Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджонов Адҳамжон Бахтиёржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркиянинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” омили”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss411
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли сиёсий фанлар доктори, профессор, Жалилов Актам Ташназарович сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркия Республикасининг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” омилини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркия Республикасининг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни ва фаол иштирокининг ортиб бориши, бугунги ташқи сиёсатдаги миллий манфаатларини амалга оширишда “юмшоқ куч” воситаларидан самарали фойдаланаётгани ҳамда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик жараёнларидаги “юмшоқ куч” дипломатиясининг маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий ва оммавий ахборот воситалари каби соҳаларда эришилган ютуқларини туркий давлатлар маконида тадбиқ этишга қаратилган ташаббуслари “туркий юмшоқ куч” моделига кўра асослаб берилган; 
Марказий Осиё мамлакатлари стратегик кун тартибларини шакллантираётган ва халқаро муносабатларнинг обекти мақомидан фаол субекти сифатида жадал ривожланаётган минтақага айланаётгани, Туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро ишонч, тенглик ва ҳурмат тамойиллари ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларнинг ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-маърифий ва таълим сингари устунларга асосланиши “Туркий давр” консепсияси асосида исботланган;
Туркиянинг Марказий Осиёдаги “юмшоқ куч” сиёсати тарихий, тил, маданий, диний ва мафкуравий воситалар орқали минтақага таъсир кўрсатиши, бу бошқа ташқи акторларнинг “юмшоқ куч”га йўналтирилган стратегиясини икки томонлама алоқалар доирасидан ташқари кўп томонлама институционал механизмлар асосида амалга оширишига туртки бўлаётгани ва “юмшоқ кучга қарши юмшоқ куч” тамойилини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб, Марказий Осиёнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича минтақавий агентлигини ташкил этиш таклифи далилланган;
Туркия Республикасининг ташқи сиёсатида “юмшоқ куч”дан фойдаланиш амалиётини таҳлил қилиш асосида, “Марказий Осиё руҳи”, воситачилик, халқ ва маданий дипломатиянинг тўпланган тажрибаси ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий майдондаги ижобий имиджини янада кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “юмшоқ куч” сиёсатини амалга оширишнинг консептуал моделини такомиллаштириш, ҳамда мазкур моделни самарали амалга ошириш мақсадида алоҳида ташқи ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Ташқи Ҳамкорлик Агентлигини ташкил этиш ғояси илгари сурилган ҳамда унинг зарурати илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркиянинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” омилини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида:
Туркия Республикасининг ташқи сиёсатида “юмшоқ куч”дан фойдаланиш амалиётини таҳлил қилиш асосида, “Марказий Осиё руҳи”, воситачилик, халқ ва маданий дипломатиянинг тўпланган тажрибаси ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий майдондаги ижобий имиджини янада кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “юмшоқ куч” сиёсатини амалга оширишнинг консептуал моделини такомиллаштириш, ҳамда мазкур моделни самарали амалга ошириш мақсадида алоҳида ташқи ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Ташқи Ҳамкорлик Агентлигини ташкил этиш ғояси илгари сурилган ҳамда унинг зарурати борасидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 202-йил 28-сентябрдаги №15/29325-сонли маълумотномаси). Натижада,  диссертацияда билдирилган илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган.
Туркиянинг Марказий Осиёдаги “юмшоқ куч” сиёсати тарихий, тил, маданий, диний ва мафкуравий воситалар орқали минтақага таъсир кўрсатиши, бу бошқа ташқи акторларнинг “юмшоқ куч”га йўналтирилган стратегиясини икки томонлама алоқалар доирасидан ташқари кўп томонлама институционал механизмлар асосида амалга оширишига туртки бўлаётгани ва “юмшоқ кучга қарши юмшоқ куч” тамойилини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб, Марказий Осиёнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича минтақавий агентлигини ташкил этиш таклифи ва илмий хулосаларидан миллатлараро маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва тадбирларни ташкил қилиш бўйича режалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва халқлар дўстлиги бўйича қўмитасининг 2024-йил 9-сентябрдаги №14-08-1465-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар қўмитанинг соҳавий, ахборот-таҳлилий материалларни бойитиш ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Марказий Осиё мамлакатлари стратегик кун тартибларини шакллантираётган ва халқаро муносабатларнинг обекти мақомидан фаол субекти сифатида жадал ривожланаётган минтақага айланаётгани, Туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро ишонч, тенглик ва ҳурмат тамойиллари ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларнинг ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-маърифий ва таълим сингари устунларга асосланиши “Туркий давр” консепсияси асосида амалга оширилаётгани ҳақидаги илмий хулосалари, таклиф ва тавсиялари Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболлар (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” амалий ташаббускор лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 28-июндаги №01-04-01/1446-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган маълумотлар лойиҳа доирасида чоп этилган таҳлилий материалларни тайёрлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган 
Туркия Республикасининг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни ва фаол иштирокининг ортиб бориши, бугунги ташқи сиёсатдаги миллий манфаатларини амалга оширишда “юмшоқ куч” воситаларидан самарали фойдаланаётгани ҳамда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик жараёнларидаги “юмшоқ куч” дипломатиясининг маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий ва оммавий ахборот воситалари каби соҳаларда эришилган ютуқларини туркий давлатлар маконида тадбиқ этишга қаратилган ташаббуслари “туркий юмшоқ куч” моделига асосланаётганлиги  каби фикрлардан Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази фаолияти ҳамда ахборот, таҳлилий хужжатларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон – “Шанхай” ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатия марказининг 2024 йил 7 апрелдаги №179/25-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган маълумотлар ташкилот фаолиятидаги таҳлилий материалларни тайёрлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish