Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаева Шохида Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сузиш билан шуғулланувчи мактаб ёшидаги қизларнинг овқатланиш тартиби ва саломатлик ҳолатини гигиеник баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib2090.
Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тожикистон профилактик тиббиёт илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: сузиш билан шуғулланувчи қизларнинг саломатлик ҳолатига спорт ҳавзалари гигиеник ҳолати, жисмоний фаоллик даражаси ва овқатланиш ҳолатини баҳолаш ҳамда яхшилашга қаратилган профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сузиш билан шуғулланувчи қизларнинг саломатлик ҳолатида хавф келтириб чиқарадиган сузиш ҳавзалари сувининг бактериологик ва кимёвий кўрсаткичлари ҳамда ҳаво таркибидаги кимёвий моддалардан сероводород, фенол, углеводород ва аммиакнинг рухсат этилган миқдори белгиланган меъёрдан ортиқчалиги исботланган;
жисмоний фаоллик даражаси юқори бўлган қизларда иккиламчи жинсий белгилардан pubis, аxillаris, mаmmellаris ривожланиш муддатлари 5-6 ой олдин бошланиши ва menаrche, аксинча, деярли кеч бошланиши, кейинчалик қизларнинг функционал ҳолати ва гормонал структурасини ўзгаришига кескин таъсирининг ўрни асосланган;
сузиш билан шуғулланувчи қизлар соматометрик ва физиометрик кўрсаткичларнинг максимал ўсиш жараёни 10-11 ёшли ўқувчилар орасида қайд этилганлиги спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларда эса бир йил кечроқ кузатилиши натижасида сузишнинг функционал тизимларга таъсирини ўрни исботланган;
сузиш билан шуғулланувчи қизларнинг овқатланиш тартиби ва одатлари соғлом овқатланиш талабларига мос келмаслиги, ҳайвон оқсиллари ўрнига таркибида протеин бўлган спорт озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда газланган, рангли ичимликлар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг ортиқчалиги ҳисобига айрим қизлар йилига тўрт мартадан ортиқ тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари овқатланиш статусини янги тартибини ишлаб чиқиш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сузиш машғулотлари шароитини, давомийлигини ва частотасини гигиеник баҳолаш ҳамда профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сузиш билан шуғулланувчи қизларнинг саломатлик ҳолатида хавф келтириб чиқарадиган сузиш ҳавзалари сувининг бактериологик ва кимёвий кўрсаткичлари ҳамда ҳаво таркибидаги кимёвий моддалардан сероводород, фенол, углеводород ва аммиакнинг рухсат этилган миқдори белгиланган меъёрдан ортиқчалиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 3 ноябрда 8н-р/1222-сон билан тасдиқланган «Ўқувчилар организмининг физиологик эҳтиёжлари ва функционал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат мотивациясини ривожлантириш услубияти» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 5-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 81-Т-сон ҳамда Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 258-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сузиш билан мунтазам шуғулланиш учун оптимал гигиеник шароитларни яратиш мақсадида ўтказилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси, машғулотларни бошлаш учун энг қулай ёш, машғулотларнинг давомийлиги ва такрорийлигини, овқатланиш ва сув ичиш тартибини инобатга олган ҳолда амалга оширилган. Бу эса соғлиқ ҳолатини назорат қилишни таъминлади ҳамда сузиш билан шуғулланаётган қизларнинг ўсиши ва ривожланишидаги бузилишларнинг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 90000-110000 сўм бюджет маблағлари (бир даволаниш курси учун 630000-770000 сўм) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисосликдаги шифокорлар маслаҳатларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, турли даражадаги касалликлар, ортиқча вазн ва семиришнинг олдини олиш ҳисобига давлат бюджети харажатларини 90% га қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: жисмоний фаоллик даражаси юқори бўлган қизларда иккиламчи жинсий белгилардан pubis, аxillаris, mаmmellаris ривожланиш муддатлари 5-6 ой олдин бошланиши ва menаrche, аксинча, деярли кеч бошланиши, кейинчалик қизларнинг функционал ҳолати ва гормонал структурасини ўзгаришига кескин таъсирининг ўрни асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 3 ноябрда 8н-р/1222-сон билан тасдиқланган «Ўқувчилар организмининг физиологик эҳтиёжлари ва функционал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат мотивациясини ривожлантириш услубияти» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 5-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 81-Т-сон ҳамда Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 258-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сузиш билан мунтазам шуғулланиш учун оптимал гигиеник шароитларни яратиш мақсадида ўтказилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси, машғулотларни бошлаш учун энг қулай ёш, машғулотларнинг давомийлиги ва такрорийлигини, овқатланиш ва сув ичиш тартибини инобатга олган ҳолда амалга оширилган. Бу эса соғлиқ ҳолатини назорат қилишни таъминлади ҳамда сузиш билан шуғулланаётган қизларнинг ўсиши ва ривожланишидаги бузилишларнинг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 90000-110000 сўм бюджет маблағлари (бир даволаниш курси учун 630000-770000 сўм) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисосликдаги шифокорлар маслаҳатларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, турли даражадаги касалликлар, ортиқча вазн ва семиришнинг олдини олиш ҳисобига давлат бюджети харажатларини 90% га қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: сузиш билан шуғулланувчи қизлар соматометрик ва физиометрик кўрсаткичларнинг максимал ўсиш жараёни 10-11 ёшли ўқувчилар орасида қайд этилганлиги спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларда эса бир йил кечроқ кузатилиши натижасида сузишнинг функционал тизимларга таъсирини ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 3 ноябрда 8н-р/1222-сон билан тасдиқланган «Ўқувчилар организмининг физиологик эҳтиёжлари ва функционал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат мотивациясини ривожлантириш услубияти» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 5-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 81-Т-сон ҳамда Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 258-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сузиш билан мунтазам шуғулланиш учун оптимал гигиеник шароитларни яратиш мақсадида ўтказилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси, машғулотларни бошлаш учун энг қулай ёш, машғулотларнинг давомийлиги ва такрорийлигини, овқатланиш ва сув ичиш тартибини инобатга олган ҳолда амалга оширилган. Бу эса соғлиқ ҳолатини назорат қилишни таъминлади ҳамда сузиш билан шуғулланаётган қизларнинг ўсиши ва ривожланишидаги бузилишларнинг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 90000-110000 сўм бюджет маблағлари (бир даволаниш курси учун 630000-770000 сўм) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисосликдаги шифокорлар маслаҳатларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, турли даражадаги касалликлар, ортиқча вазн ва семиришнинг олдини олиш ҳисобига давлат бюджети харажатларини 90% га қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: сузиш билан шуғулланувчи қизларнинг овқатланиш тартиби ва одатлари соғлом овқатланиш талабларига мос келмаслиги, ҳайвон оқсиллари ўрнига таркибида протеин бўлган спорт озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда газланган, рангли ичимликлар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг ортиқчалиги ҳисобига айрим қизлар йилига тўрт мартадан ортиқ тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари овқатланиш статусини янги тартибини ишлаб чиқиш зарурлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 3 ноябрда 8н-р/1222-сон билан тасдиқланган «Ўқувчилар организмининг физиологик эҳтиёжлари ва функционал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат мотивациясини ривожлантириш услубияти» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 5-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 81-Т-сон ҳамда Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 258-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сузиш билан мунтазам шуғулланиш учун оптимал гигиеник шароитларни яратиш мақсадида ўтказилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси, машғулотларни бошлаш учун энг қулай ёш, машғулотларнинг давомийлиги ва такрорийлигини, овқатланиш ва сув ичиш тартибини инобатга олган ҳолда амалга оширилган. Бу эса соғлиқ ҳолатини назорат қилишни таъминлади ҳамда сузиш билан шуғулланаётган қизларнинг ўсиши ва ривожланишидаги бузилишларнинг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 90000-110000 сўм бюджет маблағлари (бир даволаниш курси учун 630000-770000 сўм) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисосликдаги шифокорлар маслаҳатларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, турли даражадаги касалликлар, ортиқча вазн ва семиришнинг олдини олиш ҳисобига давлат бюджети харажатларини 90% га қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish