Жураева Камила Комиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Назорат ва бошқарув тизимлари учун механик катталикларни ўлчовчи магнит эластик ўзгартиргичлар, 05.01.06 – “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари”.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: № В2022.3.DSc/Т542
Илмий маслаҳатчи: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Мамаджанов Алишер Мамаджанович, техника фанлари доктори, профессор, Жумаев Одил Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: назорат ва бошқарув тизимлари учун механик катталикларни ўлчовчи магнит эластик ўзгартиргичлар назарияси ва дастлабки конструксиялаш усулларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг янги конструксияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механик катталикларнинг магнит эластик ўзгартиргичларини морфологик таҳлил ва синтез қилиш босқичида синтезланаётган вариантлар сонини кўпайтириш ва талаб этилаётган тавсифларга эга ўзгартиргичларни танлаш имконини берадиган дастлабки конструксиялашнинг энергия-ахборот ва морфологик усуллари ривожлантирилган;
механик катталиклар магнит эластик ўзгартиргичлари структуравий тузилишларининг барча вариантларини ўз ичига олиш имкониятини берадиган турли физик табиатга эга занжирлар ўртасидаги боғлиқлик топограммаси кўринишидаги бундай ўзгартиргичларни қуришнинг умумий тамойили ишлаб чиқилган;
кенг функсионал имкониятларга, юқори сезгирлик, ишончлилик ва чизиқли ўзгартириш тавсифларига эга бўлган механик катталиклар магнит эластик ўзгартиргичларининг янги конструксиялари, шу жумладан маҳаллий кучлар, бурчак тезликлари ва тезлашишларини ўлчаш имконини берадиган илк магнит эластик ўзгартиргичлар ишлаб чиқилган;
барқарорлаштирилган тўғриланган кучланиши таркибидаги юқори гармоникалар улушини камайтириш орқали механик катталиклар магнит эластик ўзгартиргичлари учун кучланишининг сифати юқори бўлган энергия таъминоти манбаларининг янги схемалари ишлаб чиқилган;
бир вақтнинг ўзида магнит эластик ўзаклар магнит қаршиликлари ва ўзаклар ўртасидаги магнит сиғимлари тарқоқ табиатини, шунингдек чекланган узунликдаги бўйлама ва кўндаланг қўзғатиш чулғамларининг тақсимланганлигини инобатга олган ҳолда механик катталиклар магнит эластик ўзгартиргичларини таҳлил қилиш методикаси ишлаб чиқилган;
электр ва магнит занжирларининг тақсимланганлиги ва магнит эластик материаллар магнит тавсифларининг параметрларига таъсир этувчи механик кучланишларни ҳисобга олган ҳолда магнит эластик ўзгартиргичларнинг математик моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Механик катталиклар магнит эластик ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
сиқувчи кучларнинг магнит эластик ўзгартиргичи қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент (№ИАП 06441, 2021 й.) олинган. Натижада, маҳаллий кучларни юқори сезгирлик ва аниқлик билан ўлчаш имконияти пайдо бўлган;
ўзгармас кучланиш манбаи қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан ихтирога патент (№ИАП 07237, 2023 й.) олинган. Натижада, магнит эластик ўзгартиргичларни сифати юқори бўлган барқарорлаштирилган ўзгармас кучланиш манбаидан таъминлаш имконияти пайдо бўлган;
уч фазали кучланиш стабилизатори қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан ихтирога патент (№ИАП 07490, 2023 й.) олинган. Натижада, магнит эластик ўзгартиргичларни юқори гармоникаларининг улуши камайтирилган барқарорлаштирилган ўзгарувчан кучланиш манбаидан таъминлаш имконияти пайдо бўлган;
чўзувчи кучларнинг магнит эластик ўзгартиргичи қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан ихтирога патент (№ИАП 7715, 2024 й.) олинган. Натижада, чўзувчи кучларни юқори аниқликда ўлчашга мўлжалланган қурилмани яратиш имконияти пайдо бўлган;
вибрасия параметрларини ўлчашга мўлжалланган магнит эластик ўзгартиргич қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан ихтирога патент (№ИАП 7870, 2024 й.) олинган. Натижада, вибрасия параметрларини иккита ўзаро перпендикуляр ўқлар бўйлаб ўлчаш ҳамда иккита алоҳида мустақил ўлчаш чулғамларидан чиқиш сигналларини олиш имконияти пайдо бўлган;
айланиш параметрларининг магнит эластик ўзгартиргичи қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан ихтирога патент (№ИАП 7878, 2024 й.) олинган. Натижада, бурчак силжишлари, тезлик ва тезлашишни ўлчашга мўлжалланган қурилмани яратиш имкони пайдо бўлган.
Функсионал имкониятлари кенгайтирилган, сезгирлиги ва экстремал иш шароитларида ишончлилиги юқори бўлган янги магнит эластик куч ўзгартиргичининг қурилмаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темирйўлинфратузилма” АЖ “Локомотивларни ишлатиш” бошқармасига қарашли “Ўзбекистон” депосида электровозлар ток қабул қилгичларини диагностикалаш ва техник ҳолатини назорат қилиш ишлаб чиқариш жараёнига қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 4/Э503- сон маълумотномаси). Натижада, электровозлар ток қабул қилгичларини диагностикалаш ва техник ҳолатини назорат қилиш аниқлигини ошириш ҳисобига контакт осмаси контакт симларининг хизмат муддатини ошириш ҳамда уларни ишдан чиқишини олдини олишга эришилган.