Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухалилов Абдулло Абдухамитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини ошириш Янги Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг асоси сифатида” 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/S19. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матибаев Таспўлат Болтабаевич социология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Хайитов Ойбек Эшбоевич психология фанлари доктори, профессор; Сеитов Азамат Пулатович социология фанлари доктори, доцент; Ғаффорова Мавлюда Қурбонбоевна социология фанлари доктори 
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини оширишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг инклюзивлигини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш сифатини аниқлаш мақсадида ижтимоий фаровонлик, физиологик қулайлик, моддий таъминот, ўзаро эмоционал тушуниш, тўсиқсиз муҳитнинг таъминланганлиги салоҳиятни ривожлантириш учун тенг имкониятларни очиб бериш индикаторларни жорий қилиниши зарурати назарий-эмпирик асосланган; 
олий таълим муассасаларида тўсиқсиз муҳит ва инклюзив таълимни таъминлашда таълим муассасаларида тўсиқсиз муҳитни таъминлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, инклюзивликни таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқиш, сурда таржимон, тифлопедагог, шахсий ёрдамчи лавозимларини киритиш, профессор ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнларида ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги курсларни ташкил қилиш, волонтёрлик ҳаракатларини ривожлантиришга қаратилган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган; 
ишлаб чиқариш, хизматлар ва таълим соҳаларида ногиронлиги бўлган фуқаролар билан бевосита ишловчилар ва бошқа барча соҳа ходимлари учун “Инклюзив маданият”ни сингдириш, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонунига “имо-ишора тили ҳақида”ги нормани киритишнинг ижтимоий зарурати асослаб берилган; 
ногиронлиги бор шахсларга (мустақил яшаш, ўз салоҳиятини намоён қилиш, яратилган имкониятлардан тенг фойдаланиш учун) шахсий ёрдамчи институтини жорий қилиш жараёнларида шахсий ёрдамчиларни тайёрловчи ўқув марказини очиш таклифи ишлаб чиқилган; 
рақамли технологияларнинг инклюзивлигини таъминлаш мақсадида сайтлардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлиги, Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган иловалар ва дастурларнинг универсал дизайн қоидаларига мослиги, ногиронлиги бор шахсларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги, рақамли технологияларни ишлаб чиқиш жараёнларида ногиронлиги бор шахсларнинг иштирокини ошириш динамикаси, оқилона мослашув консепсияси талабларига жавоб берадиган реабилитацион ва абилитацион воситаларни ишлаб чиқариш ҳолатини акс эттирувчи инклюзив рақамли технологияларни ривожлантириш консепсиясини қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини ошириш жараёнларини тадқиқ этиш натижасида: 
Давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ногиронлик масалалари бўйича кенг жамоатчиликни хабардорлигини ошириш, инклюзив жамият тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бор шахсларга таълим олиш жараёнларида тенг имкониятларни яратиш юзасидан тавсиялардан ОТМларда инклюзив таълимни шакллантириш, махсус ижтимоий механизмларни жорий этишда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилганлиги юзасидан далолатномалар мавжудлиги аниқланди. (Ўзбекистон Республикасининг Олий Таълим Фан ва Инновациялар Вазирлигининг 16.05.2024-йил 4/17-4/3-997-сонли маълумотномаси).  Натижада ОТМларда инклюзив таълимни шакллантириш жараёнида ижтимоий механизмларни жорий этиш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
Ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини ошириш бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ногиронлик масалалари бўйича кенг жамоатчиликни хабардорлигини ошириш, шунингдек инклюзив жамият тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳамда давлат ва нодавлат институтларини ногиронлик масалалари билан ишлаш бўйича тажрибаларини оширишга имкон бериш, ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини ошириш бўйича жамоатчилик фикри позициялари доирасида мунтазам ижтимоий сўровлар ўтказиш ва махсус ижтимоий механизмларни жорий этиш каби илмий тадқиқот хулосалари ва тавсияларидан назарий-методологик асос сифатида фойдаланилди. (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 20.05.2024 йилдаги 01-16/114-сонли маълумотномаси). Натижада А.А.Абдухалилов диссертациясининг илмий янгилиги ҳисобланган Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш сифатини аниқлаш мақсадида ижтимоий фаровонлик, физиологик қулайлик, моддий таъминот, ўзаро эмоционал тушуниш, тўсиқсиз муҳитнинг таъминланганлиги салоҳиятни ривожлантириш учун тенг имкониятларни юзага келтирувчи индикаторларни жорий қилинишининг асосланганлигига оид хулосалардан ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини янада ошириш бўйича Ўзбекистонда “Ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини ошириш” мавзусидаги эксперт сўрови ўтказиш орқали назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан Марказ томонидан ўтказилаётган тадқиқотларда фойдаланилди; 
Ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини оширишда А.Абдухалилов томонидан таклиф этилган Ўзбекистонда “Шахсий ёрдамчи” институтини жорий этиш жараёнларида шахсий ёрдамчиларни тайёрлаш учун ўқув марказни ташкил қилиш таклифи Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасига киритилди. (Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг 21.05.2024 йилдаги 74-сонли маълумотномаси). Натижада муаллиф томонидан шахсий ёрдамчиларни тайёрлаш учун ўқув марказини ташкил қилиш борасидаги берилган таклиф Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган “Шахсий ёрдамчи” институтини шакллантириш низом лойиҳасида ўз аксини топди. 
Инклюзив жамият тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бор шахсларнинг ахборот олиш, уни тарқатиш ҳуқуқларини таъминлаш, ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимларини ногиронлиги бор шахсларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда фаолият олиб боришга қаратилган тажрибаларини ошириш, ногиронлиги бор шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилаётган электрон хизматларни инклюзивлигини таъминлаш ва махсус ижтимоий механизмларни жорий этиш масалаларини ўрганиш учун татбиқ этилди. Хусусан, А.А.Абдухалилов диссертациясининг илмий янгилиги ҳисобланган Ўзбекистонда рақамли технологияларни инклюзивлигини таъминлаш мақсадида (сайтлардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлиги, Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган иловалар ва дастурларнинг универсал дизайн қоидаларига мослиги, ногиронлиги бор шахсларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратилганлиги, рақамли технологияларни ишлаб чиқиш жараёнларида ногиронлиги бор шахсларнинг иштирокини ошириш динамикаси, оқилона мослашув консепсияси талабларига жавоб берадиган реабилитацион ва абилитацион воситаларни ишлаб чиқарилиш ҳолатини) акс эттирувчи инклюзив рақамли технологияларни ривожлантириш тўғрисида консепсия лойиҳасини ишлаб чиқиш имконини берди. (Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг 24.05.2024-йилдаги 77–сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар Вазирлиги билан меморандум имзолади ва ундан келиб чиққан ҳолда рақамли технологияларни инклюзивлигини таъминлаш консепсиясини ишлаб чиқилиши ҳамкорлик йўл харитасига киритилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси қошида Инклюзив технологиялар маркази ташкил қилинди. 
Диссертация иши натижаларидан ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини ошириш бўйича Ўзбекистон карлар жамияти фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ногиронлик масалалари бўйича кенг жамоатчиликни хабардорлигини ошириш, шунингдек, инклюзив жамият тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бор шахсларга мулоқот қилиш ва ахборот олиш жараёнларида тенг имкониятларни яратиш Ўзбекистонда инклюзив жамиятни шакллантириш ва бу борада махсус механизмларни жорий этиш каби илмий тадқиқот хулосалари ва тавсияларидан назарий-методологик асос сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон Карлар жамияти томонидан берилган 05.07.2024 йилдаги 01/01-192-сонли далолатнома). Хусусан, А.А.Абдухалилов диссертациясининг илмий янгилиги ҳисобланган Ўзбекистонда эшитиш қобилиятини йўқотган шахсларга (Жамият аъзолари билан мулоқот қилиш, ахборот олиш, ўзининг муаммоларини жамият ва давлат тузилмаларига етказиш борасида) тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонунига “имо-ишора тили тўғрисида”ги нормани киритиш таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон карлар жамияти томонидан олиб борилаётган фаолиятда фойдаланилди. Натижада, “Имо-ишора тили” борасидаги нормани Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунига киритиш таклифи Ўзбекистон карлар жамиятининг 2024-йилнинг иш режасига киритилди.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish