Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Нодира Илхам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иммун тромбоцитопениянинг морфофункционал, генетик хусусиятларини  ўрганиш ва самарали даволаш схемаларини аниқлаш” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2928.
Илмий раҳбар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02. 
Расмий оппонентлар: Исхоков Элдор Джасурович тиббиёт фанлари доктори; Қурбанова Зумрад Чутбаевна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали иммун тромбоцитопенияда тромбоцитларнинг морфофункционал холатини, молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш асосида ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш ва самарадорлигини башорат қилиш мезонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сурункали иммун тромбоцитопения беморларида тромбоцитларнинг структуравий морфологик хусусиятлари ва функционал фаоллиги ҳамда морфометрик кўрсаткичлари асосида уларни фарқлаш имконияти аниқланган;
сурункали иммун тромбоцитопениянинг бўлган беморлар гуруҳида GP I α (A1648G) генининг полиморф локуслари ГС 2-3 даражали беморлар гурухларида ва соғлом шахсларга нисбатан нохуш G аллел ва A/G генотип 3.6 ва 3.4 марта ошишини статистик жихатдан ишончли эканлиги аниқланган;
GPIIβ генининг полиморфизми (Т2622G) ГС 0-1 ва 2-3 даражадаги оғирлик даражаси бўлган иммун тромбоцитопения билан оғриган беморларда салбий аллел (G: χ2=4.2; Р=0.05) сонининг статистик жиҳатдан сезиларли ўсиши ва асосий генотип (Т/Т: χ2=4.9; Р=0.05) сони  пасайиши касаллик кечиши оғирлик даражасини башоратлашда ахамиятга эга эканлиги исботланган; 
гемопоэзни  рағбатлантирувчилари билан консерватив даволашда сурункали иммун тромбоцитопения беморларидаги геморрагик синдромларнинг оғирлик даражасига қараб  индивидуал ёндошиш  80% холатларда 2-даражали терапия сифатида қўлланилишида юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иммун тромбоцитопения  билан касалланган беморларда касалликнинг хавфини камайтириш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали иммун тромбоцитопения беморларида тромбоцитлар морфологияси МРV, PDW кўрсаткичлари ошганлиги, P-LCR, PCT кўрсаткичлари  пасайганлиги аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси  02.12.2024й, №32-I-сонли буйруғи ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  02.12.2024й, №1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил  15-январь  11-сон баённомасига асосан хулосаси). Тромбоцитларнинг морфометрик параметрлари асосида уларни фарқлаш имконияти аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иммун тромбоцитопенияни аниқлаш учун МРV, PDW, P-LCR, PCT кўрсаткичларини ўрганиш ушбу турдаги беморларни диагностика сифатини яхшилайди, бу эса даволаш муолажаларини ўз вақтида мақсадли равишда амалга оширишга шунингдек, ушбу беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иммун тромбоцитопенияни морфологик параметрларини аниқлаш учун қўшимча лаборатор-инструментал текширувлар талаб қилинмайди, қўшимча текширувлар учун вақт ва моддий харажатларни камайтириш орқали тежашга эришилган. Замонавий ташхис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан (ТТА Урганч филиали клиникаси прейскуранти 1 кунга 130000 сўм ) кейинги даволаш усулини танлаш ва ташхисий текширувларга нисбатан қисқа вақт ичида якуний ташхис қўйиш имконини берган. Бу ногиронликни 50% га камайтириб, касалхона учун сарфланадиган маблағни 1 нафар бемор учун 1300000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик асоратини 6 бемордан 3 беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1300000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3900000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилган. Хулоса: Сурункали  иммун тромбоцитопения билан касалланган беморларда тромбоцитларнинг морфометрик кўрсаткичлари аниқланган холда бир нафар бемор ҳисобига  1300000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали  иммун тромбоцитопения бўлган беморлар  гуруҳида GP I α (A1648G) генининг полиморф локуслари ГС 2-3 даражали беморлар гурухларида ва соғлом шахсларга нисбатан нохуш G аллел ва A/G генотип 3.6 ва 3.4 марта ошишини статистик жихатдан ишончли эканлиги  аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси  02.12.2024 й, №32-I-сонли буйруғи, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  02.12.2024й, №1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил  15-январь  11-сон баённомасига асосан хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:   иммун тромбоцитопения  учун хавф омилларини эрта аниқлаш, зарур профилактика чораларини кўриш ва даволанишни индивидуал тарзда тузиш орқали эришилган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замонавий ташхис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан (ТТА Урганч филиали клиникаси прейскуранти 1 кунга 130000 сўм ) кейинги даволаш усулини танлаш ва ташхисий текширувларга нисбатан қисқа вақт ичида якуний ташхис қўйиш имконини берган. Бу ногиронликни 50% га камайтириб, касалхона учун сарфланадиган маблағни 1 нафар бемор учун 1300000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: иммун тромбоцитопенияни молекуляр-генетик ҳусусиятларини баҳолаш ишончли ташҳис қўйиш ва касалликнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш имконини берган, бу эса беморларнинг умр кўриш сифати ва давомийлигини яхшилаш имконини берган..
учинчи илмий янгилик: GPIIβ генининг полиморфизми (Т2622G) ГС 0-1 ва 2-3 даражадаги оғирлик даражаси бўлган иммун тромбоцитопения  билан оғриган беморларда салбий аллел (G: χ2=4.2; Р=0.05) сонининг статистик жиҳатдан сезиларли ўсиши ва асосий генотип (Т/Т: χ2=4.9; Р=0.05) сони  пасайиши касаллик кечиши оғирлик даражасини башоратлашда ахамиятга эга эканлиги исботланганлиги  Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси  02.12.2024 й, №32-I-сонли буйруғи, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  02.12.2024й, №1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил  15-январь  11-сон баённомасига асосан хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган усулнинг жорий этилиши иммун тромбоцитопения ва унинг салбий оқибатларини эрта башорат қилиш, ногиронликни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иммун тромбоцитопения ҳасталиги бўлган беморларда GPIIβ мутациясини ўрганиш  ташҳис қўйиш ва клиник кечишида геморрагик синдромни кечишини оғирлик даражасини эрта башорат қилиш орқали беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини бир неча кунга камайтириш орқали эришиш имконини берган. Хулоса: GPIIβ мутациясини ўрганиш иммун тромбоцитопениянинг эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берган. Ушбу беморларнинг фармакотерапиясини назорат қилиш касалликнинг оғирлашишини олдини олиш ва ётоқ кунлари сонини камайтириш орқали битта беморга хисоблаганда бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: гемопоэзни  рағбатлантирувчилари билан консерватив даволашда сурункали иммун тромбоцитопения беморларидаги геморрагик синдромларнинг оғирлик даражасига қараб  индивидуал ёндошиш  80% холатларда 2-даражали терапия сифатида қўлланилишида юқори самарадорлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси  02.12.2024 й, №32-I-сонли буйруғи, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  02.12.2024 й, №1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил  15-январь  11-сон баённомасига асосан хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иммун тромбоцитопенияни гемопоэз рағбатлантирувчилари  билан консерватив даволаш беморларда оғир геморрагик синдромларнинг енгиллашишига, хаёт сифатини яхшиланишига ногиронлик кўрсаткичининг камайиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гемопоэз рағбатлантирувчилари билан консерватив даволаш учун катта моддий харажатлардан қочиш, мақсадли терапевтик ва профилактика чораларини ўтказиш имконини берган ва даволашга сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Хулоса: иммун тромбоцитопенияни гемопоэз рағбатлантирувчилари билан консерватив даволаш беморларда оғир геморрагик синдромларнинг енгиллашишига, хаёт сифатини яхшиланишига ногиронлик кўрсаткичининг камайиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish