Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилов Ойбек Ҳамиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1602.
Илмий раҳбар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Исоқов Луқмонжон Холбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Рахимова Муаттара Абдусаттаровна, юридик фанлар доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.   
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлигига доир масалаларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечимига қаратилган илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Миграция жараёнларида давлатлар ўртасида ўзаро икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Миграция агентлигининг вакиллик институти жорий қилиш лозимлиги асослантирилган;
мамлакатда миграция сиёсатини амалга оширишда ва бу соҳани рақамлаштириш ва давлат бошқарувини тартибга солишда иерархик тарзда ташкиллаштирилган давлат бошқаруви тизимини шакллантириш кераклиги асослаб берилди;
миграция ҳаракатининг барча шакллари, турлари ва йўналишларини, унинг келиб чиқиш аспектлари, омиллари, сабаблари ва шарт–шароитларини тизимли ўрганиш бўйича вазифаларни таъминлаш мақсадида илмий-академик орган ёки бошқа алоқадор вазирликлар, идоралар ёки ташкилотлар таркибида миграция соҳасида илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш лозимлиги асослантирилди;
давлатлар ўртасида ҳамкорликни амалга оширишда халқаро муносабатларнинг муҳим йўналиши сифатида «миграция дипломатияси» асосларини комплекс илмий–тадқиқ этиш асосида ишлаб чиқиш кераклиги асослантирилди;
мигрантлар учун «Хулқ-атвор кодекси» ва «Ташриф буйирилган мамлакат ҳақида атлас» лойиҳаларини ишлаб чиқиш кераклиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
миграция жараёнларида давлатлар ўртасида ўзаро икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг тегишли ҳудудларида Миграция агентлигининг вакиллик институти жорий қилишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–149-сон қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг 2024-йил 18-ноябрдаги 30/1-1126-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши, хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади;
мамлакатда миграция сиёсатини амалга оширишда ва бу соҳани рақамлаштириш ва давлат бошқарувини тартибга солишда иерархик тарзда ташкиллаштирилган давлат бошқаруви тизимини шакллантиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-апрелдаги ПФ-59-сон Фармони билан тасдиқланган “2024-2025-йилларда миграция соҳасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»”нинг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг 2024 йил 18-ноябрдаги 30/1-1126-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф мамлакатда амалга оширилаётган очиқлик сиёсатини амалга оширишда ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишда давлат органларининг фаолиятининг очиқлигини кўрсатишга хизмат қилади;
миграция ҳаракатининг барча шакллари, турлари ва йўналишларини, унинг келиб чиқиш аспектлари, омиллари, сабаблари ва шарт–шароитларини тизимли ўрганиш бўйича вазифаларни таъминлаш мақсадида илмий-академик орган ёки бошқа алоқадор вазирликлар, идоралар ёки ташкилотлар таркибида миграция соҳасида илмий-тадқиқот институтини ташкил этишга оид таклифи “Ўзбекистон Республикасининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган миграция сиёсати Стратегияси” ВИ банди “Миграция сиёсатининг йўналишлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 33-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф мамлакатда ва жаҳонда миграция жараёнларини амалга ошириш сиёсатини белгилашда унда инсон ҳуқуқларини таъминлашда, замонавий технологияларнинг миграция жараёнларига таъсирини ўрганиш ҳамда прогноз қилишда илмий ёндашувини яратиш мақсадида фундаментал илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга хизмат қилади;
давлатлар ўртасида ҳамкорликни амалга оширишда халқаро муносабатларнинг муҳим йўналиши сифатида «миграция дипломатияси» асосларини комплекс илмий–тадқиқ этиш асосида ишлаб чиқишга оид таклифи “Ўзбекистон Республикасининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган миграция сиёсати Стратегияси”да кўзда тутилган “Ўзбекистон Республикасининг 2025-2027-йиллар давомида миграция сиёсати Стратегиясини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси”нинг “Миграция салоҳиятидан фойдаланишнинг барқарор тизимини шакллантириш” деб номланган ИИ бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 33-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф давлатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади;
мигрантлар учун “Хулқ-атвор кодекси” ва “Ташриф буйирганлар учун мамлакат ҳақида атлас” лойиҳаларини ишлаб чиқишга оид таклифи “Ўзбекистон Республикасининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган миграция сиёсати Стратегияси” билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2025-2027-йиллар давомида миграция сиёсати Стратегиясини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси”нинг “Мигрантларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда хавфсиз ва тартибли миграция учун ахборот кўмаги” деб номланган ВИ бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 33-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф фуқаролар ва мамлакатга ташриф буйирувчи барча шахсларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish