Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуснуддинова Зулайхо Хамидуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўзи ожиз болалар билан олиб бориладиган коррексион-педагогик  иш самарадорлигини оширишнинг  кластер механизмлари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7220.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Холиқов Азамат Қахрамонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади кўзи ожиз болалар билан олиб бориладиган коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишнинг кластер механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўришида нуқсони бўлган болалар билан олиб бориладиган коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларда визуал етишмовчиликни компенсация қилувчи полисенсор таъсирни прогностик баҳолаш, предмет тасаввурини яхлит шакллантириш муҳитида ҳиссий сезгирлик импулсига кўра мақсадли оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
кўришида нуқсони бўлган болаларда бирламчи ва иккиламчи нуқсонларни бартараф этиш модели диагностика ва коррексия ишларининг алгоритмик узвийлигини индивидуал йўналтирилган эргономик жараёндаги субектлар фаоллигини ошириш имкониятларининг динамик салоҳиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишнинг кластер механизмлари кўзи ожиз бола ривожланиш харитасида белгиланган сенсомотор мезонларни конструктив-дидактик машғулотларда даврий мониторинг натижаларига кўра сингдириш ҳамда оила, таълим ва тиббиёт функсияларига адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
коррексион-педагогик иш самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўзи ожиз болаларда ижтимоийлашув мотивациясини интенсив ривожлантирувчи ўқув-коррексия машқларини киритиш ҳамда имитацион муҳитдаги рационал адаптивликни дифференциал равишда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўзи ожиз болалар билан олиб бориладиган коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишнинг кластер механизмларини тадқиқ қилиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
кўришида нуқсони бўлган болалар билан олиб бориладиган коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларда визуал етишмовчиликни компенсация қилувчи полисенсор таъсирни прогностик баҳолаш, предмет тасаввурини яхлит шакллантириш муҳитида ҳиссий сезгирлик импулсига кўра мақсадли оптималлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар “Технология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2022-йил 21-июндаги 166-сонли буйруғи). Натижада коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишда ўқитувчи-тифлопедагог, ота-оналар ва кўзи ожиз болалар фаолиятини интегратив ташкил этишнинг дидактик таъминотига эришилган;
кўришида нуқсони бўлган болаларда бирламчи ва иккиламчи нуқсонларни бартараф этиш модели диагностика ва коррексия ишларининг алгоритмик узвийлигини индивидуал йўналтирилган эргономик жараёндаги субектлар фаоллигини ошириш имкониятларининг динамик салоҳиятини ҳисобга олишга доир тавсиялар “Тифлопсихология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи асосида тасдиқланган 194-543–рақамли гувоҳнома). Натижада кўришида нуқсони бўлган болаларни комплекс ривожлантиришнинг психологик ёндашувларнинг мақсадли йўлга қўйилишига шароит яратилган; 
коррексион-педагогик иш самарадорлигини оширишнинг кластер механизмлари кўзи ожиз бола ривожланиш харитасида белгиланган сенсомотор мезонларни конструктив-дидактик машғулотларда даврий мониторинг натижаларига кўра сингдириш ҳамда оила, таълим ва тиббиёт функсияларига адаптивлаштиришга оид таклифлари “Мўлжал олиш ва ҳаракатланиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи асосида тасдиқланган 438-364–рақамли гувоҳнома). Натижада кўзи ожиз болаларни маконда мўлжал олишга ўргатиш орқали уларнинг ижтимоийлашувини таъминлашнинг методик йўлларининг тарғиб этилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish