Маллабоев Анваржон Сотволдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трансформациялашув шароитида миллий иқтисодиёт барқарорлашувининг макроиқтисодий жиҳатлари», 08.00.02-Макроиқтисодиёт, 08.00.03–Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt.3689.
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Салимов Бахтиёр Таджиевич, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-теҳнология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда таркибий трансформациялашув механизмларини такомиллаштириш асосида барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Услубий ёндашувга кўра «таркибий трансформация жараёни» тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий ўсиш, самарадорлик ва рақобатбардошликни ошириш мақсадида иқтисодиётнинг тармоқлари, соҳалари ва ҳудудлари ўртасида ресурсларни қайта тақсимлаш, янги технологик асосларга ўтиш, инновацияларни кенг жорий этиш орқали амалга ошириладиган узоқ муддатли, тизимли жараён нуқтаи назаридан миллий иқтисодиётнинг саноатлашув даражасининг аниқланиши ҳамда таркибий трансформациялашувнинг такомиллаштирилган услубиёти асосланган;
иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида ишлаб чиқарадиган саноат тармоқ таркибини технологик интенсивлигига кўра баҳолаш орқали юқори ҳамда ўрта-юқори технологияли тармоқларни экспортдаги улушини ошириш асосида миллий саноат сифат таркибини такомиллаштириш таклифи асосланган;
Миллий иқтисодиётнинг саноатлашув даражасининг Халқаро саноат стандарти таснифи (ИСИC Рев.4) асосида ишлаб чиқариш омиллари интенсивлигига кўра саноат тармоқ таркиби аниқланган ҳамда таркибий трансформациялашувнинг услубий жиҳатлари мамлакатларнинг “саноат ҳаёт эгри чизиғи” бўйлаб жойлашуви мезонлари асосида баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарадиган саноатнинг барқарор иқтисодий ўсишга таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсатгичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда трансформациялашув шароитида миллий иқтисодиёт барқарорлашувининг макроиқтисодий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра «таркибий трансформация жараёни» тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий ўсиш, самарадорлик ва рақобатбардошликни ошириш мақсадида иқтисодиётнинг тармоқлари, соҳалари ва ҳудудлари ўртасида ресурсларни қайта тақсимлаш, янги технологик асосларга ўтиш, инновацияларни кенг жорий этиш орқали амалга ошириладиган узоқ муддатли, тизимли жараён нуқтаи назаридан миллий иқтисодиётнинг саноатлашув даражасининг аниқланиши ҳамда таркибий трансформациялашувнинг такомиллаштирилган услубиёти билан боғлиқ таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иш фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024- йил 24 -июндаги 9/01-12-13804-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар таркибий ислоҳотлар ҳамда саноатлашув жараёнларини жадаллаштиришга доир амалий аҳамияти юқори бўлган ва илмий асосланган дастурларни шакллантиришнинг услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида ишлаб чиқарадиган саноат тармоқ таркибини технологик интенсивлигига кўра баҳолаш орқали юқори ҳамда ўрта-юқори технологияли тармоқларни экспортдаги улушини ошириш асосида миллий саноат сифат таркибини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иш фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 24-июндаги 9/01-12-13804-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифниниг амалиётга жорий этилиши ИЧС тармоғида яратилган маҳсулотларни технологик интенсивлик даражасига кўра таҳлил қилиш, тармоқ маҳсулотлари экспортини технологик интенсивлигига кўра оптималлаштириш, юқори технологияли тармоқларни ривожлантиришга доир истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, юқори технологияли маҳсулотлар улушини ошириш ҳисобига миллий саноат ишлаб чиқариши ва экспортини сифатли диверсификация қилишга имкон яратган;
Миллий иқтисодиётнинг саноатлашув даражасининг Халқаро саноат стандарти таснифи (ИСИC Рев.4) асосида ишлаб чиқариш омиллари интенсивлигига кўра саноат тармоқ таркиби аниқланган ҳамда таркибий трансформациялашувнинг услубий жиҳатлари мамлакатларнинг “саноат ҳаёт эгри чизиғи” бўйлаб жойлашуви мезонлари асосида баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иш фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 24 июндаги 9/01-12-13804-сон маълумотномаси).Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар таҳлилини амалга ошириш ва миллий саноатни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлашга замин яратган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарадиган саноатнинг барқарор иқтисодий ўсишга таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37 сонли “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонининг 2-иловасидаги 45-, 47-, 48-моддаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 -йил 24- июндаги 9/01-12-13804-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ЯИМ ўсиш суръатларини 6 фоиз, бунда саноат маҳсулотлари ўсишини 7 фоиздан кам бўлмаган даражада таъминлаш, маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, саноатнинг «драйвер» соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш борасидаги имкониятларни аниқлашга хизмат қилган.