Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишматова Озодахон Сироджовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алоҳида эҳтиёжли бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланиш”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7217.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Гавҳар Сапаровна, педагогика фанлари  доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Рахманова Муқаддас Қахрамоновна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Арсланова Мадина Мансуровна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади кар ва заиф эшитувчи бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланишнинг коррексион-ривожлантирувчи имкониятларини ўрганиш ва методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоҳида эҳтиёжли бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари нутқни ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланиш, ритмика машғулотларининг ҳаракат, кинестетик таъсирини ўрганиш ҳамда ритмик компонентларини нутқий реабилитация жараёнида интеграллашувига кўра оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
алоҳида эҳтиёжли бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантириш жараёни визуал – фонетика, акустик- фонетика топшириқларини шакллантиришда физиологик йўналтирилган индивидуал муҳит талабларига мослаштириш ҳамда кинетика ва кинестетика уйғунлигини ритмик интервалда бўлишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;   
фонетик ритмика воситасида ўқувчилар нутқини ривожлантириш технологияси фаол нутққа мотивацияловчи ритмик машқларни овоз, нафас, диксия устида ишлаш компонентларига кўра даражалаш ҳамда педагогик таъсир воситаларини нутқий комбинацияда интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
фонетик ритмика воситасида кар ва заиф эшитувчи бошланғич синф ўқувчилар нутқини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти товушлар таснифига кўра нутқий мониторинг юритиш талабларини мусиқа ва ритмика дастури таркибига киритиш ҳамда нутқ талаффузининг интеллектуал мазмунга тўғри пропорсионал эканлигини кўрсатиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
алоҳида эҳтиёжли бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари нутқни визуал-фонетик қабул қилиш ва ифодалаш имкониятларини ҳисобга олиш ҳамда коррексион таъсир усулларини таълимий мақсадларга мос статистик ўрганишга оид таклифлари “Сурдопедагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябр, 438-сонли буйруғига асосан тасдиқланган 438376-сонли гувоҳнома). Натижада эшитишида нуқсони бўлган болалар нутқини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
алоҳида эҳтиёжли бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантириш жараёни ритмик машқларнинг синфлар кесимида адаптивлаштирилишида тизимлилик ва индивидуал ёндашувларга мослаштириш ҳамда кинетика ва кинестетика уйғунлигининг ритмик интервалда бўлишини мақсадли таъминлашга оид таклифлари “Фонетик ритмика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 68-сонли буйруғига асосан тасдиқланган 52-сонли гувоҳнома). Натижада алоҳида эҳтиёжли бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланишнинг методик таъминотига эришилган;
фонетик ритмика воситасида ўқувчилар нутқини ривожлантириш технологияси фаол нутққа мотивацияловчи ритмик машқларни овоз, нафас, диксия устида ишлаш компонентларига кўра даражалаш ҳамда педагогик таъсир воситаларининг технологик харитасини шакллантиришга доир тавсиялардан “Маънавият ва маърифат” телерадиоканалидаги “Тонг нафаси” кўрсатуви    ссенарийсини    тайёрлашда     фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2023-йил, 23-сентябрдаги 212-сонли маълумотномаси). Натижада, алоҳида эҳтиёжи бўлган бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантиришда фонетик ритмикадан фойдаланиш методларининг кенг тарғиб қилинишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish