Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерғозиев Қиличбек Маруфжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Анабасис апҳйлла Л. ўсимлиги ҳамда ушбу ўсимлик эндофит замбуруғларининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К897.
Илмий раҳбар: Жалолов Иқболжон Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон, кимё фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Ғопуржон Усманович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: А. апҳйлла Л. ўсимлиги кимёвий таркибини аниқлаш, эндофит замбуруғидан иккиламчи метоболитларини ажратиб олиш, уларнинг тузилиши, физик-кимёвий ва биологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор А. апҳйлла Л. ўсимлиги эндофит замбуруғидан 2-(3,4-дигидроксифенил)-5,7-дигидрокси-4Ҳ-хромен-4-он), 3-метилкатехол, дезоксихол кислота ва ди-(2-этилгексил)фталат иккиламчи метаболитлари ажратиб олинган, тузилиши ва кимёвий хоссалари аниқланган;
А. апҳйлла Л. ўсимлиги спиртли экстарктидан апигенин 5-галактозид ва лутеолин 5-галактозидлари ажратиб олинган, тузилиши ва кимёвий хоссалари аниқланган; 
А. апҳйлла Л. ўсимлигининг аминокислота ва витаминлар таркиби исботланган ҳамда нейтрон-активацион таҳлили усули ёрдамида таркибида 38 та макро- ва микроелемент миқдори аниқланган;
биринчи маротаба анабазин сулфат тузи, А. гйпсопҳилоидес ва Х. cампестрис экстрактлари, аскорбин кислота асосида ўсимлик зараркунандаларига қарши препарат ишлаб чиқилган;
А. апҳйлла Л. ўсимлигининг эндофит замбуруғининг янги штамми аниқланган ва унинг экстрактини микробга қарши фаоллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А. апҳйлла Л. ўсимлиги ва  унинг эндофит замбуруғидан ажратиб олинган иккиламчи метоболитларини тузилиши ва биологик фаолликларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
А. апҳйлла Л. оʻсимлигидан ажратиб олинган Cлоностачйс аранеарум эндофит замбуругʻининг нуклеотидлар кетма кетлиги Миллий биотехнология маълумотлар марказида (Натионал cентер фор биотечнологй информатион, ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/нуccоре/2929818510) рўйхатга олинган ва ПВ290627 рақами берилган. Натижада, эндофит замбуругʻ штамми генетик материали маълумотларидан соҳа олимларини фойдаланишига имкон яратилган;
Анабазин алкалоиди сулфат кислотали тузи асосида олинган ўсимлик зараркунандалари (шира, ўргимчаккана, капалак личинкалари, трипислар)га қарши препарат Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Зилха Истиқол Файз”, “Музаффар Мухтор Замини” ҳамда “Сардор Саховат Файз” пахта-ғаллачилик фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 майдаги 05/06-02-449-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта ўсимлигини зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва ҳосилдорликни 3-4% ошириш имконини берган;
А. апҳйлла Л. ўсимлигининг эндофит замбуруғи  кимёвий таркибини аниқлаш натижаларидан “Табиий манбаалардан биологик фаол моддаларни ажратиш, тозалаш ва таҳлил қилиш” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги №429-сонли буйруғи). Натижада, олий ўқув юртларида биоорганик кимё бўйича мутахассисларнинг билимларини мустаҳкамлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish