Фозилов Ферузжон Абдумуминович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак шифокорларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (Дерматовенерология фани мисолида)”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3. PhD/Ped8334.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Илмий раҳбар: Исманова Арофат Абдулхамидовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc. 04/08.05.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Расмий оппонентлар: Саидова Мохинур Жонпўлатовна– Бухоро давлат педагогика институти, кафедра мудири, педагогика фанлари доктори; Хўжамназаров Ўктам Эштемирович -Тошкент давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарқъона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак шифокорларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш методларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак шифокорларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш имкониятлари халқ табобати усулларининг ижтимоий-антропологик мазмун - моҳияти, психологик хусусиятларини таснифлаш орқали соғлом муҳитни ташкил қилишда инсон саломатлигининг руҳият, психосоматик жараёнлар билан боғлиқлиги хамда маънавий, педагогик ахлоқий омиллар генезисини назарий ва амалий тажрибалари уйғунлигини таъминлаш асосида аниқланган;
бўлажак шифокорларда тиббий маданиятни ривожлантиришнинг локал – модулли технологияси баҳолаш, рефлекция, танлов; интериоризацияни фаолиятда намоён этиш хамда мустаҳкамлаш ва коррексия босқичларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак шифокорларда мулоқот техникасини ривожлантириш методикаси ўз хулқ-атворини онгли равишда ўзгартиришга йўналтирилган фаолиятга тайёрлаш ҳамда фикрий жараёнларни ташқи ва ички таъсирлар бирлигини мос таъминлаш хамда тиббий маданиятни ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологиялари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак шифокорларда тиббий маданиятни ривожлантириш самарадорлиги соғлом турмуш тарзи, фаолият турлари, маданиятли шифокор сифатлари, тиббиёт этикаси ва деонтологияси тамоийиллари таркибий қисмлари элементларини танлаш, саралаш, қўллаш хамда маъанвий қадриятлар мазмунга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак шифокорларниниг тиббий маданиятини ривожлантириш методикаси такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак шифокорларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш имкониятлари халқ табобати усулларининг ижтимоий-антропологик мазмун - моҳияти, психологик хусусиятларини таснифлаш орқали соғлом муҳитни ташкил қилишда инсон саломатлигининг руҳият, психосоматик жараёнлар билан боғлиқлиги хамда маънавий, педагогик ахлоқий омиллар генезисини назарий ва амалий тажрибалари уйғунлигини таъминлаш асосида аниглашга оид таклифлар “Дерматовенерология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг 2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5908/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак шифокорларда тиббий маданиятини ривожлантириш методларини такомиллаштиришниниг педагогик ва психологик омилларини аниқлашга шароит яратилган;
бўлажак шифокорларда тиббий маданиятни ривожлантиришнинг локал – модулли технологияси баҳолаш, рефлекция, танлов; интериоризацияни фаолиятда намоён этиш хамда мустаҳкамлаш ва коррексия босқичларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тери ва таносил касалликлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг 2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5908/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак шифокорларниниг тиббий маданиятини ривожлантиришниниг локал-модулли технологиясини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бўлажак шифокорларда мулоқот техникасини ривожлантириш методикаси ўз хулқ-атворини онгли равишда ўзгартиришга йўналтирилган фаолиятга тайёрлаш ҳамда фикрий жараёнларни ташқи ва ички таъсирлар бирлигини мос таъминлаш хамда тиббий маданиятни ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологиялари асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Сифилисниниг намоён бўлиши ва оқъиз шиллиқ қаватидаги сифилисга ўхшаш касалликлар(рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг 2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5908/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак шифокорларда тиббий маданиятни ривожлантириш методларини такомиллаштиришниниг дидактик мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак шифокорларда тиббий маданиятни ривожлантириш самарадорлиги соғлом турмуш тарзи, фаолият турлари, маданиятли шифокор сифатлари, тиббиёт этикаси ва деонтологияси тамоийиллари таркибий қисмлари элементларини танлаш, саралаш, қўллаш хамда маъанвий қадриятлар мазмунга интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Пиодермия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининиг 2024- йил 15- октябрдаги 11-05-5908/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак шифокорларниниг тиббий маданиятини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган.