Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимжонов Исломбек Шухрат ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.04–Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни  - “Металлга ишлов бериш корхоналари ишчилари учун махсус кийимларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқариш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2023.4.PhD/Т4276
Илмий раҳбар: Ташпулатов Салих Шукурович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Набиджонова Наргиза Насимжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Базарбаева Гузал Гулимовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёларни қўлланган ҳолда ташқи термик таъсирдан ҳимояловчи материаллар пакетининг мақбул таркибини танлаш, ҳаёт ҳавфсизлигини таъминлаш тамойилларига асосланган махсус кийимнинг рационал вариантини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи термик таъсир ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари тадқиқи ва истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда металлга ишлов бериш соҳаси ишчилари учун янги турдаги махсус кийимни лойиҳалашнинг аддитив технологияларни қўллашга асосланган такомиллашган консепсияси ишлаб чиқилган;                 
махсус кийим учун маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда метал заррачалари, очиқ аланга каби термик таъсирдан ҳимояловчи пакетлар компонентларининг мақбул варианти ишлаб чиқилган;                                   
махсус кийимларни тозалаш (ювиш) жараёнларида кийим пакетининг физик-механик хоссаларидан узилиш кучи, ҳаво ўтказувчанлик, гигроскоплик каби кўрсатгичларига боғлиқлигини кўрсатувчи регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган ва рационал конструктив параметрлари аниқланган;                             
махсус кийимга таъсир этадиган хавфли ҳамда зарарли ишлаб чиқариш омилларини ва истеъмолчилар талабларини инобатга олган ҳолда металлга ишлов берувчи корхоналарни ишчилари учун махсус кийим моделларини қўшимча ҳақларнинг мақбул қийматларидан фойдаланган ҳолда кийимининг ташқи термик таъсирдан ҳимояловчи енги, ёқаси каби локал участкаларининг функсионал конструктив элементлари ишлаб чиқилган.          
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлга ишлов бериш соҳаси ишчилари махсус кийимининг рационал конструксияси ва самарали ишлаб чиқариш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунасига (№ САП 2663) патенти олинган. Натижада металлга ишлов бериш соҳаси ишчиларининг меҳнат шароитлари яхшиланган, меҳнат жараёнида ишчиларга, эргономик нуқтаи назардан қулай шароитлар яратилган, махсус кийимнинг сифати яхшиланган ва унинг эксплуатация даври ошган;
металлга ишлов бериш соҳаси ишчилари учун яратилган махсус кийим комплектлари ва уларнинг конструкторлик - техник ҳужжатлар пакети “ИДЕАЛ ТЕХТИЛ ОРЗУ” ва “Голден Ринг” МЧЖларида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 11 декабрдаги 03/25 - 3313-сонли маълумотномаси). Натижада моддий ресурсларни тежаш ва ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбатан меҳнат унумдорлиги 18,3 % га ошишига эришилган ҳамда металлга ишлов бериш соҳаси ишчилари сифатли махсус кийим билан таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish