Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Баҳодир Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эркаклар бепуштлигини олдини олиш бўйича бирламчи ва иккиламчи профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib3228.
Илмий раҳбар: Маматқулов Бахромжон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тўхтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эркаклар бепуштлигининг тарқалганлиги, унга таъсир этувчи хавф омилларини мажмуавий ўрганиш, бепуштликни олдини олишга қаратилган кенг қамровли тизимли профилактика чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сперматозоидлар миқдорининг пасайиши ва болалик давридаги эпидемик паротит, жисмоний ривожланишнинг кечикиши, ҳайвон оқсилининг етишмаслиги, иш жойида 3,4-бензпирен ва бисфенол А таъсири ўртасида боғлиқлик исботланган; 
полициклик ароматик углеводли ифлослантирувчи моддалар билан сурункали нафас олиши уруғ суюқлигида ушбу ифлослантирувчи моддаларнинг метаболитлари миқдорининг ортиши билан боғлиқ бўлиб, уруғ суюқлиги сифатининг пасайишига, жумладан сперматозоидларнинг ҳаётийлиги ва ҳаракатчанлигининг пасайишига олиб келиши исботланган;
эркаклар бепуштлигининг етакчи хавф омилларини баҳолаш учун прогностик жадвал, хавф диапазонлари бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда ўтказиладиган индивидуал ва гуруҳли профилактика чора-тадбирлари самарадорлигини баҳоловчи ва гигиеник хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-функционал модел ишлаб чиқилган; 
эркакларда бепуштлик билан касалланиш даражасини камайтириш, тиббий ёрдам кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш ва ўз навбатида эркакларнинг репродуктив саломатлигини сақлашга қаратилган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини берувчи профилактика чора-тадбирлари самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эркаклар бепуштлигини олдини олиш бўйича бирламчи ва иккиламчи профилактик чора тадбирларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сперматозоидлар миқдорининг пасайиши ва болалик давридаги эпидемик паротит, жисмоний ривожланишнинг кечикиши, ҳайвон оқсилининг етишмаслиги, иш жойида 3,4-бензпирен ва бисфенол А таъсири ўртасида боғлиқлик исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 22 августда 8n-p/897-сон билан тасдиқланган «Эркаклар репродуктив саломатлигига таъсир қилувчи хавф омиллар ва уларни интеграл баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.08.2023 йилдаги 28-сон ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 115/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13 ноябрдаги  08/75-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фарзандсиз оилаларни камайтиришга, фарзанд кўрмаётган оилаларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва ён атрофидагилар олдида ўзини ноқулай ҳис қилиш ҳолатларини бартараф қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: бепуштликнинг тарқалганлиги, унга таъсир қилувчи омиллар, ҳамда муаммо эркаклар билан боғлиқ оилалар улушини билиш оилавий ҳаётнинг дастлабки ойларида аёли ҳомиладор бўлмаганлиги сабабли асоссиз тиббий ёрдамга мурожаат қиладиган ва даволанадиган оилаларнинг улушини шаҳарларда 5,05% дан 2,8% гача камайтириш натижасида аҳоли орасида янги қурилган ҳар 100 та оилага йилига 2925000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: полициклик ароматик углеводли ифлослантирувчи моддалар билан сурункали нафас олиши уруғ суюқлигида ушбу ифлослантирувчи моддаларнинг метаболитлари миқдорининг ортиши билан боғлиқ бўлиб, уруғ суюқлиги сифатининг пасайишига, жумладан сперматозоидларнинг ҳаётийлиги ва ҳаракатчанлигининг пасайишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 22 августда 8n-p/897-сон билан тасдиқланган «Эркаклар репродуктив саломатлигига таъсир қилувчи хавф омиллар ва уларни интеграл баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.08.2023 йилдаги 28-сон ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 115/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13 ноябрдаги  08/75-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тиббий ёрдамга мурожаат қилган эркакларда олигоспермия аниқлангани ушбу эркакларда фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммо борлигини кўрсатади. Никоҳдан олдин бепуштликни аниқлаш эркакларни насл қолдириш имконияти чекланганлигини тўғри қабул қилиш учун руҳий тайёрлаш, уларни касбий ва ижтимоий мослаштириш, қолаверса фарзандсизлик сабабли оилалар ажралишларини олдини олишни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: оила қурмаган эркаклар орасида хавф омиллари баҳоланганда юқори хавф гуруҳига кирувчи ёшларга спермограмма кўрсаткичларини аниқлаш зарурлиги тушунтирилгандан сўнг ихтиёрий равишда таҳлил топширган 23 нафар эркакларнинг 14 тасининг спермограмма кўрсаткичларида турли патологиялар борлиги аниқланди. Уларнинг барчаси оила қуришдан олдин даволаш муолажаларини олишга ва соғлом меҳнат ва турмуш тарзини олиб боришга қарор қилишди. Эркакларнинг оила қуришдан олдин спермограмма таҳлилларини олиб боришлари, патологик ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш никоҳдан кейин рўй бериши мумкин бўлган ажримларни олдини олиш натижасида ҳар бир ҳолат учун 118310000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: эркаклар бепуштлигининг етакчи хавф омилларини баҳолаш учун прогностик жадвал, хавф диапазонлари бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда ўтказиладиган индивидуал ва гуруҳли профилактика чора-тадбирлари самарадорлигини баҳоловчи ва гигиеник хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-функционал модел ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 22 августда 8n-p/897-сон билан тасдиқланган «Эркаклар репродуктив саломатлигига таъсир қилувчи хавф омиллар ва уларни интеграл баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.08.2023 йилдаги 28-сон ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 115/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13 ноябрдаги  08/75-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: репродуктив саломатликка таъсир қилувчи етакчи хавф омилларни аниқлаш ва у асосида ишлаб чиқилган прогностик жадвал орқали эркакларни репродуктив саломатлик ҳолатини баҳолаш эркакларнинг бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида репродуктив саломатликни сақлашга қаратилган фаолиятидан қониқиш даражасини ортишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: эркакларни репродуктив тизимига таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш ва уларни баҳолаш орқали оила қурганига 2 йилгача вақт ўтган ва фарзандсизлик сабабли даволанмоқчи бўлган эркакларнинг 36 % хавф паст бўлган гуруҳга кириши аниқланди. Бундай ҳолатларда уларни эркаклар бепуштлигини аниқлаш учун чуқур текширув олиб боришга эҳтиёж бўлмайди ва текширув харажатлари иқтисод қилиб қолинади. Оилавий ҳаёт давомийлиги 2 йилдан ошмаган ва ушбу даврда фарзанд кўрмаган оилаларнинг 36% эркаклари паст хавф гуруҳига кириши натижасида ҳар 100 та шундай оилага нисбатан 14199000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: эркакларда бепуштлик билан касалланиш даражасини камайтириш, тиббий ёрдам кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш ва ўз навбатида эркакларнинг репродуктив саломатлигини сақлашга қаратилган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини берувчи профилактика чора-тадбирлари самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 22 августда 8n-p/897-сон билан тасдиқланган «Эркаклар репродуктив саломатлигига таъсир қилувчи хавф омиллар ва уларни интеграл баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.08.2023 йилдаги 28-сон ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 115/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13 ноябрдаги  08/75-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эркаклар бепуштлигини бирламчи профилактикасини олиб бориш эркакларнинг ҳаёт сифатини яхшилаб, оиладаги ва жамиятдаги мавқейини сақлаб туришини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: эркаклар орасида бепуштликка олиб келиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш орқали ўрганилган 100 нафар эркаклардан 7 тасида хавф омилларини бартараф этишга ва бунинг натижасида эҳтимолий бепуштликни даволаш учун сарфланадиган 9500000 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish