Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхалилова Наргиза Акбаровнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш  методикаси”  (Ўқиш саводхонлиги фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Ped7859.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эшмаматов Исмоил Абсаламович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳамроев Алижон Рузиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро баҳолаш дастурлари асосида ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўҳйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари PIRLS халқаро баҳолаш дастури консепсиясида мавжуд мезон кўрсаткичларини шахс индивидуал хусусиятлари ва интеллектини ривожлантиришга пропорсионал мослаштириш ҳамда миллий таълим тизими меёрий талаблари билан интеграциялашувини барқарор таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш методикаси ишлаб чиқилаётган топшириқларнинг PIRLS халқаро баҳолаш дастурига мувофиқлигини таълимий мақсадларга мувофиқ таъминлаш, фанларга оид интегратив кейслардан иборат контекстуал маълумотларни оддийдан мураккабга қараб шакллантириш ҳамда ўқув жараёнининг интенсив таъсирчанлик муҳитидан рационал фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришнинг функсионал модели халқаро баҳолаш дастурига тайёргарликнинг методик таъминотини кенгайтириш, самарадорлик преференсияларини, педагогик шарт-шароитлар компонентларини аналог топшириқлар, консептуал тамойиллар, когнитив мустақиллик мазмуни билан уйғунлаштириш ҳамда қайта алоқага киришиш динамикасини ўқув даврлари кесимида барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришнинг методик таъминоти халқаро баҳолаш тадқиқотлари стандартларини таълим олувчиларнинг ўқув потенсиали ва индивидуал таълим траекториясига мос педагогик коррексиялаш ҳамда дифференциал, вариатив ва эргономик талабларга мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўқувчиларида функсионал саводхонликни шакллантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
PIRLS халқаро баҳолаш дастури консепсиясида мавжуд шахсга қўйилган талабларни тезкор таҳлил этиш ҳамда ҳаётий қарор қабул қилиш рационаллигини миллий таълим тизими меёрий талаблари билан уйғун интеграллаш жараёнларини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришнинг дидактик таъминотига доир таклиф ва тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-буйруғи, № 68-476 -сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни PIRLS халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш бўйича уларнинг функсионал саводхонлигини шакллантиришга хизмат қилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастурига мувофиқ топшириқлар ишлаб чиқишнинг дидактик имкониятларини интерпретатив тизимлаштириш ҳамда ўқув жараёнига таъсир доирасини таълимий мақсадларга конструктив валидлаш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришнинг педагогик моделига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-461 сонли “Умумтаълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедиа технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2024 йил 28-ноябрдаги 04/11-12110-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнларини ташкил етишда халқаро баҳолаш дастурлари имкониятларидан самарали фойдаланишга еришилган;
PIRLS дастурига тайёргарлик кўришда ўқув-меёрий ва ташкилий компонентларнинг аналог топшириқлар ва консептуал тамойилларга ўқувчиларнинг қайта алоқага киришиш даражаси прогрессив динамиклигига кўра пропорсионал боғлиқлигини когерентли аниқлаш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш методикасига оид таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-буйруғи, № 68-476 -сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни PIRLS халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш бўйича уларнинг функсионал саводхонлигини шакллантиришнинг методик мазмуни бойитилган.
PIRLS тадқиқотлари стандартларини таълим олувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига идиентив йўналтириш ҳамда дифференциал ва вариатив муносабатларнинг эргономик талабларга мувофиқлигини истиқбол натижалар мониторинг кўрсаткичларига кўра калибрлаш асосида такомиллаштирилган ўқувчларида функсионал саводхонликни шакллантириш механизмларига доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Болалар учун” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (2022-2023 йилларда). (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 04 сентябрдаги 04-36-1317-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш имкониятлари ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish