Sayt test rejimida ishlamoqda

Зулфия Зарифовна Болтаеванинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Метрология ва стандартлаштириш фанини коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6328
Илмий раҳбар: Шахноз Хикматовна Самиева педагогика фанлари доктори(DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: 
Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар:
 1. Бахтиёр Рахмонович Адизов пегагогика фанлари доктори(DSc), профессор. (ихтисослик шифри 13.00.02);
2. Дўстназар Омонович Химматалиев пегагогика фанлари доктори(DSc), профессор.    (ихтисослик шифри 13.00.02);
Етакчи ташкилот: Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
“Метрология ва стандартлаштириш” фанини коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  тизимли таҳлил асосида тадқиқот, мақсадга мувофиқлик, тизимлилик, технологиклик ва умумлаштириш каби тамойилларни қўллаш орқали коллаборатив ўқитиш асосида тадқиқот фаолиятини олиб бориш алгоритмининг таркибий хусусиятлари аниқланган, ҳамда талабаларнинг тадқиқот фаолияти компонентларининг ташкилий вазифаларини аниқлаштиришга имкон берган;
талабаларни тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш мадсадида коллаборатив ўқитишга асосланган мазмунли, ташкилий, фаолиятли, натижавий компонентлар асосида талабаларнинг тадқиқот қобилиятлари ривожлантирилган; 
“Метрология ва стандартлаштириш” фанини коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришга малака талаблари ва ўқув дастурлари асосида, интерактив ўқитиш методлар “Проблем солвинг”, “Степ бй Степ”, “Теамwорк”, “Смалл гроуп”дан фойдаланилиш методикаси такомиллаштирилган ҳамда илмий жиҳатдан асосланган;
коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш даражаларини продуктив, қисман-изланишли ва изланувчан-креатив аниқлаш учун когнитив, процессуал ва инновацион баҳолаш мезонларининг қиёсий таҳлили ўтказилган ҳамда математик-статистик усуллар асосида олинган натижалар оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Метрология ва стандартлаштириш” фанини ўқитишда коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
Олий таʼлим муассасаларида коллаборатив ўқитиш асосида талабаларнинг тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришни белгиловчи мазмунли, ташкилий, фаолиятли, натижавий компонентларга оид илмий хулосалар ва таклифлар "Метрология ва стандартлаштириш" дарслигининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0009 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу олий таълим муассасаларида “Метрология ва стандартлаштириш” фанининг мазмунини яхшилашга имкон берди; 
 “Метрология ва стандартлаштириш” фанини ўқитишда коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришга қаратилган ўқув дастурлари, интерактив ўқитиш усуллар “Проблем солвинг”, “Степ бй Степ”, “Теамwорк”, “Смалл гроуп”дан фойдаланилиш методикаси асосида ишлаб чиқилган “Маҳсулот сифати назорати” ва “Ўзаро алмашувчанлик, стандартлаштириш ва техник ўлчовлар дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи, 218-636-рақамли гувоҳнома ва 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи, 277-442-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг коллаборатив ўқитиш асосида тадқиқотчилик фаолиятини яхшилашга қаратилган машғулотларни самарали ўтказиш учун ўқув материалларини бойитишга эришилган;
коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш даражаларини продуктив, қисман-изланишли ва изланувчан-креатив аниқлаш учун когнитив, процессуал ва инновацион баҳолаш мезонларининг қиёсий таҳлили ўтказилган ҳамда математик-статистик усуллардан фойдаланилиш асосида Жаҳон банкининг Аиф-1/4 “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази ва электроникадан қўшма ўқув лаборатория яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (2018-2022), Жиззах политехника институтининг 21.11.23 йилдаги 02-2677-2666 - сонли 
ма'лумотномаси). Ушбу таклифлар техник йўналишдаги олий ўқув юртлари талабаларининг амалий машг'улотларининг ўқув мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилди.
Коллаборатив ўқитиш асосида талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш такомиллаштирилган методика Жиззах политехника институти, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Бухоро муҳандислик - технологийа институтлари таълим жарайонида қоълланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2024 йил 29 августдаги 4/17-4/4-15414 - сон маълумотномаси). Бу таклифлар олий таълим муассасалари талабалари учун техника йўналишидаги дарсларнинг таълим мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish