Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Гулчехра Ибрахимовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш кўникмасини  мавзуга асосланган ёндашув асосида шакллантириш методикаси (инглиз тили мисолида)” 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз  тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5220
Илмий раҳбар: Атабоев Нозимжон Бобожон ўғли,  филология фанлари доктори 
(DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Ғайбуллаевна, педагогика фанлари   
доктори (DSc), профессор; Кушиева Нодира Ҳабибжоновна,  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика фанлари доктори (DSc), доцент 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тили дарсларида гапириш кўникмасини мавзуга асосланган ёндашув асосида шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш кўникмасини шакллантиришнинг авторитар шаклидаги анъанавий ҳамда бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълимнинг тафовутлари, таълим олувчи ва берувчининг тутган ўрни, вазифаси, таълим бериш ва ўрганиш усуллари, воситалари ҳамда шакллари негизида мавзуга асосланган ёндашувнинг консептуал моҳияти асосланган ҳамда ўқувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологиялари ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда орфоепик, лексик, грамматик фарқлилик каби лингвистик ва миллий-маданий хосликка оид экстралингвистик қийинчиликлар ҳамда ёшга оид педагогик-психологик хусусиятлар асосида ўқувчиларнинг инглиз тилида гапириш кўникмасини шакллантириш тамойиллари таҳлил қилинган; 
мавзуга асосланган ёндашув доирасида бошланғич таълимда инглиз тили фани ўқув дастурлари ва дарсликларидаги гапириш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган машқлар тизими такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган, фанлараро боғлиқликда ишлаб чиқилган мавзуларни умумлаштирувчи шахсга йўналтирилган коммуникатив фаолиятга жалб этишнинг лингводидактик имкониятлари ва мавзуга асосланган ёндашув асосида дидактик таъминот тизимининг устувор аҳамияти 1-4-синфлар учун яратилган “Гуесс Wҳат!” дарслиги мисолида услубий далилланган ҳамда дарслик мазмуни 4К модели асосида таҳлил қилинган;
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш кўникмасини ўзаро универсал контент ва тил интеграцияси (CЛИЛ) ва контентга асосланган кўрсатма (CБИ) таркибидаги мавзуга асосланган ёндашув орқали шакллантириш моделининг самарадорлиги математик-статистик таҳлилларга кўра исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш кўникмасини ва мулоқот қила олиш компетенсиясини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
 мавзуга асосланган ёндашувнинг консептуал моҳияти бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш кўникмасини шакллантиришнинг авторитар шаклидаги анъанавий ҳамда бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълимнинг тафовутлари, таълим олувчи ва берувчининг тутган ўрни, вазифаси, таълим бериш ва ўрганиш усуллари, воситалари ҳамда шакллари негизида асосланганлиги билан боғлиқ асосий натижалари Қашқадарё вилояти ММТБнинг Қарши шаҳридаги 4-мактабда (2024-йил 26-январдаги 02/6-5-407-сонли далолатнома), Бухоро вилояти ММТБнинг Бухоро шаҳридаги 5,6,31-мактабларида (2024-йил 6-февралдаги 01/457-сонли далолатнома), Навоий вилояти ММТБнинг Навоий шаҳридаги 7,17–мактабларда (2024-йил 6-мартдаги 01/03-01/8-242-сонли далолатнома) амалиётда жорий этилган, шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш кўникмаларини шакллантирадиган усулларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган методика синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2025-йил 16-апрелда берилган 01/11-6-281-сонли маълумотнома). Натижада бошланғичсинф ўқувчиларининг гапириш кўникмасини мавзуга асосланган ёндашув асосида шакллантириш анъанавий дарсларга қараганда самарадорлиги исботланган;
орфоепик, лексик, грамматик фарқлилик каби лингвистик ва миллий-маданий хосликка оид экстралингвистик қийинчиликлар ҳамда ёшга оид педагогик-психологик хусусиятлар билан боғлиқ амалий  таклифлардан Бухоро давлат университетида 2018-2022-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 27-мартдаги 01-04/1963-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш компетенсияларини шахсга йўналтирилган коммуникатив фаолиятга жалб этишнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш ғоялари асосида ёш авлодни миллий ғоя ва мафкуравий иммунитети шаклланган баркамол инсон, юксак ахлоқ соҳиби этиб тарбиялашга хизмат қилган;
мавзуга асосланган ёндашув доирасида бошланғич таълимда инглиз тили фани ўқув дастурлари ва дарсликларидаги гапириш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган машқлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар 60112600 –  Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун “Метҳодологй оф теачинг Энглиш то ёунг леарнерс” номли электрон ўқув қўлланма (Адлия вазирлиги томонидан 2024-йил 2-апрелда берилган  ДГУ 35694-рақамли “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида”ги гувоҳнома), 60111800 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) ва 60230112 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун “Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари” номли ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-293 рақамли нашр гувоҳномаси), 70230104-Адабиётшунослик (инглиз) магистратура мутахассислиги ИИ босқич талабалари учун “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғига асосан берилган 232-530 рақамли нашр гувоҳномаси) яратишда фойдаланилган. Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган; 
 1-4-синф ўқувчиларининг гапириш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган, фанлараро боғлиқликда ишланган мавзуларни умумлаштирувчи шахсга йўналтирилган коммуникатив фаолиятга жалб этишнинг лингводидактик имкониятлари мавзуга асосланган ёндашув асосида дидактик таъминот тизимининг устувор аҳамияти “Гуесс Wҳат!” дарслиги мисолида услубий далилланганлиги билан боғлиқ тавсиялардан Европа  Иттифоқининг Эрасмус + дастури 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2- CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 26-сентябрдаги 611/02-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш кўникмасини мавзуга асосланган ёндашув асосида шакллантириш самарадорлиги, тил ва фан интеграциясининг ўқитиш жараёнида устуворлиги аниқланган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish