Абдужабборов Муслимбек Зоҳиджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта толасидан ип йигириш ва улардан мато тўқиш технологик жараёнларида уларнинг чўзилувчанлик хоссаларини ўзгаришини тадқиқ этиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4481
Илмий раҳбар: Каримов Раҳим Каримович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Журамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, доцент; Дониёрова Матлуба Адашалиевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта толасидан ип йигириш ва иплардан мато тўқиш технологик жараёнларида уларнинг чўзилувчанлик хоссаларини ўзгаришини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани қуритиш жараёнида энергия ва ресурс тежашни таъминлаш ва иш унумдорлигини 6 т/соатдан кам бўлмаслиги шартидан барабанли қуритгичнинг диаметри 2 м, узунлиги 6 м га тенг, роликли юритмали конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
барабанли қуритгичнинг роликли юритмасини сирпанишсиз харакатини таъминлаш шартидан занжирли узатмани етакловчи ва етакланувчи юлдузчаларни параметрлари ва харакатни узатиш нисбатларини назарий қонуниятлари олинган;
барабанли қуритгични иш унумдорлигини максимал 6 т/соат бўлишини инобатга олиб, пахтадан керакли намликни олиш учун қуритиш агентининг миқдори 9000 м3/соатга тенг бўлиши назарий асосланган.
максимал иш унумдорлигида барабанли қуритгичнинг корпуси ичида доимий бўлувчи пахта миқдорини ҳисобга олган ҳолда занжирли узатмани электр двигателини ўрнатилган қуввати 7,5 кВт га тенг бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳалқа тукли матоларда танда ипларининг таранглик фарқини ва ипларнинг мустаҳкамлик коеффициентлари уларнинг синов жараёнидаги узунликларига боғлиқлигини аниқлаш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли хил русумдаги тўқув дастгоҳларида ишлатиладиган охорланмаган турли ҳалқа танда ипларининг физик-механик хоссаларини муқобиллаштириш усулини “АрцофтТех” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 18-мартдаги №03/25-570 сонли маълумотномаси). Натижада ҳалқа тукли матоларда танда ипларининг деформацион кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, олинган толаларнинг узулишдаги чўзилиши 33,3% га камайганлиги, ипларнинг узилиш кучлари манфий қийматларда 2,04; 2,87 ва 4,0 марта камайганлиги, мусбат қийматларда эса 1,82 ва 2,24 марта кўпайганлиги аниқланган, охорланган ҳалқа танда ипларини охорланмаган ҳалқа танда ипларига алмаштирилиши натижасида корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 300 тонна ип учун 570 млн 105 минг (беш юз етмиш миллион бир юз беш минг) соʻмни ташкил этган.