Орипов Нодирбек Мансуржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта сепараторининг ихчам, ресурстежамкор конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4477
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Каюмов Абдул-Малик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта пневмотранспорти тизимидаги сепараторнинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш орқали пахтанинг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаш ва сепарация жараёни самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта сепаратори ишчи камерасида кирувчи қувурни вакуум-клапанга параллел ва устма-уст жойлаштириш орқали сепарация жараёни самарадорлигини ошириш имконияти мавжудлиги асосланган;
пахтани ҳаводан ажратиб олишда тўрли сиртни кирувчи қувур қаршисида, ваcуум-клапан устида, марказий ўқлари ўзаро параллел жойлаштиришга асосланган техникавий ечим ишлаб чиқилган;
сепарация жараёнида кирувчи қувурни вакуум-клапан устида ва унга параллел жойлаштириш йўли билан ихчам, ресрустежамкор пахта сепаратори конструксияси ишлаб чиқилган;
пахтани ҳаво оқимидан ажратиб олиш жараёнини математик моделлаштириш йўли билан сепараторнинг аеродинамик қаршилиги паст ва пахта сифат кўрсаткичларига салбий таъсири кам бўлишини таъминловчи оптимал параметрлари- ваcуум-клапан диаметри ва сидиргичнинг айланиш тезликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ташувчи ҳаводан ажратиб берувчи сепаратор ишчи органларининг янги конструкцияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор қурилмаси “ЛухЯнТех CЛУСТЕР” МЧЖга қарашли “Бешариқ пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси»нинг 2024-йил 18-мартдаги 03/22-126 сонли маълумотномаси). Натижада таклиф этилаётган сепаратор ускунаси мавжуд СС-15А маркали сепараторга нисбатан истемол қилаётган энергия сарфи 32квт соатга, пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушини 0,8%га, чигитнинг механик шикастланганлик даражаси 0,3% га камайтиришга эришилган ҳамда корхонада кутилаётган иқтисодий самарадорлик 340,662 млн. (уч юз қирқ миллион олти юз олтмиш икки минг) сўмни, ишлаб чиқарилаётган 1 тонна пахта толасига тўғри келадиган иқтисодий самара эса 21000 (йигирма бир минг) сўмни ташкил этган.