Дусатов Ботир Эшдавлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Шаҳар турар-жой ҳудудларидаги бинолардан йўқотиладиган иссиқлик энергиясини тежаш усулларини такомиллаштириш”, 18.00.02 – «Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси» (техника), 05.09.01 – «Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Т5185.
Илмий раҳбарлар: Хотамов Асадулла Тоштемирович, техника фанлари доктори, профессор; Махмудов Саид Махмудович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/04.07.2023.Т.11.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Баҳром Тошпўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Азамат Озодович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади шаҳар турар-жой массивларидаги биноларнинг иссиқлик энергиясини назарий ва экспериментал очиб бериш ҳамда энергия сарфини қисқартириш орқали атмосферега ташланаётган CО2 ни камайтириш, шунингдек биноларнинг энергия самарадорлигини назорат қилиш бўйича мониторинг тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турар жой массивларидаги биноларнинг энергия самарадорлигига таъсир кўрсатувчи қурилишда иссиқлик техникаси каби шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг иссиқлик ҳимояси даражалари бирлаштирилиб, ягона талабларга келтирилган ҳолда такомилаштирилган;
Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг иссиқлик энергияси сарфи миқдори турар-жой маскани кесимида биноларнинг ориентациясига нисбатан экспериментал усулда реал вақт режимидаги гистограммалар ёрдамида аниқлаш орқали конструктив элементлардан йўқотилаётган иссиқлик миқдори ҳамда оптимал иссиқлик ҳимояси танланган;
турар жой массивларидаги бинолардан йўқотилаётган иссиқлик сарфи миқдорини, норматив кўрсаткичларни қайта белгилаш орқали уларни 40% га қисқартиришга эришиш мумкинлиги оптимал конструктив ечимлар ҳисобга олиниб асосланган;
бинолар учун энергия самардорлик паспортидаги энергия самарадорлиги кўрсаткичларини қисқартитириш ҳисобига такомиллаштирилиб, энергия аудитдан ўтказиш тартиби, энергия самардорлик сертификатига асосланган турар жой массивларида энергияни тежашни мониторинг тизимининг модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳар турар жой ҳудудларидаги бинолардан йўқотиладиган иссиқлик энергиясини тежаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турар жой массивларидаги биноларнинг энергия самарадорлигига таъсир кўрсатувчи қурилишда иссиқлик техникаси каби шаҳарсозлик нормаларива қоидаларининг иссиқлик ҳимояси даржалари бирлаштирилиб, ягона талабларга келтирилган ҳолдатакомилаштирилганлигига оид таклифлар ШНҚ 2.03.15-22 “Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструксиялар. Бинолар қурилишида автоклавли силикатли газобетон конструксияларини қўллаш” бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 февралдаги 20-06/1657-сон маълумотномаси). Натижада биноларнинг конструктив ечимларини такомиллаштиришга эришилган;
Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг иссиқлик энергияси сарфи миқдори турар-жой маскани кесимида биноларнинг ориентациясига нисбатан экспериментал усулда реал вақт режимидаги гистограммалар ёрдамида аниқлаш орқали конструктив элементлардан йўқотилаётган иссиқлик миқдори ҳамда оптимал иссиқлик ҳимояси танлангашга оид таклифлар ШНҚ 1.03.03-23 “Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 4-иловасида келтирилган “Бино (иншоот) энергетик паспортининг намунавий шакли”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 февралдаги 20-06/1657-сон маълумотномаси). Натижида бино (иншоот) энергетик паспорти қисқартирилиб, такомиллаштиришга эришилган;
турар жой массивларидаги бинолардан йўқотилаётган иссиқлик сарфи миқдорини, норматив кўрсаткичларни қайта белгилаш орқали уларни 40% га қисқартиришга эришиш мумкинлиги оптимал конструктив ечимлар ҳисобга олиниб асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг меёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 6 мартдаги 34-06/2587-сон маълумотномаси). Натижада турар жой масканидаги биноларни иссиқлик даражасини таъминлаш орқали йиллик 4147,48 МВт соат иссиқлик энергиясини тежаш ёки том қисмида қўёш панеллари ўрнатилиши натижасида йилига 2174,0 МВт соат энергия ишлаб чиқариши, шунингдек йилига 7577,83 тонна CО2 ни қисқартирилишига эришилган;
бинолар учун энергия самардорлик паспортидаги энергия самарадорлиги кўрсаткичлари қисқартитириш ҳисобига такомиллаштирилиб, энергия аудитдан ўтказиш тартиби, энергия самардорлик сертификатига асосланган турар жой массивларида энергияни тежашни мониторинг тизимининг модели ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг меёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 февралдаги 20-06/1657-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат фармон ва қарорлари ижросини таъминлашда муайян даражада ҳисса қўшган.