Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамдамов Ҳайдар Азаматовичнинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Публицистик матнларда антропоморфик метафоранинг когнитив-прагматик тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.PhD/Fil3687.
Илмий раҳбар: Насруллаева Гулшан Самадовна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор; Қобулжонова Гулбаҳор Комилжоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек публицистик матнларида антропоморфик метафораларнинг когнитив-прагматик имкониятларини ўрганиш ва публицистик дискурсда қандай маъно ва таъсир кучига эга эканлигини кўрсатиш. Уларни лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиш, семантик, стилистик ва коммуникатив функсияларини аниқлаш ҳамда уларнинг миллий маданиятга ва жанрга хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
публицистик матнларда антропоморфик метафораларнинг когнитив-прагматик хусусийати, хусусан, лисоний воситаларнинг нутқ вазиятига мос ифодалаган прагматик маъноси, ўхшашлик асосида кўчган маъно қирралари журналистлар нутқини тадқиқ қилиш орқали очиб берилган; 
публицистик матнларда антропоморфик метафоранинг когнитив-прагматик хусусиятларини аниқлаш механизми турли услубга доир матнларда метафораларнинг қўлланилиши, улар англатган кўчма маънолар оммабоп услубда ўзига хос лисоний манзара ҳосил қилиши далилланган;
публицистик матнларда антропоморфик метафоралар ва унга доир илмий-назарий қарашлар ва ёндашувлар лингвистик таҳлили асосида тавсифланган, антропоморфик метафоралар публицистик, ижтимоий тармоқ манбалари асосида аниқланган мисоллар орқали ёндош ҳодисалардан фарқланган, ички турлари ва бажарадиган вазифалари таснифланган;
публицистик матнларда антропоморфик метафораларнинг лисоний хусусийати ёритилган, айниқса, спорт журналистикасида бошқа соҳаларга қараганда антропоморфик метафоралардан, шунингдек, метафорик маъно кўчишининг бошқа турларидан нисбатан кўпроқ фойдаланилганлиги аниқланган. Ижтимоий тармоқ матнлари муаллифи от сўз туркумига доир, йаъни тана аъзоларига боғлиқ антропоморфик метафоралардан кам фойдаланиб, асосан, феъл сўз туркумлари асосида инсонга хос ҳаракат ва ҳолатларни бошқа мавжудотларга кўчириш орқали ўз туйғуларини баён қилиши далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Публисистик матнларда антропоморфик метафоранинг лисоний хусусийатлари ва когнитив-прагматик тадқиқи масалаларини муштаракликда ёритиш юзасидан тадқиқ этиш буйича олинган илмий натижа ва хулосалар асосида: 
публисистик матнларда антропоморфик метафора лисон ва нутққа дахлдорлиги, лисоний шахс ва лисоний жамийатнинг обектив борлиққа муносабатини намоён қилиши, лисоний жамийат антропоморфик метафоранинг когнитив-прагматик хусусийатини журналистик нутқни тадқиқ қилиш орқали очиб беришга доир таклифларидан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университетининг 2021-2023-йилларда бажарилган "Йанги авлод ўқув луг'атлари ва уларнинг мобил иловаларини йаратиш" мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университетининг 2024 йил 23-йанвардаги 241/20-сон ма'лумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 20-октабрдаги "мамлакатимизда ўзбек тилини йанада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўг'рисида" 6084-сон фармонида белгиланган ўзбек тилида номлар, атамаларни тартибга солиш, луг'атлар йаратиш, хорижий сўз ва атамаларга ўзбекча муқобиллар топиб, истемолга киритиш вазифасини бажаришда фойдаланилган; 
          публицистик матнларда антропоморфик метафора лисон ва нутққа муносабатига кўра турли илмий-назарий қарашлар ва ёндашувлар таҳлили асосида тавсифланган, антропоморфик метафоралар публицистик матн асосида аниқ мисоллар орқали ёндош ҳодисалардан фарқланган, ички турлари ва бажарадиган вазифалари таснифлашга доир тавсийа ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМФЗ-201908172 – “Ўзбек тили таълимий корпусини йаратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини та'минлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 4-февралдаги 04/1-201-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳаси доирасида йаратилган электрон платформанинг илмий далиллар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
          публицистик матнларда антропоморфик метафораларнинг лисоний хусусийати ёритилган, спорт журналистикасида бошқа соҳаларга қараганда антропоморфик метафоралардан кўпроқ фойдаланилиши аниқланган ва монографик тадқиқ этиш бўйича таклиф ва тавсийалардан Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалида бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” номли грантни бажаришда фойдаланилган (Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 22-йанвардаги 36/0101-сонли маълумотномаси) натижада грант лойиҳаси доирасида йаратилган электрон платформанинг илмий далиллар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish