Sayt test rejimida ishlamoqda

Эйделнант Неля Кузминичнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бухоро-Хива региони юра даври карбонат формацияси нефтгазли жинсларининг петрофизик хусусиятларига уларнинг тузилма-текстуравий хилма хиллиги ва ўзгарувчанлигининг таъсири», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/GM218.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғафур, геология-минералогия фанлари доктори, Халисматов Ирмухамат, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро-Хива региони нефтгазли юра карбонат формацияси жинслари структуравий-текстуравий хусусиятлари, генезиси, моддий таркиби ва қайта шаклланишининг петрофизик хусусиятларга таъсири орқали углеводород тўпланишига истиқболли зоналарини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро-Хива регионининг бешта майдони доирасида юра даври нефтгазли карбонатли жинсларининг генетик турлари ва уларнинг петрорангбаранглик тарқалиш қонуниятлари аниқланган;
юра карбонат формацияси жинсларининг седиментациядан сўнги жараёнлар таъсирида ўзгарганлиги (керн бўйича) ва улар таъсири остида жинсларнинг фильтрация-сиғим хусусиятлари яхшиланганлиги аниқланган;
ГИС бўйича юра карбонат кесмалари қатлам-коллекторларининг тарқалганлиги ва уларнинг маълум бир карбонатли жинслар петрохилма-хил турлари билан боғлиқлиги исботланган;
ГИС ва керн материаллари бўйича қатлам-коллекторлар ғоваклигининг энг юқори қийматлари сезиларли структуравий-текстуравий нотекисликка эга бўлган нефтгазли юра карбонат ётқизиқларининг биоген ва донадор генетик турларига тўғри келиши исботланган;
Бухоро-Хива региони юра карбонатли жинслар мажмуасида нефть ва газ тўпламларини излаш учун истиқболли зоналар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро-Хива региони юра даври карбонат формацияси нефтгазли жинсларининг петрофизик хусусиятларига уларнинг тузилма-текстуравий хилма хиллиги ва ўзгарувчанлигининг таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бургутли, Жанубий Чавата, Халқобод, Янги Нишон аниқланган структураларни тайёрлаш бўйича тавсиялар "Ўзбекгеофизика" АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 2 июлдаги 08-2331-сон маълумотномаси). Натижада, аниқланган Бургутли (Барханли) тузилма Қозоқбулоқ деб қайта номланиб, С3 тоифаси бўйича истиқболли ресурслар (5830 млн. т.ш.ё) билан бурғилашга тайёрлаш имконини берган;
Бухоро поғонасининг марказий қисми Когон кўтарилмасининг жанубий тугашидаги Зирабод конидан то аниқланган Янги Зекри майдонигача МОГТ-3Д сейсмик-қидирув ишларини олиб боришни асослаш бўйича тавсиянома "Ўзбекгеофизика" АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-конь саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 2 июлдаги 08-2331-сон маълумотномаси). Натижада, МОГТ-2Д сейсмик-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида С3 тоифасидаги истиқболли ресурслари 4815 млн. т.ш.ё. бўлган Янги Чуқуркўл тузилмани бурғилашга тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish