Маткаримова Сайёра Шавкатбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабий-назарий тушунчалар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш методикаси” (дифференциал адабий таълим мисолида) 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Ўзбек адабиёти)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5059
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Шерматова Умида Сапаевна
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Комилжон Абдуганиевич, педагогика фанлари номзоди, доценти.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижод мактабларида адабий-назарий тушунчалар воситасида ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини дифференциал ёндашув асосида шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабий-назарий тушунчалар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш методикасининг педагогик имкониятлари адабий-назарий тушунчаларнинг дидиктик мазмунини ўқитиш вазифаларининг технологик технологик тузилмасига трансдуктив сингдириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантиришнинг метакогнитив механизмлари замонавий таълим технологияларининг амалий усулларини инновацион ўқитиш йўналишларига градуал интеграциялашни контекстуал мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш методикаси адабий-назарий тушунчалар устида ишлаш вазифаларини креативлик мезонлари ва уйғунлик тамойилларига мотивацион ҳамда қадриятга йўналтирилган элементлар орқали семиотик-ассоциатив структуралаштириш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш модели адабий-назарий тушунчаларнинг ижодий фикрлашни ривожлантирувчи билим ва кўникмаларини таълимнинг шахсга йўналтирилган ва амалий тамойиллари орқали эвристик модуляция талабига мувофиқ архитектоник тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Адабий таълим жараёнида адабий-назарий тушунчалар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини шакллантириш методикаси бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида:
дифференциал адабий таълим жараёнида адабий-назарий тушунчаларнинг инновацион мазмунли элементларини ўқитиш вазифаларига амалиётга йўналтирилган педагогик таҳлил асосида трансдуктив сингдириш орқали аниқлаштирилган ўқувчиларда креатив фикрлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг мезон ва кўрсаткичларига оид таклиф ва илмий хулосалардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021-йй) мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Жиззах давлат политехника институтининг 2024-йил 13-сентябрдаги № 03-1821-1810 рақамли маълумотномаси). Натижада, адабий таълим тизимида адабий-назарий тушунчалар устида мустақил ишлашга оид таълим технологияларини такомиллаштириш механизми ахборотни мустақил излаш бўйича шахсга йўналтирилган таълим методлари асосида бойитилган;
замонавий таълим технологияларининг амалий ва мулоҳазавий усулларини инновацион ўқитиш йўналишларига мақсадли ва босқичма-босқич градуал интеграциялаш орқали такомиллаштирилган ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантиришнинг метакогнитив механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 28-августдаги № 831-сон маълумотномаси). Натижада, адабий таълим жараёнида фанлараро интеграциядан фойдаланишга оид тажрибаларнинг тадрижий такомили ва кўп қиррали имкониятлари кўламдорлигини ошириш методларини такомиллаштиришга эришилган;
адабий-назарий тушунчалар устида ишлаш вазифаларини креативлик мезонлари ва уйғунлик тамойилларига мотивацион ҳамда қадриятга йўналтирилган элементлар орқали семиотик-ассоциатив структуралаштириш ва гармонизациялаш асосида такомиллаштирилган адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш методикаси, адабий-назарий тушунчаларнинг ижодий фикрлашни ривожлантирувчи билим ва кўникмаларини таълимнинг шахсга йўналтирилган, амалий ва ўсишга қаратилган тамойиллари орқали эвристик модуляция талабига мувофиқ архитектоник тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган дифференциал адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини ривожлантириш моделига оид таклиф ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 20-февралдаги ПҚ–4199-сон “Президент мактабларини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2021-йил 19-июлдаги ПҚ-5188-сон “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 17-майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 214-сон қарори ҳамда бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2024-йил 20-майдаги 02-12/2-815-сонли маълумотномаси). Натижада, дифференциал таълим мисолида ижод мактабларида ўқувчиларининг креатив компетенсиясини ривожлантириш самарадорлигига еришиш имконияти ортган.