Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирусманов Бахтиярнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта ипакли трикотаж матоларини олишнинг технологик асослари” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Т636 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Илмий маслаҳатчи: Мукимов Мирабзал Мираюбович.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилло Лалашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулом Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор; Битус Eвгений Иванович, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Трикотаж тўқув машиналарида пахта ипакли трикотаж матоларини олишнинг технологик асосларини ишлаб чиқиш ва уни назарий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир ва икки қаватли, бош ва ҳосилали, икки қатламли пахта ипакли трикотаж тўқималарини олишнинг технологик асослари ясси игнадонли трикотаж машиналарининг технологик имкониятларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган;
янги таркибли пахта ипакли трикотаж тўқималарини олиш усуллари хомашё тури, чизиқли зичлиги, миқдори ҳамда пахта ва ипак ипларини тўқима таркибида жойларини ўзгартириш ҳисобига ишлаб чиқилган;
хомашё таркиби турлича бўлган трикотажда ҳалқа ипи узунлиги бир хиллигини таъминлаш мақсадида ип таранглигини алоҳида созлаш зарурлиги олинган регрессион тенгламалар таҳлили асосида аниқланган;
пахта ипакли трикотаж тўқималарини тўқиш жараёнида хомашё таркиби турлича бўлган ипнинг таранглиги, деформацион хусусияти, ишқаланиш кучини ҳалқа ипи узунлигига таъсир этиш омилларининг қийматлари Севастяновнинг ип таранглигини аниқлаш формуласи асосида аниқланган;
пахта ва ипак ипларини трикотажнинг технологик параметрлари ва физик-механик хусусиятларига боғлиқлик кўрсаткичлари хомашёнинг турли миқдорий нисбатлари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Трикотаж машиналарида янги таркибли пахта-ипакли бир ва икки қаватли бош ва ҳосилали ҳамда икки қатламли трикотаж матоларини олишнинг технологик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалари асосида: 
пахта ипакли бир қаватли пахта-ипакли гладь трикотаж тўқимасини I-4 варианти “CLASS TEX PRODUKTION” MChJ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2024й. 9 октябр 03/25-2691-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ипакли трикотаж тўқима турларини кўпайиши бу тўқималардан болалар, аёллар ва эркаклар енгил устки трикотаж маҳсулот ассартиментларини ишлаб чиқариш имконини берган; 
икки қаватли пахта ипакли ластик трикотаж тўқимасини IV-3-варианти «TEXTILE MILL TASHKENT» MChJ QK va “PORLOQ CHUST BRENDI” MChJ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2024й. 9 октябр 03/25-2691-сон маълумотномаси). Натижада, трикотаж тўқув машиналарининг технологик имкониятлари ва тўқима турлари ассортиментларининг ишлаб чиқариш ҳажмини 3% дан - 5%гача ошириш имконини берган;
пахта ипакли янги ҳосилали гладь трикотаж тўқималарини III-4-варианти ва пахта ипакли икки қатламли трикотаж тўқималарини VI-7-варианти намуналари “SEDAT TRIKO Toshkent” MChJ ChK корхонаси шароитида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2024й. 9 октябр 03/25-2691-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий пахта ва ипак ҳомашёларидан самаралий фойдаланиш ва янги таркибли трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ипак ипларини қўлланиш кўламини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish