Рахмонова Хабиба Нуруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт пуфагининг орқа мия ва қорин нерв тугунлари билан иннервацион алоқаларининг морфологик асослари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1622.
Илмий раҳбар: Дехканов Тошпулат Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Th7-Th10 сегментдаги орқа мия тугунлари ва қорин нерв тугунлари билан ўт пуфагининг нерв аппарати иннервацион боғланишларининг морфологик ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба ҳайвонларининг ўт пуфаги интрамурал нерв аппаратининг структуравий таркиби ўхшашлиги, нейронларнинг аксарияти бўйин қисмида жойлашганлиги, уларнинг танаси ва тубида камроқ бўлиши, нейронларнинг зичлиги ва уларнинг ҳажми қуёнларга қараганда итларда юқорилиги ва бу фарқлар II тип Догель ҳужайраларига қараганда I тип Догель ҳужайраларига кўпроқ тегишли эканлиги асосланган;
қуёнлар ва итларда орқа мия ва қорин нерв тугунларининг тузилиши, уларнинг жойлашиши, нейронлар, нейроглиялар шакли, ҳужайравий таркиби тамойили бир хил эканлиги, морфометрик кўрсаткичлардаги фарқлар қуёнларга қараганда итларда нисбатан юқорилиги исботланган;
илк бор экспериментал холецистэктомиядан сўнг ўт пуфагини иннервацияловчи Th7-Th10 сегментдаги орқа мия тугунлари нейронлари ва нейроглияларидаги морфофункционал ўзгаришлар экспериментнинг эрта муддатларида сателлит ҳужайраларининг гиперплазияси ва кечки муддатларида нейронлар ҳажмининг кичрайиши билан намоён бўлиши асосланган;
илк бор экспериментал холецистэктомиядан сўнг қорин нерв тугунларида нейронларнинг ва улар толаларининг дегенератив ўзгаришлари даражаси морфологик ва морфометрик усуллар ёрдамида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал ҳайвонларда Th7-Th10 сегментдаги орқа мия ва қорин нерв тугунларининг нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар морфологиясини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тажриба ҳайвонларининг ўт пуфаги интрамурал нерв аппаратининг структуравий таркиби ўхшашлиги, нейронларнинг аксарияти бўйин қисмида жойлашганлиги, уларнинг танаси ва тубида камроқ бўлиши, нейронларнинг зичлиги ва уларнинг ҳажми қуёнларга қараганда итларда юқорилиги ва бу фарқлар II тип Догель ҳужайраларига қараганда I тип Догель ҳужайраларига кўпроқ тегишли эканлиги асосланлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон қарори билан тасдиқланган «Холецистэктомиядан кейин орқа мия тугунларининг нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2024 йилдаги 1708-7-107-ТВ/2024-сон ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2024 йилдаги 232-U-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нерв аппарати боғланишларининг морфофункционал хусусиятларини тушуниш ўт пуфаги касалликларини эрта ташҳислашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга имкон беради, бу эса янада самарали даволашга ва асоратларни олдини олишга ёрдам беради. Олинган билимларга асосланиб, ўт пуфаги нерв аппаратининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган инновацион даволаш усулларини яратиш мумкин, бу эса ушбу аъзонинг сурункали касалликлари билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ўт пуфаги касалликларини ташҳислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш орқали шифохонага ётқизиш ва жарроҳлик аралашувлар сонини камайтириш, ўт пуфаги касалликларини самарали даволаш ва олдини олиш, вақтинчалик ногиронлик даражасини пасайтириш натижасида шифохонада бўлиш вақтини ва харажатларни қисқариши орқали иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: қуёнлар ва итларда орқа мия ва қорин нерв тугунларининг тузилиши, уларнинг жойлашиши, нейронлар, нейроглиялар шакли, ҳужайравий таркиби тамойили бир хил эканлиги, морфометрик кўрсаткичлардаги фарқлар қуёнларга қараганда итларда нисбатан юқорилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон қарори билан тасдиқланган «Холецистэктомиядан кейин орқа мия тугунларининг нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2024 йилдаги 1708-7-107-ТВ/2024-сон, ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2024 йилдаги 232-U-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўт пуфаги нерв аппарати бирикмаларининг морфофункционал хусусиятларини тушуниш ўт пуфаги касалликларини эрта ташҳислашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга имкон берган, бу эса янада самарали даволаш ва асоратларни олдини олишга ёрдам берган. Олинган билимларга асосланиб, ўт пуфаги нерв аппаратининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган инновацион даволаш усулларини яратиш мумкин, бу эса ушбу аъзонинг сурункали касалликлари билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ўт пуфаги касалликларини ташҳислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш орқали шифохонага ётқизиш ва жарроҳлик аралашувлар сонини камайтириш, ўт пуфаги касалликларини самарали даволаш ва олдини олиш, вақтинчалик ногиронлик даражасини пасайтириш натижасида шифохонада бўлиш вақтини ва харажатларни қисқариши орқали иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: илк бор экспериментал холецистэктомиядан сўнг ўт пуфагини иннервацияловчи Th7-Th10 сегментдаги орқа мия тугунлари нейронлари ва нейроглияларидаги морфофункционал ўзгаришлар экспериментнинг эрта муддатларида сателлит ҳужайраларининг гиперплазияси ва кечки муддатларида нейронлар ҳажмининг кичрайиши билан намоён бўлиши асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2024 йил 26 июндаги 11-сон қарори билан тасдиқланган «Холецистэктомиядан кейин орқа мия тугунларининг нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2024 йилдаги 1708-7-107-ТВ/2024-сон ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2024 йилдаги 232-U-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: холецистэктомиядан кейин орқа мия тугунларининг нерв тузилмаларида реактив ўзгаришларни тушуниш бизга янада самарали реабилитация дастурларини ишлаб чиқишга имкон беради, бу беморларнинг тикланишини тезлаштиришга ва операциядан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Th7-Th10 сегментдаги орқа мия тугунларидаги ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятларини билиш шифокорларга ҳар бир беморнинг асаб тизимининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш ва реабилитацияга ёндашувни индивидуаллаштиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги ёрдамни яхшилаш, асоратлар сонининг камайиши ва беморларнинг вақтинчалик ногиронлик муддатини қисқариши, беморларни шифохонада даволаниш кунлари қисқариши орқали диагностика ва даволаш ҳаражатлари камайтириши натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор экспериментал холецистэктомиядан сўнг қорин нерв тугунларида нейронларнинг ва улар толаларининг дегенератив ўзгаришлари даражаси морфологик ва морфометрик усуллар ёрдамида асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон қарори билан тасдиқланган «Холецистэктомиядан кейин орқа мия тугунларининг нерв тузилмаларида реактив ўзгаришлар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2024 йилдаги 1708-7-107-ТВ/2024-сон ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 13.06.2024 йилдаги 232-U-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нерв тугунидаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш холецистэктомиядан кейинги оғриқ, ошқозон-ичак дисфункционал ўзгаришлари ва бошқалар каби асоратларни олдини олиш ва минималлаштириш стратегияларини ишлаб чиқишга имкон беради. Холецистэктомиянинг айрим асоратларининг патогенетик механизмларини аниқлаш уларни даволаш ва қўллаш бўйича асосли тавсияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар асосида бундай ҳолларда кейинги текшириш ва даволашни, шунингдек, профилактика чораларини яхшилаш натижасида касалликнинг асоратлари частотасини камайтириш орқали беморлар ногиронлигининг олдини олиш, уларнинг ижтимоий мавқеини яхшилаш мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқот ишлари реактив ўзгаришларни ўрганиш ва клиник амалиётда қўлланилиши мумкин бўлган экспериментал моделларни ишлаб чиқиш учун янги имкониятлар яратади. Олинган натижалар кейинги илмий тадқиқотлар, янги технологиялар ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб, операциядан кейинги асоратлар сони ва оғирлигининг камайиши тиббий ёрдам, реабилитация ва сурункали касалликларни даволаш харажатларини камайтириши, операциядан сўнг беморларнинг тез ва самарали тикланиши, шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади.