Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллоев Отабек Мухамадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек болалар фолклори жанрлари типологияси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: № В2023.4.DSc/Fil727.
Илмий маслаҳатчи: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, филология фанлари доктори, профессор, Қаюмов Олим Садириддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек болалар фолклорининг жанрлар тизими ва таркиби, тараққиёт босқичлари, поетикаси, образ ва мотивлар таркиби, ижро хусусиятларидаги типологик белгиларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек болалар фолклорининг қадимий ва ҳозирги намуналари асосидаги анъанавий ҳамда замонавий турлари инсонларнинг қарашлари, маданий турмуш тарзи, замон билан ҳамнафаслик, янгича фикрлаш, поетик тафаккур тадрижининг анъаналарга таъсири натижасида постанъанавий ва постфолклор сифатида намоён бўлиши аниқланган;
инглиз ва ўзбек болалар фолклорида болаларни парваришлаш, авайлаш, ухлатиш, эркалаш, овутиш ва теварак-олам манзарасига қизиқтириш, табиат билан таништириш  мақсадида ижро қилинадиган алла, эркалама, санама, чеклашмачоқ, тарқалмачоқ, овутмачоқ, қизиқмачоқ каби оналик фолклори поезияси она ва бола руҳиятининг ҳамда болаликнинг бадиий ифодаси орқали намоён бўлиши исботланган;
болаларнинг мавсумий ҳамда маросимий фолклори, болалар маросимлари хусусиятлари, катталар фолклорининг болалар фолклори шаклланишига ва ривожига таъсири, шунингдек, ундан болалар репертуарига кўчган топишмоқ, тез айтиш, эртак жанрларининг бадиий-композицион ўзига хослиги инглиз ва ўзбек болалар фолклори мисолида аниқланган;
қиёсланаётган тиллар болалар фолклоридаги мактаб фолклорининг асосий ижодкори ва ижрочилари мактаб ёшидаги бошланғич синф, ўрта ва катта ёшдаги мактаб ўқувчиларининг қизиқиши ва интилишлари автограф ёки “ёшлик албоми”, алифбо қўшиқлар етакчилигида; болалар ўйин фолклори эса ўйинга чорлов, ўйин жараёни, ундан тарқалиш, ўйинчиларни санаш билан боғлиқ қўшиқлар, сўз ўйинлари ҳамда ҳазил қўшиқлар орқали воқеланиши далилланган;
ҳар иккала тил болалар фолклори намуналарида миллий тил реалияларига хос сўзлар: асар қаҳрамонларининг ёки киши исмлари (антропонимлар), жой номлари (топонимлар), касб-ҳунар номлари (профессионализмлар), урф-одат, расм-русум номлари (этнографизмлар), миллий-маданий сўзлар (лингвокултуремалар), ўтмишга алоқадор тарихий сўзлар (архаизмлар), диалектизмлар, пул бирликларини ифодаловчи сўзлар бирламчи қиймат касб этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек болалар фолклори жанрлари типологияси бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек болалар фолклорининг қадимий ва ҳозирги намуналари асосидаги анъанавий ҳамда замонавий турлари инсонларнинг қарашлари, маданий турмуш тарзи, ҳукумат бошқарувидаги ўзгаришлар, янгича фикрлаш, поетик тафаккур тадрижининг анъаналарга таъсири натижасида постанъанавий, постфолклор сифатида намоён бўлишига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 24-декабрдаги №04/1-4201-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшунослик ҳамда ўзбек аданиётини қиёсий ўрганиш соҳасига оид илмий-назарий кўрсатмалар ишлаб чиқишга асос яратган;
инглиз ва ўзбек болалар фолклори типологияси, улардаги айрим жанрлар, мотив ва образлар намуналари, аввало, шу халқнинг маданий ҳаёт тарзи, миллий дунёқараши, яшаш жойи, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий муҳити билан боғлиқ ҳолда яратилгани, уларнинг келиб чиқиш илдизи, мазмуний таснифи, бадиий ифода ва ижро хусусиятларида умумбашарий поетик тафаккурга хос мифопоетика, этнопоетика, тарихий, назарий, динамик поетика хусусиятлари билан боғлангани, уларни махсус тўплаш, чоп этиш ва ўрганиш, поетик таҳлил қилиш, жанрларининг ўзига хослиги, ижрочилик санъати, ёзма адабиёт, кинематография, постфолклор билан боғлиқ назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002 “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 19-декабрдаги №01-04/8108-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий ишлар жараёнида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга оид тарбиявий ишларни ривожлантириш имконияти яратилган;  
болаларнинг мавсумий ҳамда маросимий фолклори, болалар маросимлари хусусиятлари, катталар фолклорининг болалар фолклори шаклланиши ва ривожига таъсири ундан болалар репертуарига кўчган топишмоқ, тез айтиш, эртак жанрларининг бадиий-композицион ўзига хослиги инглиз ва ўзбек болалар фолклори мисолида воқеланишига доир илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда 2022-2024 йилларда бажарилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 25-декабрдаги №2859/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек болалар фолклори жанрлари типологияси аниқлаштирилган маълумотлар ва у бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар лойиҳа доирасида амалга оширилган ўқув машғулотлари мазмунига сингдирилган;
қиёсланаётган тиллар болалар фолклоридаги мактаб фолклорининг асосий ижодкори ва ижрочилари мактаб ёшидаги бошланғич синф, ўрта ва катта ёшдаги мактаб ўқувчиларининг қизиқиши ва интилишлари автограф ёки “ёшлик албоми”, алифбо қўшиқлар етакчилигида; болалар ўйин фолклори эса ўйинга чорлов, ўйин жараёни, ундан тарқалиш, ўйинчиларни санаш билан боғлиқ қўшиқлар, сўз ўйинлари ҳамда ҳазил қўшиқлар орқали воқеланишига доир илмий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2019-2021 йилларда бажарилган АҚШнинг СУЗ800191НО158-МОО3 рақамли  халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 20-декабрдаги 06/8142-сон маълумотномаси). Натижада грант доирасида ўтказилган тадбир ва машғулотларда тингловчиларга намойиш этилган презентациялар асосида инглиз ва ўзбек болалар фолклоридаги ўхшаш сужет ва мотивлар, образлар ҳақида маълумотлар етказилган;  
ҳар иккала тил болалар фолклори намуналарида миллий тил реалияларига хос сўзлар: асар қаҳрамонларининг ёки киши исмлари (антропонимлар), жой номлари (топонимлар), касб-ҳунар номлари (профессионализмлар), урф-одат, расм-русум номлари (этнографизмлар), миллий-маданий сўзлар (лингвокултуремалар), ўтмишга алоқадор тарихий сўзлар (архаизмлар), диалектизмлар, пул бирликларини ифодаловчи сўзлар бирламчи қиймат касб этиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “асрларнинг асраганлари” теледастурлари, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-декабрдаги №01-09-181-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish