистик табиатига хос лисоний, ономастик-грамматик, ономастик-морфологик, ономастик-синтактик хусусиятларидан дастурнинг тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган. Натижада, лойиҳа доирасида ўзбек ва инглиз тиллардаги топонимларнинг электрон платформадаги сифат ва миқдор жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги топонимлар шаклланишига таʼсир кўрсатувчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар ёритилган ҳамда топонимлар семантикасидаги этномаданий (диний, мифологик, этнографик, аксиологик қийматли) ахборотнинг миллий-маданий фонда воқеланиш имкониятлари асосланганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таʼлимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил, 24-апрелдаги 04/1-1053-сон маʼлумотномаси). Натижада, топонимларнинг шаклланиши ва семантик хусусиятларини аниқлашга доир умумий лингвистик қарашларнинг мукаммаллашувига эришилган;
топонимларни маданий аҳамиятли ахборотни вербаллаштирувчи, сақловчи ҳамда инглиз ва ўзбек лингвомаданиятлари вакилларининг оламни идрок этиш ва талқин қилиш хусусиятларини акс эттирувчи лингвомаданий константалар сифатида кўриб чиқиш ўринли эканлиги далилланганлигига доир назарий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил, 23-апрелдаги 0231-534-сон маʼлумотномаси). Натижада, туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш жараёнида топонимларнинг лингвомаданий хусусиятларини ёритиш кенгайтирилиб, уларнинг маданий меросни узатиш ва миллий тафаккурни акс эттиришдаги ўрни бойитилган;
метафорик асосли топонимларда соматизм, зооним, фитоним компоненлар, шунингдек ранг, шакл, хил-хусусият англатувчи белгили рамзларнинг иштирокини компонент таҳлил қилиш асосида ҳар икки тил топонимларида метафорик моделларнинг семантик-структур хусусиятлари ёритилганлигида оид назарий хулосалардан Европа Иттифоқининг “ЭРАСМУС + дастури 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил, 4-мартдаги 492/02-сон маълумотномаси). Натижада, икки тилга оид топонимларнинг қиёсий таҳлили орқали ҳар иккала халқнинг маданий кодлари, тарихий тажрибаси ва ижтимоий онгида муҳим ўрин тутган омилларни аниқлаш имконияти такомиллаштирилган.