Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммаджонов Турсунбой Аъзамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббиёт олий таълим ташкилотларида биологик кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).  
     Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3. PhD/Ped8236
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Илмий раҳбар: Исманова Арофат Абдулхамидовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc. 04/08.05.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Обиджон Шахобиддинович, кимё фанлари доктори, доцент; Шомуротова Ширин Хажиевна,  педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD),доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббийοт οлий таълим ташкилοтларида биологик кимё фанини ўқитиш метοдикасини такοмиллаштириш ва ривοжлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан ибοрат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари касбий кўникмаларни яхлит интеграциялаш биокимёвий диагностика натижаларини таҳлилий таснифлаш ҳамда дарс жараёни натижадорлигини оширишда инсон омилининг тиббий техник воситаларга пропорционал уйғунлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида аниқланган; 
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш модели бўлажак шифокорларда мантиқий фикрлаш, беморларга тезкор ташхис қўйиш, муаммоли вазиятларда назарий билимларни амалий кўникмалар билан яхлитлигини таъминлаш хамда хамкорликда харакат қилиш фаоллигини изчил ошириб бориш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш методикаси “Квартет-блок”, “Муаммоли таълим”,  “Лойиҳалаш” “Ҳамкорликда ўқитиш”, “технологиялари интегратив хусусиятларини таълимий мақсадларга барқарор мослаштириш хамда изчиллик, натижавийлик, самарадорлик, мантиқийлик, долзарблилик тамойилларининг ўзаро ъўлдирувчи имкониятларидан эффектив фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш методикаси самарадорлиги виртуал олам тараққиёти динамикасини хисобга олиш хамда масофавий ахборот етказиш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга мос ижодий микромуҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанининг ўқитиш методларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари касбий кўникмаларни яхлит интеграциялаш, биокимёвий диагностика натижаларини таҳлилий таснифлаш ҳамда дарс жараёни натижадорлигини оширишда инсон омилининг тиббий техник воситаларга пропорционал уйғунлигини босқичма босқич таъминлаш асосида аниқлашга оид маълумотлар “Статик биокимё” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининиг  2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5907/04-сон маълумотномаси). Натижада биологик кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлашга эришилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш модели бўлажак шифокорларда мантиқий фикрлаш, беморларга тезкор ташхис қўйиш, муаммоли вазиятларда назарий билимларни амалий кўникмалар билан яхлитлигини таъминлаш хамда хамкорликда харакат қилиш даоллигини изчил ошириб бориш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Динамик биокимё” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг  2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5907/04-сон маълумотномаси). Натижада биологик кимё фанини ўқитиш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган
тиббиёт олий таълим ташкилотларида “Биологик кимё” фанини ўқитиш методикаси “Квартет-блок”, “Муаммоли таълим”,  “Лойиҳалаш” “Ҳамкорликда ўқитиш”, “технологиялари интегратив хусусиятларини таълимий мақсадларга барқарор мослаштириш хамда изчиллик, натижавийлик, самарадорлик, мантиқийлик, долзарблилик тамойилларининг ўзаро ъўлдирувчи имкониятларидан эффектив фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Биологик кимёнинг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг  2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5907/04-сон маълумотномаси). Натижада интеграциялашган таълим технологияларини қўллаш орқали биологик кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биологик кимё фанини ўқитиш методикаси самарадорлиги виртуал олам тараққиёти динамикасини хисобга олиш хамда масофавий ахборот етказиш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга мос ижодий микромуҳитни яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биоорганик кимёнинг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг  2024-йил 15-октябрдаги 11-05-5907/04-сон маълумотномаси). Натижада биологик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини такомиллаштиришнинг дидактик мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish