Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамова Дилрабо Талибовнанинг 
фалсафа доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Интернетда интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Yu941
Илмий раҳбар: Окюлов Оманбай, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Караходжауеуа Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Сафоева Садоқат Мусоевна, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интернетда интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишга оид муносабатларни тадқиқ этиш, мазкур соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телевидение хизматларини кўрсатишда эшиттирувчи хусусий йоки алоҳида муаллифлик шартномалари бўйича олинган дастурларни тарқатиш (транслйасийа, ретранслйасийа қилиш) ва сотиш ҳуқуқига эга бўлиши зарурлиги асослантирилган;
шартнома асосида олинган дастурларни тарқатиш (транслйасийа, ретранслйасийа қилиш) ва сотиш ҳуқуқини учинчи шахсларга беришга ҳақлилиги асосланган;
оператор ва провайдерлар маълумот узатиш хизматларини кўрсатишда Wи-Фи хизмати кўрсатиш вақтида фойдаланувчиларнинг шахсини идентификацийалаш лозимлиги ҳамда оператор ва провайдерлар фойдаланилган интернет тармоғининг веб-ресурслари (лог-файллар) ҳисобини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритиш бўйича тегишли чораларни кўришлари зарурлиги асослантирилган;
товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳнома асосида ва тегишли тартибда рўйхатдан ўткан пайтдан бошлаб амал қилиши лозимлиги ҳамда зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи бузилганида ҳуқуқ эгасига компенсацийа тўланиши кераклиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
телевидение хизматларини кўрсатишда эшиттирувчи хусусий йоки алоҳида муаллифлик шартномалари бўйича олинган дастурларни тарқатиш (транслйасийа, ретранслйасийа қилиш) ва сотиш ҳуқуқига оид таклиф “Телекоммуникацийа хизматларини кўрсатиш қоидалари”ни (рўйхат рақами 3275, 2020-йил 30-июн) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологийалари ва коммуникацийаларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 17-октабрдаги 33-8/6890-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф Интернет орқали видео ва аудио материалларни тарқатиш муаллифлик шартномалари орқали амалга оширилишнинг ҳуқуқий асослари йаратилишига хизмат қилган;
шартнома асосида олинган дастурларни тарқатиш (транслйасийа, ретранслйасийа қилиш) ва сотиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига оператор ва провайдерлар эга эканлигига оид таклиф “Телекоммуникацийа хизматларини кўрсатиш қоидалари”ни (рўйхат рақами 3275, 2020-йил-30 июн) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологийалари ва коммуникацийаларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 17-октабрдаги 33-8/6890-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф телекоммуникацийа хизматларини кўрсатувчи субъектлар – оператор ва провайдерларнинг ваколатларини аниқлаш ва сифатли Интернет хизматларини кўрсатиш имконийатини таъминлаган;
оператор ва провайдерлар маълумот узатиш хизматларини кўрсатишда Wи-Фи хизмати кўрсатиш вақтида фойдаланувчиларнинг шахсини идентификацийалаш лозимлиги ҳамда оператор ва провайдерлар фойдаланилган интернет тармоғининг веб-ресурслари (лог-файллар) ҳисобини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритиш бўйича тегишли чораларни кўришлари зарурлигига оид таклиф “Телекоммуникацийа хизматларини кўрсатиш қоидалари”ни (рўйхат рақами 3275, 2020-йил 30-июн) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологийалари ва коммуникацийаларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 17-октабрдаги 33-8/6890-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф Интернетдаги интеллектуал мулк обектларига нисбатан ҳуқуқлар бузилганда жавобгарлик субъектини аниқлашга, Интернетдаги интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш борасида оператор ва провайдернинг мажбурийатларини доирасини аниқлашга имкон берган;
товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳнома асосида ва тегишли тартибда рўйхатдан ўткан пайтдан бошлаб амал қилиши лозимлиги ҳамда зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи бузилганида ҳуқуқ эгасига компенсацийа тўланиши кераклига оид оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 20-августдаги ЎРҚ-709-сон “Интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси йанада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2021-йил 23-августдаги 2/2-5-42-сон хати). Ушбу таклиф Интернет тармоғида товар белгиларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш пайтини аниқлаш ва унга нисбатан ҳимойа чораларини белгилаш пайти ўрнатишга, мутлақ ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқларни таъминлаш ва ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish