Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафиуллина Асия Камил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг Г. ҳирсутум Л. туричи хилма-хилликлари молекуляр филогенияси ҳамда уларнинг қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1277.
Илмий раҳбар: Эрназарова Дилрабо Қўшбақовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Матниязова Ҳилола Худойбергеновна, биология фанлари доктори, профессор; Хусенов Наим Нутфуллаевич, биология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг Г. ҳирсутум Л. турига мансуб айрим шакллари туричи филогенетик даражасини аниқлаш, улардаги қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш ҳамда ғўза селекцияси учун ноёб бошлангич манбалар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 70 та микросателлит (ССР) маркерлар асосида ғўзанинг Г. ҳирсутум Л. туричи хилма-хилликлари ўртасидаги муносабатларини ойдинлаштирувчи филогенетик шажара ишлаб чиқилган; 
ота-она шаклларида чатишувчанлик даражасининг пастлиги, аммо дурагай кўсаклардаги тўлиқ уруғ тугулиш даражасининг юқорлигига асосланиб, эволюцион ривожланиш даврида кенжа турлар ва туричи хилма-хилликларининг географик ҳудудлар билан алоҳида изоляция қилинганлиги исботланган; 
вар. юcатаненсе шаклинининг дурагайланиш даражасининг бошқа шаклларга нисбатан пастлиги олд зиготик репродуктив алоҳидаловчи механизмнинг мавсумий алоҳидаланиши билан исботланган; 
лаборатория шароитида Фусариум охйспорум ф.сп. васинфеcтум замбуруғига вар. юcатаненсе ўта, вар. религиосум эса ўртача, Ф2 вар. религиосум × ссп. эуҳирсутум Омад нави ва унинг реципрок дурагай ўсимликлари ўта ва ўртача даражада чидамли эканлиги аниқланган;
Ф2 вар. религиосум × ссп. эуҳирсутум Омад нави ва унинг реципрок дурагай комбинасия ўсимликлари орасидан эртапишар, битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги ва чиқими, 1000 дона чигит вазни каби юқори қимматли хўжалик белгилари ҳамда ФОВ штаммига чидамли ноёб шакллар ажратиб олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг Г. ҳирсутум Л. туричи хилма-хилликлари молекуляр филогенияси ҳамда уларнинг қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Ф2 (вар. религиосум × ссп. эуҳирсутум Омад нави) дурагай комбинасиясидан ажратиб олинган А-18, А-22 шакллари, Ф2 (ссп. эуҳирсутум Омад нави × вар. религиосум) дурагай комбинасиясидан C-126, C-156 шакллар уруғлари ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “Ноёб об'ект” ғўза генофонди коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 6 ноябрдаги 4/1255-2473-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу Ф2 дурагай комбинасиялар “Ғўза генофонди” ноёб объектини янада бойитган ва келгусида генетик-селексион тадқиқотларда фойдаланиш имконини берган;
самарали деб топилган БНЛ0226, Гҳ064, Гҳ132, Гҳ110, БНЛ1421, Гҳ591, БНЛ1694, ҲАУ0091, ҲАУ1314, БНЛ1231, БНЛ1604, ДПЛ0131, ҲАУ2768, ДПЛ0131, ҲАУ1371 каби ССР маркерлари “Ёввойи Австралия турларининг афро-осиё ғўзалари туричи хилма-хилликлари билан ўзаро молекуляр-филогенетик муносабатларини ва қимматли хўжалик белгиларини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида ғўзанинг филогенетик муносабатларини ва қимматли хўжалик белгиларини ўрганиш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 20 майдаги  4/1255-1238-сон маълумотномаси). Натижада, Госсйпиум Л. туркуми генотиплари ўртасидаги генетик полиморфизм даражасини аниқлаш ва молекуляр маркерлар ёрдамида ўрганилаётган тур ва шаклларнинг филогенетик муносабатларига ойдинлик киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish