Останов Шухрат Шарифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг психологик детерминантлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/P140.
Илмий раҳбар: Каршиева Дилафрўз Суюновна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, 03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Файзиев Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Қабулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг психологик детерминантлари ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деструктив хулқ-атворли ўсмирлардаги креативликни намоён бўлишида шахснинг фикрлашдаги равонлиги, тафаккур мослашувчанлиги, нарса ва ҳодисаларни таҳлил қилиш даражасидаги дифференциал фарқларга асосланиб, ижтимоий кўникмаларнинг ривожланганлик даражаси муҳим аҳамиятга эга эканлиги даилланган;
ўсмирлардаги деструктив хулқнинг креативликка трансформасияланишида шахснинг вақтга нисбатан йўналганлик, ички қўллаб-қувватланиш, сенсорлик, синергия, билишга бўлган эҳтиёжини динамик намоён бўлишини ижтимоий муносабатларга боғлиқлигига асосланиб шахснинг ўз-ўзини англаши устувор характерга эга эканлиги исботланган;
деструктив хулқ-атворли ўсмирлардаги агрессивлик шахснинг фаолиятга, ижтимоий муносабатларга нисбатан қарашларининг эмоционал таъсирчанликка боғлиқ ҳолда намоён бўлишини конструктив йўналтирилишига асосланиб агрессияни креативлик сифатлари таъсирида трансформасияланиши далилланган;
деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантириш учун фаолият мотивациясининг фикрлашдаги «янгиликка интилиш ҳисси», эмоционал ҳолатларда ўзини баҳолашнинг адекватлиги, ижтимоий муносабатларда ностандарт ва танқидий қарашларнинг кучайишини таъминлаш зарурлиги туфайли ижтимоий кўникмаларни шаклланишига эришиш муҳимлиги далилланган;
деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг психологик модели шахслараро муносабатлардаги агрессивлик ҳамда эмоционал беқарорликнинг фикрлашдаги адаптивлик ва дивергентлик орқали трансформацияланишига эришиш муҳимлигига асосланиб шахс ижодий фаоллиги ва ижтимоий мослашув кўникмаларини ўзаро интегратив намоён бўлиш механизмлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг психологик детерминантлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
деструктив хулқ-атворли ўсмирлардаги креативликни намоён бўлишида шахснинг фикрлашдаги равонлиги, тафаккур мослашувчанлиги, нарса ва ҳодисаларни таҳлил қилиш даражасидаги дифференциал фарқларга асосланиб, ижтимоий кўникмаларнинг ривожланганлик даражаси муҳим аҳамиятга эга эканлиги даилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024- йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли буйруғига биноан илмий янгиликни «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли маълумотномаси). Натижада деструктив хулқ-атворли ўсмир1ардаги креативликни намоён бўлишидаги дифференциал фарқлари аниқлаштирилган;
ўсмирлардаги деструктив хулқнинг креативликка трансформасияланишида шахснинг вақтга нисбатан йўналганлик, ички қўллаб-қувватланиш, сенсорлик, синергия, билишга бўлган эҳтиёжини динамик намоён бўлишини ижтимоий муносабатларга боғлиқлигига асосланиб шахснинг ўз-ўзини англаши устувор характерга эга эканлиги исботланган маълумотларни Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли буйруғига биноан «Шахс психологияси» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги деструктив хулқнинг креативлик сифатларига боғлиқ жиҳатларини тадқиқ қилиш имконияти яратилган;
деструктив хулқ-атворли ўсмирлардаги агрессивлик шахснинг фаолиятга, ижтимоий муносабатларга нисбатан қарашларининг эмоционал таъсирчанликка боғлиқ ҳолда намоён бўлишини конструктив йўналтирилишига асосланиб агрессияни креативлик сифатлари таъсирида трансформасияланиши далилланган илмий янгиликни Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли буйруғига биноан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли маълумотномаси). Натижада деструктив хулқ-атворли ўсмирлардаги агрессияни креативлик сифатлари таъсирида трансформасияланишини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантириш учун фаолият мотивасясининг фикрлашдаги «янгиликка интилиш ҳисси», эмоционал ҳолатларда ўзини баҳолашнинг адекватлиги, ижтимоий муносабатларда ностандарт ва танқидий қарашларнинг кучайишини таъминлаш зарурлиги туфайли ижтимоий кўникмаларни шаклланишига эришиш муҳимлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли буйруғига биноан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли маълумотномаси). Натижада деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантириш учун психологик механизмлари аниқлаштирилган;
деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг психологик модели шахслараро муносабатлардаги агрессивлик ҳамда эмоционал беқарорликнинг фикрлашдаги адаптивлик ва дивергентлик орқали трансформацияланишига эришиш муҳимлигига асосланиб шахс ижодий фаоллиги ва ижтимоий мослашув кўникмаларини ўзаро интегратив намоён бўлиш механизмлари асосида такомиллаштирилган. маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли буйруғига биноан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 08-октябрдаги ПМ 222-а-сонли маълумотномаси). Натижада деструктив хулқ-атворли ўсмирларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг психологик моделини ишлаб чиқилган.