Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқанова Муборак Ғиезиддин қизининг
Фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Индивидуал таълим шароитида бўлажак махсус педагогларни логопедик машғулотларни моделлаштиришга тайёрлаш методикаси”, 13.00.03 -Махсус педагогика.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8863
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ачилова Севара Джациркуловна, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.. 
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Арсланова Мадина Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал таълим шароитида бўлажак махсус педагогларни логопедик машғулотларни моделлаштиришга тайёрлаш  методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индивидуал таълим шароитида бўлажак махсус педагогларни логопедик машғулотларни моделлаштиришга тайёрлаш методикасининг педагогик имкониятлари академик бўшлиқларни тезкор диагностика қилишнинг валидлик, мунтазамлилик тамойилларини ўқув муҳитини фаоллаштирувчи эргономик талаблар билан уйғун интеграциялаш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларни коррексион машғулотларни моделлаштиришга тайёрлашнинг методик модели нутқ нуқсонининг клиник-педагогик тавсифини очиб беришга йўналтирилган фонетик-коррексион таъсирни аниқлаш, луғат мониторинги бўйича методик босқичларда  детерминизм тамойилининг функсионал имкониятларини педагогик коррексиялаш талабларига мос изчил адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
коррексион машғулотларни моделлаштиришга ўргатиш технологиялари талабаларнинг ўзлаштириш хусусиятларига кўра дифференцияланувчи дедлайн топшириқларни таълим субъетлари ўзаро ҳамкорлик қирраларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш ҳамда  лексик-визуал изоҳли контекстда қисқа интервалли мониторинг қилишга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни индивидуал таълим парадигмалари асосида коррексион машғулотларни моделлаштиришга тайёрлашнинг дидактик таъминоти диагностика, коррексия, автоматизация ва дифференциация машқлари мазмунига мантиқий-фаоллаштирувчи элементларини киритиш ҳамда реал нутқий муҳит ва мулоқот жараёнида рефлексив, методик ва психологик мезонларга трансформациялаш асосида такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Махсус педагогика йўналиши талабаларини коррексион машғулотларни моделлаштиришга тайёрлаш  бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
    махсус педагогика йўналиши талабаларини коррексион машғулотларни моделлаштиришга тайёрлашда индивидуал таълимнинг педагогик-психологик имкониятлари талабаларда академик бўшлиқларни тезкор диагностика қилишнинг валидлик, мунтазамлилик тамойилларини ўқув муҳитини фаоллаштирувчи эргономик талаблар билан интеграциясини барқарор таъминлашга оид тавсиялар “Логопедик технология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68-сон буйруғи асосида тасдиқланган 68-771 рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини замонавий технологиялар асосида ташкил этишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
     талабаларни коррексион машғулотларни моделлаштиришга тайёрлашнинг методик модели нутқ нуқсонининг клиник-педагогик тавсифига мос методик босқичларда  фонетик-коррексион таъсирни шахсга йўналтирилган ёндашувлар устуворлигида адаптивлаштиришга оид тавсиялари “Тифлошарҳлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 68-сон буйруғи асосида тасдиқланган 55340-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларни турли тоифадаги ногиронлиги бўлган болалар нутқи устида ишлашга тайёрлашнинг адаптив методлари такомиллаштирилган  ва олий таълим амалиётига жорий этилган;
     коррексион машғулотларни моделлаштиришга ўргатиш технологиялари талабаларнинг ўзлаштириш хусусиятларига кўра дифференциялланувчи дедлайн топшириқларини лексик-визуал муҳитда мослашувчан контекстда қўллашга оид тавсиялари “Дактилология ва имо-ишора ўргатиш методикаси”   номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (2023 йил 27 мартдаги  68-сон буйруғи асосида тасдиқланган 68-776 рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг касбий ривожланишини индивидуал ёндашувлар асосида таъминлашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish