Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Феруза Абдулвосиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида “Электр техник материаллар” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги (техника фанлари) бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhDТ3669
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, п.ф.д., профессор, Бабажанов Хусонхон Тохирович, т.ф.д., профессор
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида “Электр техник материаллар” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Электр техник материаллар” фанини оʻқитишнинг техник, тадқиқот, креатив ва инновацион ёндашувлари асосида дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
фанлараро боғлиқликни мустаҳкамлаш орқали талабаларда муҳандислик фикрлашини шакллантириш, касбий фаолияти учун мавжуд ўқитиш методлари тахлил қилиниб, ахборот технология воситаларидан фойдаланилган ҳолда “Муносибини топинг”, “Чайнворд” методлари такомиллаштирилган;
“Электр техник материаллар” фанини ўқитишда мустақил таълимнинг замонавий шаклларига йўналтирилган, рақамли ва амалий интеграциялашган методик модел ишлаб чиқилган; 
талабаларга “Электр техник материаллар” фанини ўқитишда дифференциал ёндашувга асосланган ва модуллаштирилган методик тизим ишлаб чиқилиб, ўқитиш самарадорлиги аниқлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида “Электр техник материаллар” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида: 
техника олий таълим муассасаларида “Электр техник материаллар” фанини ўқитишнинг методик асослари, замонавий педагогик ёндошувлар ва дидактик имкониятлардан фойдаланиб “Электр изоляция материаллари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Натижада, мазкур ўқув қўлланма асосида талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларни оширишга эришилган;
электр техник материаллар фанини ўқитиш методикасининг касбий фаолияти учун мос мавжуд ўқитиш методларидан самарали фойдаланиш ва ахборот технология воситалари асосида “Муносибини топинг”, “Чайнворд” методлари такомиллаштирилган, “Муносибини топинг” (Гувоҳнома № ДГУ 17298) ва “Чайнwорд” (Гувоҳнома № ДГУ 17297). Натижада, “Электр техник материаллар” фанини ўқитиш самарадорлигини, талабаларнинг фанга бўлган қизиқиши, ижобий муносабати ва ўқув фаоллигини ошириш, ўқув машғулотларини инновацион кўринишда ташкил қилишга имкон яратилган;
электр техник материаллар фанини ўқитиш методикасини ривожлантириш модели ишлаб чиқилиб, фан-фан таркибий қисмлари, фан-фанлараро, фан-ишлаб чиқариш билан интеграциясини тизимли ташкил этиш босқичларини амалга ошириш асосида такомиллаштирилган; (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети 2024 йил 10 февралдаги 11-05-489/04-сонли далолатномаси). Натижада, бўлажак энергетика мутахассислиги муҳандисларининг касбий компетенсияларини ривожланиши ва амалий билим-кўникмаларини оширишга  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish