Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманова Вазира Каимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф рус тили дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (ўзбек синфларида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5112
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна  п.ф.д. (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети.  PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09 
Расмий оппонентлар: п.ф.д. (DSc), Қурбонова  Гулноз  Нематова, ф.ф.д. (DSc)  Джураева Зулхумор Раджабовна 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф рус тили дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий - методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф рус тили дарсларида ўқувчиларнинг вербал ҳамда новербал мулоқот қилиш жараёнида коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган лингвистик, фонетик, лексик, орфографик машқларни бажаришга оид назарий асослар ҳамда ижодий методик ёндашувлар педагогик, психологик ва методик адабиётларнинг динамик қиёсий таҳлили орқали илмий асосланган;
2-4-синф рус тили фани ўқув дастурлари ва дарсликлари мазмунида ўқувчининг коммуникативлик компонентлари (лингвистик, мулоқотчанлик, дискурсив, прагматик, ижтимоий-маданий компетенсиялар)ни АРТ педагогикаси ҳамда иммерсив технологиялар воситасида интенсив ривожлантиришда шахсга йўналтирилган когнитив ёндашувли психологик имкониятлар ҳамда шахс фаоллигини кафолотловчи дидактик тамойиллар аниқлаштирилган; 
бошланғич синф рус тили дарсларида мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган коммуникатив вазиятларда ўзаро суҳбатга киришишда нутқий ва мулоқот жараёнида мантиқий урғу, интонация моделларини фарқлаш, оддий грамматик шакллар ва синтактик тузилмалардан тўғри фойдаланишга оид лингвистик компетенсияларга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг коммуникативлик даражасини баҳолаш  мезонлари такомиллаштирилган;
рус тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг “коммуникатив компетентлик формуласи”га оид ривожлантириш методикаси АРТ технологияси, “4К”- коммуникативлик, коллоборативлик, критиклик, креативлик тамойиллари мезонларини таъминлашга йўналтирилган компетенсиявий, акмеологик, интегратив ёндашувли таълим модели ижодий машқ ва топшириқлар асосида такомиллаштирилиб, илмий - методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тилини ўрганиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф рус тили дарсларида ўқувчиларнинг вербал ҳамда новербал мулоқот қилиш жараёнида коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган лингвистик, фонетик, лексик, орфографик машқларни бажаришга оид назарий асослар ҳамда ижодий методик ёндашувлар педагогик, психологик ва методик адабиётларнинг динамик қиёсий таҳлили орқали илмий асосланган тавсияларидан олий ўқув юрти бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Русский язык” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, №438357 гувоҳномаси) Натижада, ушбу ўқув қўлланманинг халқаро стандартлар даражасидаги талаблар ҳамда замонавий таълим ёндашувлари асосида илмий асосланган ва амалий ишлаб чиқилган коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш моделининг қўлланиш аудиторияси кенгайтирилган;
2-4-синф рус тили фани ўқув дастурлари ва дарсликлари мазмунида ўқувчининг коммуникативлик компонентлари (лингвистик, мулоқотчанлик, дискурсив, прагматик, ижтимоий-маданий компетенсиялар)ни АРТ педагогикаси ҳамда иммерсив технологиялар воситасида интенсив ривожлантиришда шахсга йўналтирилган когнитив ёндашувли аниқлаштирилган психологик имкониятлар ҳамда шахс фаоллигини кафолотловчи дидактик тамойилларга оид таклиф ва тавсиялардан бошланғич синф ўқувчиларининг рус тили дарслари мазмундорлигини оширишда АРТ педагогикаси ҳамда иммерсив технологиялардан фойдаланишга оид дарс ишланмалари тайёрланган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 11-сентябрдаги 11-05-4914/0-4сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг рус тилидан коммуникатив компентенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим ёндашувларидан фойдаланиш имконияти ошган;
бошланғич синф рус тили дарсларида мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган коммуникатив вазиятларда ўзаро суҳбатга киришишда нутқий ва мулоқот жараёнида мантиқий урғу, интонация моделларини фарқлаш, оддий грамматик шакллар ва синтактик тузилмалардан тўғри фойдаланишга оид лингвистик компетенсияларга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг коммуникативлик даражасини баҳолаш  мезонлари такомиллаштирилган тавсияларидан “Русский язык” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, №438357 гувоҳномаси) Натижада, ушбу ўқув қўлланма тил компетентлигини ривожлантирувчи лойиҳавий таълим технологиясига асосланган ижодий дарс намуналари, тафаккурни ривожлантирувчи машқ ва топшириқлар билан мазмунан бойитилган.
рус тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг “коммуникатив компетентлик формуласи”га оид ривожлантириш методикаси АРТ технологияси, “4К”- коммуникативлик, коллоборативлик, критиклик, креативлик тамойиллари мезонларини таъминлашга йўналтирилган компетенсиявий, акмеологик, интегратив ёндашувли таълим модели ижодий машқ ва топшириқлар асосида такомиллаштирилиб, ишлаб чиқилган илмий - методик тавсиялардан "Умумтаълим мактабларининг рус тили ва адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси") мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 15-октябрдаги 01/15-09/83-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳада бошланғич синф рус тили дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш ҳамда рус тилда эркин мулоқотга кириша олиш кўникмаларини таркиб топтириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish