Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Хуршид Камоловичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Цирконий ва металлокерамикадан ясалган кўприксимон протезлар билан протезлашда оғиз бўшлиғи аъзоларидаги клиник-функционал ва иммунологик ўзгаришлар», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2281.
Илмий раҳбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рузуддинов Нурмухаммад Саурбекович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: цирконий ва металл-керамик протезлардан фойдаланишда оғиз бўшлиғи тўқималарида рўй берадиган иммунологик, микробиологик кўрсаткичларни аниқлаш, уларни солиштирма баҳолаш орқали мазкур протезларнинг биомослашувчанлиги ҳамда самарадорлигини асослаб беришдан иборат.
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор цирконий протезлардан фойдаланиш металлокерамика протезларига қараганда яллиғланишни белгиловчи интерлейкин-6 (IL-6) ва интерлейкин-8 (IL-8) даражасини сезиларли даражада пасайтиришга олиб келиши исботланган;
цирконий протезли ва металлокерамика протезли беморлар оғиз бўшлиғи микробиологик солиштирилганда цирконий протезли беморларда Streptococcus mutans ва Porphyromonas gingivalis каби патоген микроорганизмлар миқдорини кескин камайиши аниқланган;
цирконий протезли беморларда сўлакдаги секретор иммуноглобулин А (sIgA) даражаси  240,1 пг/млни ташкил этиши ҳисобига, узоқ муддатли барқарор ҳимоя тизимига эришиш асосланган;
илк бор цирконий протезларнинг яллиғланишга қарши таъсири сезиларли даражада кучлироқ эканлиги аниқланиши билан бир қаторда тиш-милк чўнтаклари чуқурлиги даражасининг олти ойдан сўнг 17,2 %га пасайиши (2,9±0,3 мм дан 2,4±0,2 мм гача) билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2024 йил 26 ноябрдаги 09/45– сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор цирконий протезлардан фойдаланиш металлокерамика протезларига қараганда яллиғланишни белгиловчи интерлейкин-6 (IL-6) ва интерлейкин-8 (IL-8) даражасини сезиларли даражада пасайтиришга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, цирконий ва металлокерамик протезларни стоматологларнинг клиник амалиётига жорий этиш анъанавий усулларга нисбатан бир қатор афзалликларни намоён этади. Булар юқори клиник самарадорлик, патоген микрофлора даражасининг пасайиши ва оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатининг яхшиланишини ўз ичига олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилоят стоматология шифохонаси бўйича буйруқ (18.09.2024 й.; №36-сон) ҳамда Хоразм вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04.10.2024 й.; №53-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Цирконий протезлардан фойдаланиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда протезлаш самарадорлигини бахолаш олинган бевосита натижалар тишсизликнинг бирламчи профилактикаси самарасини ишонарли даражада кучайтирувчи юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Беморлар орасида протезлашнинг ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, енгил даражаси 9,7 баравар кам аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада даволаниш муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (БВСП нинг прейскурантига кўра 1 кун даволаниш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Иммунологик тадқиқотлар маълумотларига кўра, цирконий протезли беморларда IL-6 ва IL -8 даражаси паст бўлиб, бу цирконий материалларига жавобан яллиғланиш цитокинларининг камроқ фаоллашувидан далолат беради. 
иккинчи илмий янгилик: цирконий протезли ва металлокерамика протезли беморлар оғиз бўшлиғи микробиологик солиштирилганда цирконий протезли беморларда Streptococcus mutans ва Porphyromonas gingivalis каби патоген микроорганизмлар миқдорини кескин камайиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: цирконийли протезларнинг афзалликлари, жумладан уларнинг биомослашувчанлиги ва яллиғланиш жараёнларининг пастроқ фаоллиги баҳоланди. Бу, цирконийли протезли беморларда милклардан қон кетиш индексининг 6 ойдан сўнг 40% га пасайишида акс этди, металлокерамик протезли гуруҳда эса бу кўрсаткич атиги 30% ни ташкил этди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилоят стоматология шифохонаси бўйича буйруқ (18.09.2024 й.; №36-сон) ҳамда Хоразм вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04.10.2024 й.; №53-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Цирконий протезлардан фойдаланиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда протезлаш самарадорлигини бахолаш олинган бевосита натижалар тишсизликнинг бирламчи профилактикаси самарасини ишонарли даражада кучайтирувчи юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Беморлар орасида протезлашнинг ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, енгил даражаси 9,7 баравар кам аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада даволаниш муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (БВСП нинг прейскурантига кўра 1 кун даволаниш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Цирконийли протезлар ўрнатилгандан сўнг оғиз бўшлиғи микрофлорасининг миқдорий таркиби патоген флоранинг пасайиши томон ўзгаради. 
учинчи илмий янгилик: цирконий протезли беморларда сўлакдаги секретор иммуноглобулин А (sIgA) даражаси  240,1 пг/млни ташкил этиши ҳисобига, узоқ муддатли барқарор ҳимоя тизимига эришиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Цирконийли протезларнинг юқори кўрсаткичлари протезлашдан бир йил ўтгач, секретор иммуноглобулин А (sIgA) даражасининг 28% га ошиши билан тасдиқланди, металлокерамик протезли беморларда эса бу кўрсаткич 19% ни ташкил этди. Цирконийли протезлардан фойдаланиш 6 ойдан сўнг Streptococcus мутанс миқдорини 2,3 баробар камайтиришга олиб келиши исботланди, металлокерамик протезли беморларда эса бу микроорганизм даражаси атиги 21% га камайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилоят стоматология шифохонаси бўйича буйруқ (18.09.2024 й.; №36-сон) ҳамда Хоразм вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04.10.2024 й.; №53-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Цирконий протезлардан фойдаланиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда протезлаш самарадорлигини бахолаш олинган бевосита натижалар тишсизликнинг бирламчи профилактикаси самарасини ишонарли даражада кучайтирувчи юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Беморлар орасида протезлашнинг ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, енгил даражаси 9,7 баравар кам аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада даволаниш муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (БВСП нинг прейскурантига кўра 1 кун даволаниш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Цирконий конструкциялар билан протезлашдан сўнг милкдаги яллиғланиш маркерлари даражасининг 45% га ишончли пасайиши кузатилди. 
тўртинчи илмий янгилик: илк бор цирконий протезларнинг яллиғланишга қарши таъсири сезиларли даражада кучлироқ эканлиги аниқланиши билан бир қаторда тиш-милк чўнтаклари чуқурлиги даражасининг олти ойдан сўнг 17,2 %га пасайиши (2,9±0,3 мм дан 2,4±0,2 мм гача) билан асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Милклардан қон кетиш даражаси ва тиш-милк чўнтакларининг чуқурлиги каби стоматологик индекслар кўрсаткичлари сезиларли клиник яхшиланишни тасдиқлади, жумладан цирконийли протезли гуруҳда чўнтаклар чуқурлигининг 26,7% га камайиши кузатилди. Олинган натижалар халқаро ва маҳаллий тадқиқотлар маълумотлари билан таққосланди, бу эса мазкур тадқиқотнинг юқори ишончлилиги ва илмий аҳамиятини таъкидлади, шунингдек цирконийли протезларнинг биологик мувофиқлиги ва клиник самарадорлигининг ажойиб кўрсаткичларини тасдиқлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилоят стоматология шифохонаси бўйича буйруқ (18.09.2024 й.; №36-сон) ҳамда Хоразм вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04.10.2024 й.; №53-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Цирконий протезлардан фойдаланиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда протезлаш самарадорлигини бахолаш олинган бевосита натижалар тишсизликнинг бирламчи профилактикаси самарасини ишонарли даражада кучайтирувчи юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Беморлар орасида протезлашнинг ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, енгил даражаси 9,7 баравар кам аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада даволаниш муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (БВСП нинг прейскурантига кўра 1 кун даволаниш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Тиш-милк чўнтагидаги микробиологик текширувларидаги Streptococcus мутанс даражаси 2,3 мартага, Lactobacillus spp. эса 1,8 мартага пасаяди (p<0,01), бу оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаш учун янада қулай шароитлардан далолат беради. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish