Гулямова Мухтабар Абдужаббаровна
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда экологик ПР: хусусиятлари ва тараққиёт тенденсиялари”
10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.3.PhD/Fil2010
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Сангинов Саидрасул Саидакпарович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Каримов Амрулло Ашурович филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги экологик ташкилотлар жамоатчилик билан алоқаларининг аҳамийатини тадқиқ этиш орқали жамийатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда экологик ПР муаммолари ва тенденсийаларини аниқлаш ҳамда унинг истиқболлари бўйича амалий таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
экологик ПР технологияларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир давлат сиёсатини амалга ошириш, ижтимоий жавобгарликни шакллантириш, экологик масалалар юзасидан жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда экологик маданиятни юксалтиришда муҳим коммуникатив механизм эканлиги исботланган;
давлат бошқаруви органлари ва нодавлат ташкилотлар фаолиятида экологияни муҳофаза қилиш усул ва воситалариларидан фойдаланиш, бизнес тараққиёти ҳамда бренд имижини яратишда экологик ПРнинг роли ва тенденсияларини намоён қилувчи медиатив стратегиялар ишлаб чиқилган;
ташкилотларнинг экологик имижини шакллантиришда ижтимоий-коммуникасион технологияларнинг зарурати аниқланиб, ливе стриминг, интерактив контент яратиш, маълумотларни визуаллаштириш, блокчейн технологиялари орқали экологик сертификатларни верификация қилиш ва уларни экологик ПРда қўллаш зарурати асосланган;
экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳит муаммоларини бартараф этишда “яшил ПР” технологияларидан фойдаланишга қаратилган интеграцион ва консептуал моделларини қўллаш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Экологик ПР хусусийатлари, тараққийот тенденсийалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экологик мавзуда жамоатчиликка ахборот етказишда давлат ва нодавлат ташкилотлар веб-сайтида тил ва алифбо масаласига жиддий ёндашиш, блогларда турли жанрлардаги материалларни тадқим қилиш, журналистлар учун ПР-матнлар блогини ташкил этиш лозимлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон экологик партийаси жамоат ташкилотининг расмий сайти, ОАВ билан алоқалари ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифаларидаги материалларни қайта таҳлил қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон экологик партийасининг 2024-йил 12-августдаги 01-02/346-сон маълумотномаси). Натижада партийа сайти обуначилари сони ортиши, унда бериладиган ахборотга жамоатчилик томонидан изоҳлар қолдирилиши ҳамда сайтда хабарлари бошқа алоқа каналларига улашилишига хизмат қилган.
нодавлат экологик ташкилотлар жамоатчилик билан алоқалар олиб боришда мутасаддилари билан интервюлар, жамоатчилик иштирокида аксийалар, танловлар, фестиваллар, муаммоли вазийатларга доир давра суҳбатлари, махсус тадбирлар алоҳида ўрин тутиши масаласида мутасаддилар билан интервюлар орқали ташкилот ўз фаолийатини йоритиб, жамоатчиликнинг диққатини атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ долзарб муаммоларга қаратиши бўйича хулосалардан «Эколог» жамоат бирлашмаси фаолийатида фойдаланилган. («Эколог» жамоат бирлашмасининг 2024-йил 14-августдаги 01-50-сон маълумотномаси). Натижада жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилган махсус тадбирлар орқали кенг жамоатчилик иштироки таъминланган ҳамда эковолонтйорлар сони йанада ортган;
экологик мавзуларнинг ОАВда кенг йоритилиши аҳоли экологик маданийатини юксалтиришдаги асосий вазифалардан экани, бу борада назарий фикрлар асосида мамлакатимизнинг телеканаллари мониторинг амалга оширилиши лозимлиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийаси «Дунйо бўйлаб» телеканалидаги «Ландшафт.уз» ва «Агро тур» кўрсатувлари ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси «Дунйо бўйлаб» телеканалининг 2024-йил 25-июлдаги 03.14-161-сон маълумотномаси). Натижада экологик мавзуларни йоритишда асосий воситалардан ҳисобланган телекўрсатувлар орқали аҳолининг бу борадаги тушунчаларини йанада ортиши, атроф-муҳитга эътиборли бўлиш масаласидаги қарашлари ҳамда омма томонидан ушбу кўрсатувларга юбориладиган хатлар мазмунан бойишига хизмат қилган;
йошлар ўртасида таниқли спортчилар, санъаткорлар, киноюлдузларнинг экологик ташаббусларига катта эътибор қаратилиши, уларнинг экологик манфаатларни ҳимойа қилиши, табиатни асраш, тиклаш ва унумли фойдаланиш тўғрисидаги фикрларини оммавий ахборот воситалари орқали, хусусан, телевидениеда кенг тарқатиш лозимлиги ҳақидаги хулосалар «Ренесанс» телеканалининг «Ренесанс минбари» ва бошқа қатор кўрсатувлари ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацийасининг 2024-йил 12-августдаги 01-02/670-сон маълумотномаси). Натижада «Ренесанс» телеканалининг 2024-йилда эфирга узатилайотган кўрсатувларида таниқли йош юлдузларнинг экологийа масаласидаги фикрлари берила бошланиб, бу орқали экологик мавзу янада оммалашишига хизмат қилган.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникасийалар университети бакалавр босқичи талабалари учун «Экологик ПР» фанининг ўқув дастури ишлаб чиқилган.