Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиева Нигора Азизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери шароитида аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг самарали механизмлари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6711.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Арсланова Мадина Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери шароитида аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг самарали механизмларини аниқлаш ва уларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг педагогик-психологик имкониятлари болаларда мурожаатга реакцияни шакллантиришга қаратилган коррексион ресурсни ота-оналарнинг педагогик позисияси устуворлигида микро муҳит талабларига кўра адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг кластер модели визуал контактни нутқий мулоқотгача ривожлантирувчи таълим субектларининг ҳаракат харитасини аниқлаш, “ФлоорТиме”, “ПЕCС карточкалари” технологияларининг интегратив элементларини “ижтимоий дислокация” методика элементларига босқичма-босқич сингдириш асосида такомиллаштирилган;
аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг коррексион-дидактик механизмлари ахборот алмашишга ундовчи алтернатив мулоқот машқларини ишлаб чиқиш ҳамда педагогик ва терапевтик таъсир алгоритмлар симулясиясини кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
 таълим кластери субектлари фаолиятини интеграциялашнинг методик таъминоти эҳтиёжни нутқий ифодалаш мезонларининг болалардаги беқарор хатти-ҳаракатларни бартараф этишга қаратилган релаксасион таъсир амалиётида конструктивлик имкониятларига кўра персонал имкониятларини коррексион-ривожлантирувчи фаолият траекториясига ҳамоҳанг мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластери шароитида аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг самарали механизмларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
таълим кластери шароитида аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари мулоқотга эҳтиёжни кучайтирувчи рефлексив, ижтимоий, коммуникатив реакция ҳаракатларини коррексион таъсир мақсадларига интеграциялаш ҳамда микромуҳитда ота-оналар позициясини методик оптималлаштиришга оид таклифлари “Инклюзив таълимда синергетика” дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4 мартдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган 55350-сонли гувоҳнома). Натижада, аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг кластер модели визуал контактни нутқий мулоқотгача ривожлантирувчи таълим субектларининг ҳаракат харитасига ижтимоий дислокация, “ФлоорТиме”, “ПЕCС карточкалари” технологиялари элементларини адаптив имитацияларда сингдиришга оид тавсиялари “Майда қўл моторикасини ривожлантириш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22 декабрдаги 537-сонли буйруғи билан тасдиқланган 537298-сонли гувоҳнома). Натижада,  аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашда коррексион-педагогик жараённи моделлаштириш бўйича тавсияларни тарғиб этишга эришилган;
аутизм синдромли болалар нутқи устида ишлашнинг коррексион-дидактик механизмлари ахборот алмашишга ундовчи алтернатив мулоқот машқларини ривожлантирувчи муҳитнинг адаптивлик, интеграцион, компенсацион имкониятларига кўра динамик босқичларида терапевтик йўналганликда трансформациялашга доир таклифлари “Мўлжал олиш ва ҳаракатланиш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган 438364-сонли гувоҳнома). Натижада аутизм синдромли болалар нутқини ривожлантиришда микро ва макро муҳитни яратишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish