Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанов Хамдамбек Куромбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Масʼулияти чекланган жамият устав фондидаги улуш ўтишини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Yu1618.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Хамрокулов Баходир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, Бердияров Раҳматжон Тожинорович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улуш ўтишини ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини таҳлил қилиш ва шулар асосида амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича умумназарий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат муассасасини хусусийлаштириш мулкий мажмуани хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида киритиш орқали амалга ошириш мумкинлиги исботланган;
масъулияти чекланган жамият иштирокчилари жамият устав фондидаги улушларни бегоналаштириш жараёнини ўзаро тартибга солиш учун корпоратив шартномалар тузиш ҳуқуқига эгалиги, ушбу шартномага асосан жамият иштирокчилари ёки айрим иштирокчилари жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (акцияларини) маълум нархда ёки муайян ҳолатлар юзага келганда қўлга киритиш ёки бошқа шахсга бериш ёхуд қўлга киритишдан ёки бошқа шахсга беришдан ўзини тийиш мажбуриятини олиши асослантирилган;
корпоратив шартнома тарафларидан бирининг хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига (акциясига) бўлган ҳуқуқининг бекор бўлиши қолган тарафлар учун шартноманинг бекор бўлишига олиб келмаслиги асослаб берилган;
масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган нақд пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмаслиги асослантирилиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
давлат муассасасини хусусийлаштириш мулкий мажмуани хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида киритиш орқали амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги таклифлари “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги” ЎРҚ-907-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19, 25, 26 ва 27-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 14-мартдаги №3/дн-55-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши давлат муассасасини хусусийлаштириш мулкий мажмуани хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида киритиш орқали амалга оширишни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган; 
масʼулияти чекланган жамият иштирокчилари жамият устав фондидаги улушларни бегоналаштириш жараёнини ўзаро тартибга солиш учун корпоратив шартномалар тузиш ҳуқуқига эгалиги, ушбу шартномага асосан жамият иштирокчилари ёки айрим иштирокчилари жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (акцияларини) маълум нархда ёки муайян ҳолатлар юзага келганда қўлга киритиш ёки бошқа шахсга бериш ёхуд қўлга киритишдан ёки бошқа шахсга беришдан ўзини тийиш мажбуриятини олиши ҳақидаги таклифлари “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ЎРҚ-1025-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 3581-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 14-мартдаги №3/дн-55-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши масʼулияти чекланган жамият иштирокчилари жамият устав фондидаги улушларни бегоналаштириш жараёнини ўзаро тартибга солиш учун корпоратив шартномалар тузиш орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигини белгилаб беришга хизмат қилган;
корпоратив шартнома тарафларидан бирининг хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига (акциясига) бўлган ҳуқуқининг бекор бўлиши қолган тарафлар учун шартноманинг бекор бўлишига олиб келмаслиги ҳақидаги таклифлари “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ЎРҚ-1025-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 3581-моддаси бешинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Парламент тадқиқтолари институтининг 2025-йил 14-мартдаги №3/дн-55-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши корпоратив шартнома тарафларидан бирининг хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига (акциясига) бўлган ҳуқуқининг бекор бўлиши қолган тарафлар учун шартноманинг бекор бўлишига олиб келмаслигига хизмат қилади;
масʼулияти чекланган жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган нақд пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифлари “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ЎРҚ-1025-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Ўзбекистон Республикасининг 2001-йил 6-декабрда қабул қилинган “Масʼулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-ИИ-сонли Қонуни 14-модда иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 14-мартдаги №3/дн-55-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши масʼулияти чекланган жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган нақд пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish