Ҳикматов Жасур Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхоэктаз касаллигини комплекс хирургик даволашда дифференциялашган иммунокоррекция», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4345.
Илмий раҳбар: Худайбергенов Шухрат Нурматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03 ракамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Набиева Умида Пулатжоновна, тиббиёт фанлари доктори; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
бронхиал дарахт адекват санацияси билан бирга бронх суюқлигидан иммуностатусни ўрганиш ва иммунокоррекциялаш усулларидан фойдаланган ҳолда бронхоэктаз касаллигининг операциядан кейинги клиник натижаларни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бронхоэктаз билан касалланган беморлар иммун ҳолатида чуқур морфофункционал ўзгаришлар ривожланиши аниқланган;
бронхоэктаз касаллигини хирургик даволашда бронхоскопик санация, операциядан олдинги, интра ва операциядан кейинги фибробронхоскопия мониторингининг ўрни аниқланиб, бронхиал дарахтнинг бактериал (микробли) ифлосланиш даражаси ва организм иммун тизимидаги бузилишлар чуқурлигининг даволаш натижаларига таъсири исботланган;
бронхоэктаз касаллигини хирургик даволаш натижаларида табақалаштирилган комбинацияланган иммуно ва антимикроб терапиянинг самарадорлиги аниқланган;
бронхоэктаз касаллигида организмнинг иммунологик реактивлигини ҳисобга олинган дифференциялашган иммунокоррекцияли комплекс хирургик даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 20 мартдаги 14/05-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бронхоэктаз билан касалланган беморлар иммун ҳолатида чуқур морфофункциона ўзгаришлар ривожланиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бронхоэктаз билан касалланган беморлар иммун ҳолатида чуқур ўзгаришлар ривожланишининг аниқланиши касаллик патогенезида иммунологик омилларнинг асосий ролини аҳамиятини кўрсатган ва бу иммун ўзгаришларни инобатга олган ҳолда даволаш стратегиясини ишлаб чиқиш имконияти туғдирган, бу эса касалликнинг сурункали кечишини назорат қилиш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (20.11.2024 й.; № 02/711-сон); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.02.2025 й.; № 34-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (27.01.2024 й.; №24-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бронхоэктаз билан касалланган беморларда иммун ҳолатнинг чуқур бузилиши аниқланиши асосида иммунологик мониторинг жорий қилиниши беморлар орасида операциядан кейинги асоратлар сонини камайтиришга хизмат қилган, бу эса аҳолининг умумий соғломлаштирилишига, ногиронлик ҳолатларининг олдини олишга ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: бронхоэктаз касаллигида операциядан олдинги даврда иммун ҳолат ўзгаришларини эрта аниқлаб, мос даволаш чораларини кўриш натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,5 кунгача қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 700000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: бронхоэктаз билан касалланган беморларда иммун ҳолатидаги чуқур ўзгаришларнинг аниқланиши комплекс хирургик даволашга индивидуал ёндашув имконини яратиб, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш орқали соғломлаштириш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: бронхоэктаз касаллигини хирургик даволашда бронхоскопик санация, операциядан олдинги, интра ва операциядан кейинги фибробронхоскопик мониторингнинг ўрни аниқланиб, бронхиал дарахтнинг бактериал (микробли) ифлосланиш даражаси ва организм иммун тизимидаги бузилишлар чуқурлигининг даволаш натижаларига таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бронхоэктаз касаллигини хирургик даволаш жараёнида бронхоскопик санация ва босқичма-босқич фибробронхоскопик мониторингни қўллаш орқали бронхиал дарахтдаги бактериал ифлосланиш ҳамда иммун тизимдаги бузилишларнинг даволаш самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб берилган, бу эса жарроҳлик олди ва кейинги босқичларда бронхиал муҳитни яхшилаш орқали яллиғланишнинг камайиши ва операция самарадорлигини оширишга олиб келган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (20.11.2024 й.; № 02/711-сон); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.02.2025 й.; № 34-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (27.01.2024 й.; №24-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бронхиал дарахтдаги микробли ифлосланиш даражаси ва иммун тизимдаги бузилишларнинг даволаш натижаларига таъсирини инобатга олган ҳолда индивидуал ёндашув қўлланилиши натижасида, операциядан кейинги асоратлар сони камайган, тикланиш муддати қисқарган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, ногиронлик ҳолатларининг камайишига ва соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкни енгиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: бронхоэктаз касаллигини копмлекс хирургик даволашда операция олди ва кейинги босқичларда бронхиал муҳитни яхшилаш орқали яллиғланишнинг тез ва кескин камайиши ва операция самарадорлигини оширилиши беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,5 кунгача қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 700000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: бронхоэктаз касаллигини комплекс хирургик даволашда бронхоскопик санация ва босқичма-босқич фибробронхоскопик мониторингни жорий қилиш операция самарадорлигини ошириш, асоратлар сонини камайтириш ва беморларнинг умумий тикланиш даврини қисқартириш орқали ижтимоий-иқтисодий самарадорликни таъминланади.
учинчи илмий янгилик: бронхоэктаз касаллигини хирургик даволаш натижаларида табақалаштирилган комбинацияланган иммуно ва антимикроб терапиянинг самарадорлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бронхоэктаз касаллигини хирургик даволашда беморнинг иммун ҳолати ва микробиологик кўрсаткичларига асосланган ҳолда табақалаштирилган ёндашувда иммуно ва антимикроб терапияни биргаликда қўллаш самарадорлиги исботланган, бу ёндашув орқали инфекцион яллиғланиш жараёнларини назорат остига олиш ва организмнинг иммун ҳимоя механизмларини тиклаш имкониятини яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (20.11.2024 й.; № 02/711-сон); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.02.2025 й.; № 34-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (27.01.2024 й.; №24-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: индивидуал тарзда танланган иммуно ва антимикроб терапия бронхоэктаз билан оғриган беморларнинг яллиғланиш ҳолатларини назорат остига олиш, тикланиш жараёнини тезлаштириш ва яллиғланишнинг қайталаниш хавфини камайтиришга хизмат қилган, бу эса операциядан кейинги реабилитация сифатини ошириб, беморларнинг жисмоний фаоллиги ва ҳаёт сифатининг яхшиланишига замин яратган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашув орқали инфекцион яллиғланиш жараёнларини назорат остига олиш ва организмнинг иммун ҳимоя механизмларини тиклаш имкониятини тезроқ яратиш натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,5 кунгача қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 700000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: бронхоэктаз касаллигини хирургик даволашда табақалаштирилган комбинацияланган иммуно ва антимикроб терапия қўлланилиши яллиғланишни назорат қилиш, иммун реактивликни тиклаш ва беморнинг тикланиш жараёнини тезлаштириш орқали юқори клиник самарадорликка ҳамда ижтимоий-иқтисодий фойдага эришишга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: бронхоэктаз касаллигида организмнинг иммунологик реактивлигини ҳисобга олинган дифференциялашган иммунокоррекцияли комплекс хирургик даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бронхоэктаз касаллиги бўйича беморларнинг иммун ҳолатидаги ўзгаришларни чуқур таҳлил қилиш асосида уларнинг иммунологик реактивлик даражасини ҳисобга олган ҳолда индивидуал тарзда танланадиган иммунокоррекция компонентларини ўз ичига олган комплекс хирургик даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, ушбу алгоритм беморнинг иммун ҳолатига мос равишда даволаш стратегиясини шакллантириш имконини берган ва юқори клиник самарадорликни таъминлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (20.11.2024 й.; № 02/711-сон); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.02.2025 й.; № 34-сон) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (27.01.2024 й.; №24-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг иммун ҳолатини ҳисобга олган ҳолда индивидуал танланган даволаш ёндашуви орқали операциядан кейинги асоратлар сезиларли даражада камайган, реабилитация жараёни соддалашган ва беморларнинг ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтиши таъминланган, натижада беморлар саломатлиги ва ҳаёт сифатининг ошиши кузатилган. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуал танланган даволаш ёндашуви орқали операциядан кейинги асоратлар сезиларли даражада камайиши, реабилитация жараёни соддалашиши ва ҳаёт сифатининг ошиши натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,5 кунгача қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 700000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: бронхоэктаз касаллигида иммунологик реактивлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дифференциялашган иммунокоррекцияли комплекс хирургик даволаш алгоритми даволаш натижаларини яхшилаш, асоратларни камайтириш ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган, бу эса беморлар учун индивидуал ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.