Абдураҳимов Бобиржон Абдунаби ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тоғ-кон саноати ишчиларининг саломатлиги ва хавф омилларини гигиеник баҳолашга тизимли ёндашув», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib3224.
Илмий раҳбар: Маматқулов Бахромжон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамроқулова Муқаддасхон Асқаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мис ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг саломатлиги, ишлаб чиқариш шароити ва ҳаёт тарзи билан боғлиқ хавф омилларни гигиеник баҳолаш ва олдини олишда тизимли комплекс гигиеник чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ-кон саноати корхонасининг асосий цехларида ҳавонинг чангланганлиги кремний тўрт оксиди ҳисобига майдалаш цехларида энг юқори миқдори қайд этилган бўлиб, ҳаводаги кремний тўрт оксиди, углерод оксиди ва азот оксиди концентрацияси рухсат этилган меъёрдан кескин даражада 4 ва 6 баробар ошиб кетганлиги исботланган;
тоғ-кон саноати корхонасининг механизациялашган транспорти экскаваторлари, ҳаракатланувчи таркиблари, бурғулаш қурилмалари ва самосвалларнинг ҳайдовчиларига таъсир этувчи шовқин 3-синф 1-даражага мансуб ва 89 дБА га тенг, бу цехларда бурғулаш ускуналари шовқини эса 3-синф 2-даражага мансуб ва 94 дБА дан юқори эканлиги исботланган;
тоғ-кон саноати ишчиларида касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига таъсир қилувчи етакчи хавф омиллари зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражаси, иш стажи, оиладаги руҳий ҳолат, яшаш шароити, ишлаб чиқариш жараёнининг механизацияланмаганлиги, касбий зўриқишлар, сурункали касалликларнинг мавжудлиги, овқатланиш тартиби ва характери каби омиллар эканлиги исботланган;
ишчиларнинг меҳнат шароити, турмуш тарзи ва саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда уларни диспансер назоратига олиш ва индивидуал кузатиш, ҳамда бирламчи ва иккиламчи профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берувчи башоратлаш жадвали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мис ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг саломатлиги, ишлаб чиқариш шароити ва ҳаёт тарзи билан боғлиқ хавф омилларни гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: тоғ-кон саноати корхонасининг асосий цехларида ҳавонинг чангланганлиги кремний тўрт оксиди ҳисобига майдалаш цехларида энг юқори миқдори қайд этилган бўлиб, ҳаводаги кремний тўрт оксиди, углерод оксиди ва азот оксиди концентрацияси рухсат этилган меъёрдан кескин даражада 4 ва 6 баробар ошиб кетганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 октябрда 10-23/149-т–сон билан тасдиқланган «Ишчиларнинг саломатлик ҳолатини яхшилашда хавф гуруҳларини баҳолаш ва комплекс профилактик чора-тадбирларни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 05.12.2023 йилдаги 167-p-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармасининг Олмалиқ шаҳар бўлими бўйича 23.02.2024 йилдаги 196-10-147-SES/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/77-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касбий касалликка мойил ва юқори хавф гуруҳига кирувчи ишчиларни эрта аниқлаш ушбу хавф гуруҳларида вақтида даволаш тадбирларини ташкил қилиш натижасида ишчилар орасида ВМҚЙ билан боғлиқ ҳолатларини ҳамда касбий касалликдан сўнг ишчилар орасида узоқ муддатли ва тез-тез касалликларга чалиниш ҳолатларининг юзага келишини олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мис ишлаб чиқариш корхонаси бир нафар ишчисининг касалланиш туфайли 1 иш кунидаги 2657689 сўм, 100 та ишчига эса 265768900 сўмли иқтисодий зарар олди олинади;
иккинчи илмий янгилик: тоғ-кон саноати корхонасининг механизациялашган транспорти экскаваторлари, ҳаракатланувчи таркиблари, бурғулаш қурилмалари ва самосвалларнинг ҳайдовчиларига таъсир этувчи шовқин 3-синф 1-даражага мансуб ва 89 дБА га тенг, бу цехларда бурғулаш ускуналари шовқини эса 3-синф 2-даражага мансуб ва 94 дБА дан юқори эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 октябрда 10-23/149-т–сон билан тасдиқланган «Ишчиларнинг саломатлик ҳолатини яхшилашда хавф гуруҳларини баҳолаш ва комплекс профилактик чора-тадбирларни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 05.12.2023 йилдаги 167-p-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармасининг Олмалиқ шаҳар бўлими бўйича 23.02.2024 йилдаги 196-10-147-SES/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/77-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишчилар орасидаги касалланишларнинг келиб чиқишига таъсир қилувчи етакчи хавф омилларни аниқлаш ва унинг асосида ишлаб чиқилган прогностик жадвал орқали аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли ўртасида тиббий санитария ёрдами муассасалар ходимлари томонидан саломатликни сақлашга қаратилган фаолиятидан қониқиш даражасини ошишига олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: прогностик жадвалдан (башорат жадвали) самарали фойдаланиш орқали касалликнинг бошланғич даврида эрта аниқлаш даражасини 32,7% га ошириш, уларни дифференциал диспансер мониторингини ўтказиш ва мақсадли соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли орасида касалланиш хавфини 19,0% га камайтириш, ишчилар орасида соғлом турмуш кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини 31,7% ўсиши, цех терапевтининг бюджет вақтини 23,0% камайтириш, меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатининг ўртача давомийлигини 9,5 кундан 6,7 кунгача қисқариш натижасида бир нафар ишчини 1 кун стационар шароитида даволаш учун сарфланаётган 293000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: тоғ-кон саноати ишчиларида касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига таъсир қилувчи етакчи хавф омиллари зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражаси, иш стажи, оиладаги руҳий ҳолат, яшаш шароити, ишлаб чиқариш жараёнининг механизацияланмаганлиги, касбий зўриқишлар, сурункали касалликларнинг мавжудлиги, овқатланиш тартиби ва характери каби омиллар эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 октябрда 10-23/149-т–сон билан тасдиқланган «Ишчиларнинг саломатлик ҳолатини яхшилашда хавф гуруҳларини баҳолаш ва комплекс профилактик чора-тадбирларни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 05.12.2023 йилдаги 167-p-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармасининг Олмалиқ шаҳар бўлими бўйича 23.02.2024 йилдаги 196-10-147-SES/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/77-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишчиларнинг касалланиш хавфини мажмуавий баҳолаш, цех, соғломлаштириш пункти, ТСҚ ва умуман корхона миқёсида ишчилар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар самарадорлиги таҳлилини енгиллаштириш, вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотилиши (ВМҚЙ), узоқ ва тез-тез касал бўлувчилар сонини (УТТК) пасайиши, саломатлик индексини ортиши, ишчиларни битта хавф гуруҳидан чиқиб кетиши, маълум вақт кесими давомида саломатлик гуруҳларида диспансер кузатувларини олиб бориш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: прогностик жадвалдан (башорат жадвали) самарали фойдаланиш орқали касалликнинг бошланғич даврида эрта аниқлаш даражасини 32,7% га ошириш, уларни дифференциал диспансер мониторингини ўтказиш ва мақсадли соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли орасида касалланиш хавфини 19,0% га камайтириш, ишчилар орасида соғлом турмуш кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини 31,7% ўсиши, цех терапевтининг бюджет вақтини 23,0% камайтириш, меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатининг ўртача давомийлигини 9,5 кундан 6,7 кунгача қисқариш натижасида бир нафар ишчини 1 кун стационар шароитида даволаш учун сарфланаётган 293000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ишчиларнинг меҳнат шароити, турмуш тарзи ва саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда уларни диспансер назоратига олиш ва индивидуал кузатиш, ҳамда бирламчи ва иккиламчи профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берувчи башоратлаш жадвали ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 октябрда 10-23/149-т–сон билан тасдиқланган «Ишчиларнинг саломатлик ҳолатини яхшилашда хавф гуруҳларини баҳолаш ва комплекс профилактик чора-тадбирларни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 05.12.2023 йилдаги 167-p-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармасининг Олмалиқ шаҳар бўлими бўйича 23.02.2024 йилдаги 196-10-147-SES/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/77-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишчилар орасида хавф гуруҳини комплекс баҳолашга имкон берадиган мазкур истиқболли жадвалдан кенг фойдаланиш, даврий тиббий профилактик кўриклар пайтида цех терапевти, СEО ва ЖСХ меҳнат гигиена шифокори, БТСЁ муассасаларида фаолият юритадиган тиббиёт ходимларига, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолларини, узоқ муддатли ва тез-тез касалликларга мойил бўлганларни дастлабки даврда аниқлашга, уларни дифференциал диспансер мониторингини ўтказишга, индивидуал режаларни тузишга ва мақсадли равишда соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: прогностик жадвалдан (башорат жадвали) самарали фойдаланиш орқали касалликнинг бошланғич даврида эрта аниқлаш даражасини 32,7% га ошириш, уларни дифференциал диспансер мониторингини ўтказиш ва мақсадли соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли орасида касалланиш хавфини 19,0% га камайтириш, ишчилар орасида соғлом турмуш кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини 31,7% ўсиши, цех терапевтининг бюджет вақтини 23,0% камайтириш, меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатининг ўртача давомийлигини 9,5 кундан 6,7 кунгача қисқариш натижасида бир нафар ишчини 1 кун стационар шароитида даволаш учун сарфланаётган 293000 сўм маблағлар иқтисод қилинади.