Sayt test rejimida ishlamoqda

Кочкарова Дилноза Ахмадбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника олий таълим мяссасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped3826.
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, редагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, редагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи  ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштиришни таминлайдиган педагогик шарт-шароитлар мажмуасини ишлаб чиқиш, назарий асослаш ва экспериментал синовдан ўтказиш ҳамда ташкилотчилик маданийатини такомиллаштиришга оид тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мотивацион, аксиологик, когнитив, фаолиятли, рефлексив компонентлар, турли хил маданият наъмуналарини ўзида акс эттирган инсон маданияти феномени ҳамда маданий анъаналарни умумлаштиришга устуворлик бериш асосида тизимлаштирилган;
талабаларнинг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш модели якка тартибдаги ишларни ташкил қилиш, ички ва ташқи таълим мотивларини диагностик лойиҳалаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган интеллектуал билишга оид, қадриятли ва креатив мезонларни диагностикалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг ташкилотчилик маданияти технологик, узлюксизлик, мажмуавийлик, тизимлилик, обективлик тамойилларини уйғунлаштириш ҳамда динамик мониторинг кўрсаткичларини баҳолаш ва ташкилотчилик процедураларини ички кафолатлаштириш асосида шакллантирилган;
талабаларнинг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш жараёнлари маданиятшуносликка оид тизимли, шахсга йўналтирилган, индивидуал (якка тартибда) ёндашувларни ахлоқий ва ижтимоий мобиллик, шахсий интеллектуал сифатларини  тафаккур ва хулқ-атвор маданиятини фаолиятли яхлит уйғунлаштириш асосида тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида: 
техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мотивацион, аксиологик, когнитив, фаолиятли, рефлексив компонентлар, турли хил маданият наъмуналарини ўзида акс эттирган инсон маданияти феномени ҳамда маданий анъаналарни умумлаштиришга оид таклифлар асосида “Основы психологии и педагогики” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи билан тасдиқланган 697931-сон нашр рухсатномаси). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини ишлаб чиқиш шартлари кенгайтирилган;
талабаларнинг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш модели якка тартибдаги ишларни ташкил қилиш, ички ва ташқи таълим мотивларини диагностик лойиҳалаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган интеллектуал билишга оид, қадриятли ва креатив мезонларни диагностикалашга оид таклифлар 01-236 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024-йил 25-июндаги 01-329 сонли буйруғи). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак мутахассисларнинг ташкилотчилик маданияти технологик, узлюксизлик, мажмуавийлик, тизимлилик, обективлик тамойилларини уйғунлаштириш ҳамда динамик мониторинг кўрсаткичларини баҳолаш ва ташкилотчилик процедураларини ички кафолатлаштиришда шакллантиришга оид таклифлар асосида “Основы психологии и педагогики” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи билан тасдиқланган 697931-сон нашр рухсатномаси). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларининг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш моделини қўллаш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш жараёнлари маданиятшуносликка оид, тизимли, шахсга йўналтирилган, индивидуал (якка тартибда) ёндашувларни ахлоқий ва ижтимоий мобиллик, шахсий интеллектуал сифатларни ҳамда тафаккур ва хулқ-атвор маданиятини фаолиятли яхлит уйғунлаштириш асосида тизимлаштиришга оид таклифлар 01-236 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024-йил 25 июндаги 01-329 сонли буйруғи). Натижада, талабаларнинг ташкилотчилик маданиятини такомиллаштириш мезонларини ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish