Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохиддинова Махлиё Нурмухаммад қизининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи қурилманинг самарадорлигини ошириш асослари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т478 
Илмий маслаҳатчи: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шеннекович, техника фанлари доктори, профессор, Аббасов Илҳом Запирович, техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини ташишда қўлланиладиган қўзғалувчан қурилманинг янги конструксиясини ишлаб чиқиш ва янги сепаратор конструксиясини яратиш орқали пневмотранспорт самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта хомашёсини ташиш жараёнида ҳаводан ажратувчи сепараторнинг тўрли юзаси билан таъсирлашувидан ҳосил бўладиган шикастланишни камайтириш имконини берувчи ишчи камера юқори қисмига ўрнатилган полимер тўрли юзали лента конструксияси яратилган;
пахта бўлагининг сепаратордаги ҳаракати таҳлили асосида ишчи камераси ҳамда унинг элементлари бўлган, йўналтиргич ва ишчи камерага ўрнатилган қия тўрли юзанинг қиялик бурчаги, тўрли юзали лентанинг ўлчамлари ва айланишлар сонининг конструктив-эксплуатацион параметрлари аниқланган;
пахта бўлагини сепаратор вакуум-клапан парраклари ва қобиқ ички сирти билан таъсирлашуви таҳлили асосида пахта шикастланишини А.Г. Севостянов модели бўйича назарий асосланган;
сепараторнинг ишчи камерасида пахта хомашёси таркибидаги майда ифлосликлардан тозалаш имконини берувчи ҳамда вакуум-клапандаги шикастланишни олдини олувчи қия тўрли сирт конструксияси ишлаб чиқилган;
сепараторнинг кириш қисмига келаётган пахта хомашёсини тўғри вакуум-клапанга бориши учун йўналтиргич конструксияси яратилган ҳамда унинг узунлиги ва энининг оптимал ўлчамлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани узоқ масофадан ташувчи қўзғалувчан қурилма элементларини ишлаш принципларини оптималлаштириш бўйича натижалар асосида: 
Пахтани узоқ масофадан ташувчи қўзғалувчан қурилмаси «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» АЖ тасарруфидаги “Наманган Тўқимачи cлустер” МЧЖ қошидаги “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган. («ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ» уюшмасининг 2024 йил 8-июлдаги № 03/25-1662-сонли маълумотномаси). Натижада тоштутгич орқали оғир аралашмаларни ушлаб қолиш 18 %га кўпаяди, сепараторда чигит шикастланиши 0,24 %га ҳамда чанг ҳаво билан толанинг чиқиб кетиши 34%га камаяди. Пахта толаси дастлабки табиий хусусиятлари сақлаб қолиниб, унинг таркибидаги майда ифлос аралашмалар массавий улушини 0,4% га камайтиришга, жараёнда толанинг йўқолиши пахтанинг И-ИИ навларида 0,7% дан 0,2% га ҳамда ИИИ-ИВ-В навларда эса 3,78% дан 2% га камайишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish