Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Шоҳрух Бегалиевич
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек миллий уйғониш адабиёти масалаларини ёритишда ОАВнинг ўрни ва роли (Профессор Бегали Қосимов илмий-адабий асарлари асосида)
10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.4.PhD/Fil3021
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Ҳалим Саидов филология фанлари доктори, доцент; Давлатова Адиба Раҳматовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот:  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади мустақиллик даври оммавий ахборот воситаларида ўзбек миллий уйғониш адабиёти масалалари ёритилишига хос тамойиллар, тенденсиялар, жанр ва метод хусусиятлари, журналистик таҳрир қонуниятларини профессор Бегали Қосимов ижоди мисолида монографик планда комплекс тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
публицистика ва адабиётшуносликда ижтимоий муаммолар талқинидаги синтезлашув жараёнларининг ОАВда ёритилиши қонуниятлари аниқланиб, ушбу икки йўналишнинг тарихан муштараклиги асосланган;
истиқлол даври публицистикасида жадидшунослик муаммоларининг ёритилиши тенденсиялари ҳамда ўзбек жадид адабиётига доир Бегали Қосимов асарларининг матбуотда ёритилиши тамойиллари асосида ОАВ ва ижтимоий тафаккурдаги янгиланишда миллий уйғониш адабиётининг ўрни далилланган;
- ОАВда таълим ислоҳи, жадидчиликнинг тамал тоши ҳисобланган янги усул мактабларининг авлод таълими ва тарбиясидаги ўрни, жадид адабиётида Ватан ва миллат тараққийси масалаларини ёритишда Бегали Қосимов асарларининг ўрни исботланган;
- Бегали Қосимовнинг ОАВдаги чиқишлари жанр хусусиятларига кўра таснифланиб, жадидчилик ва жадид адабиёти муаммоларига доир олим асарлари мисолида мавзуга ёндашув методлари ва методологияси, журналистик таҳрир масалалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Жадидшунос олим Бегали Қосимов илмий-адабий асарлари мисолида ўзбек миллий уйғониш адабиёти масалаларини ёритишда ОАВнинг ўрни ва ролини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
публицистика ва адабиётшуносликда ижтимоий муаммолар талқинидаги синтезлашув жараёнлари ҳамда ўзбек жадид адабиётига доир Бегали Қосимов асарларининг матбуотда ёритилиши тенденсияларига доир таҳлиллардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф-030 – «Ўзбек адабиёти тарихи» кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” қисмида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 14-декабрдаги №01/10 – 2679-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа жадидчиликнинг тамал тоши ҳисобланган янги усул мактабларининг авлод таълими ва тарбиясидаги ўрни, таълим ислоҳи, жадид адабиётида Ватан ва миллат тараққийси масалаларининг ОАВда ёритилиши тамойилларига доир назарий қарашлар билан бойиган. 
жадидчилик ва жадид адабиёти муаммоларига доир ОАВдаги Бегали Қосимов чиқишларининг жанр хусусиятлари ва дидактик қимматига доир хулосалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада жорий этилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 14 декабрдаги №01/10-2680-сон маълумотномаси). Натижада жадид публицистикасига ёндашув методи ва методологияси, фактлар билан ишлаш техникаси, ҳужжатлилик, қиёслаш мезонлари, сарлавҳа ва матн мутаносиблиги ҳамда журналистик таҳрирнинг лингводидактик хусусиятларига доир назарий хулосалар ишлаб чиқилган. 
Истиқлол даври публицистикасида жадидшунослик муаммолари, ўзбек жадид адабиётига доир Бегали Қосимов асарларининг матбуотда ёритилиши тамойиллари ҳамда жадидчиликнинг асоси саналган янги усул мактабларининг авлод таълими ва тарбиясидаги ўрнига доир илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тарихий савол” ва “Тақдимот” кўрсатувлари ссенариярини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 14-декабрдаги 06-28-2027-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар жадид адабиёти ва публицистикасига оид янги маълумотлар билан бойитилиб, илмий-маърифий қиммати ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish