Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиева Маҳфуза Олимжон қизининг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Церебрал фалажли  болаларда оғиз бўшлиғи касалликларининг патогенетик хусусиятлари ва ташҳислашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3614.
Илмий раҳбар: Гаффаров Сунатилло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рузуддинов Нурмухаммад Саурбекович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирларда юз-жағ соҳаси аъзолари шаклланиши этиопатогенетик механизмлари асосида стоматологик касалликларнинг асоратларини башоратлашга қаратилган ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида клиник, стоматологик, антропометрик, морфометрик, лаборатор ва ижтимоий-рухий комплекс тадқиқотлар натижалар асосида юз-жағ тизими аъзо ва тўқималарининг шаклланиши бутун тана суяк қисмлари, юз-жағ сохаси ва мушаклари шаклланишида патогенетик механизмларнинг аҳамиятини бахоловчи биокимёвий кўрсаткичлар ташхислашнинг башоратловчи омил эканлиги илмий асосланган; 
церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида тана қисмлари, жумладан               юз-жағ сохаси аъзо ва тўқималари шаклланишидаги патологик жараёнларда оғиз бўшлиғи суюқлигидаги  «оксидланиш қайтарилиш» ва гомеостаз тизимидаги оқсоқланиш орасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик эканлиги, хамда стоматологик касалликлар комбинациялашиб бир вақтда намоён бўлиши ва асоратли давомийлигини қувватловчи омил эканлиги исботланган;
церебрал фалаж мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида стоматологик патологияларнинг олдини олиш, даволаш ва реабилитацияси, танада коморбид фонида кечаётган “оксидланиш қайтарилиш” ва гомеостаздаги салбий ўзгаришларни эрта аниқлаш, ҳамда тиббий-рухий ва ижтимоий-рухий мухитни яхшилаш мезони эканлигини инобатга олиб тиббий- ижтимоий профилактика ва реабилитацияда комплекс - стоматолог, психневролог ёндошувига асосланган соғлом турмушни шакллантириш илмий –ижтимоий самарадорлик мезони эканлиги исботланган;
церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида стоматологик ёрдам кўрсатиш ва ташкиллаштиришда стационар, амбулатор-поликлиника ва тиббий-менежмент стратегияси индивидуал ва ихтисослашган ёндашуви «тиббий-ижтимоий карта»-оила/ота-она/васий даво-профилактика ва ижтимоий-реабилитацияни мувофиқлаштирувчи ягона ёндашув эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 15 январдаги 11/70– сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида клиник, стоматологик, антропометрик, морфометрик, лаборатор ва ижтимоий-рухий комплекс тадқиқотлар натижалари асосида юз-жағ сохаси аъзо ва тўқималарида патологияларнинг ривожланишида бутун тана суяк-мушаклари антропометрик ўлчамлари ва оғиз суюқлигидаги биокимёвий кўрсаткичлар башоратлавчи омил эканлиги илмий асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар ва ўсмирлар орасида мавжуд церебрал фалажи патологияси фонида тана скелети ва мушаклари, бош ва юз-жағ сохаси суяк хамда мушаклари, тиш ва тишлар қатори антропометрик ва структуравий салбий ўзгаришларида клиник ўзига хослик, учраши частотасида ахамиятли фарқлар кузатилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент шаҳар “Тўртинчи” МЧЖ стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №53-сон) ҳамда Олмазор туман 5-сон Болалар стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №22-сон) клиник амалиётига жорий этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларини ташхислашда самарадорлигини бахолаш олинган бевосита клиник-стоматологик натижалар етарлича юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини ташхислаш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада ташхисоти муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (ТШБСП нинг прейскурантига кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхисоти бюджет маблағларини 138000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
иккинчи илмий янгилик: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида тана қисмлари, юз-жағ сохаси аъзо ва тўқималари – бош, жағ суяк ва мушаклари патологик шаклланишида сўлакдаги «оксидланиш қайтарилиш» жараёни ва махаллий гомеостаз тизими оқсоқланиши стоматологик касалликларнинг комбинациялашган ҳолда намоён бўлиши ва асоратли давомийликнинг қувватловчи асосий омили эканлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирларда оғиз бўшлиғи ва юз-жағ сохаси патологияларининг шаклланишида – сохадаги аъзо ва тўқималар клиник, функционал, антропометрик ва морфометрик тузилмаларини хамда сўлакдаги минераллар микдорий ва сифатий кўрсаткичларини баҳолаш етарлича асослар эканлиги белгилаб берилди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент шаҳар “Тўртинчи” МЧЖ стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №53-сон) ҳамда Олмазор туман 5-сон Болалар стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №22-сон) клиник амалиётига жорий этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларини ташхислашда самарадорлигини бахолаш олинган бевосита клиник-стоматологик натижалар етарлича юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини ташхислаш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада ташхисоти муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (ТШБСП нинг прейскурантига кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхисоти бюджет маблағларини 221000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
учинчи илмий янгилик: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида тана қисмлари, юз-жағ сохаси аъзо ва тўқималари – бош, жағ суяк ва мушаклари патологик шаклланишида сўлакдаги «оксидланиш қайтарилиш» жараёни ва махаллий гомеостаз тизими оқсоқланиши стоматологик касалликларнинг комбинациялашган ҳолда намоён бўлиши ва асоратли давомийликнинг қувватловчи асосий омили эканлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларини бартараф этишнинг самарали натижалари - асосий патологиянинг даражаси, даври ва шаклининг шакллантирувчи механизмларни бартараф этишга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент шаҳар “Тўртинчи” МЧЖ стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №53-сон) ҳамда Олмазор туман 5-сон Болалар стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №22-сон) клиник амалиётига жорий этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларини ташхислашда самарадорлигини бахолаш олинган бевосита клиник-стоматологик натижалар етарлича юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини ташхислаш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада ташхисоти муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (ТШБСП нинг прейскурантига кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхисоти бюджет маблағларини 275000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида стоматологик ёрдам кўрсатиш ва ташкиллаштиришда стационар, амбулатор-поликлиника ва тиббий-оқартирув стратегик менежментнинг индивидуал ва ихтисослашган ёндашуви «тиббий-ижтимоий карта» - оила/ота-она/васий, ҳамда тиббий муассасада ҳар-бир шахсга индивидуал даво-профилактика ва ижтимоий-реабилитация мувофиқлаштирувчи ягона ёндашувигина ижобий натижага эришишга асос булиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирларда стоматологик даволашда, тиббий-ижтимоий, ижтимоий-рухий, рухий-жисмоний, рухий-клиник, марфологик ва физиологик хусусиятларини инобатга олган холда ихтисослашган ва индивидуал ёндашув асосланиш талаблари кўрсатиб берилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент шаҳар “Тўртинчи” МЧЖ стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №53-сон) ҳамда Олмазор туман 5-сон Болалар стоматологик поликлиникасининг бўйича буйруқ (04.12.2024 й.; №22-сон) клиник амалиётига жорий этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларини ташхислашда самарадорлигини бахолаш олинган бевосита клиник-стоматологик натижалар етарлича юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг тарқалиши ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини ташхислаш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада ташхисоти муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (ТШБСП нинг прейскурантига кўра 1 кун ташхислаш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: церебрал фалажи мавжуд болалар ва ўсмирлар орасида юз-жағ сохаси ва оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималари касалликларининг ташхисоти бюджет маблағларини 305000 сўмга қисқартириш имконини берган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish