Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликов Ғанишер Баҳромкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Комплекс модификацияланган бетон асосида темирбетон автойўл кўприкларининг қатнов қисми конструксияларини такомиллаштириш”, 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар)”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4018  Илмий раҳбар: Шермухамедов Улуғбек Забихуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, Мухаммадиев Неъматжон Рахматович техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор, Саттаров Зафар Муродович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тебранишларнинг динамик сўндиргичлари параметрларини танлаш ҳисобига автомобил йўлларидаги транспорт иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш ва сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор базалт толасини – 3%, гидрофобизатор – 0,8%, суперпластификатор боғловчи массасига нисбатан 1,2% миқдорда қўшиш орқали сув оʼтказиш кўрсаткичи паст ва юқори эксплуатацион хусусиятларига эга боʼлган фибробетон қоришмасининг таркиби ишлаб чиқилган;
майда донадор бетон базалт толаси билан дисперс арматураланганда, толанинг композит матрицаси ҳажмида бир текис тақсимланиши натижасида ёпиқ ғоваклар миқдори ошиши ҳисобига гидрофобланган базалт толали бетоннинг асосий эксплуатацион коʼрсаткичларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилиши исботланган;
ишлаб чиқилган комплекс модификацияланган бетон асосида темирбетон автойўл кўприклари қатнов қисми конструксиялари турли физик-механик хусусиятларга эга иккита бетон қатламининг биргаликда ишлаш назариясини қўллаган ҳолда такомиллаштирилган;
комплекс модификацияланган бетон асосидаги темирбетон автойўл кўприклари “КМБ қатлами – қатнов қисми плитаси” конструксиясининг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини ҳисоблаш усули икки ва кўп қатламли пластиналар назарияси асосида ишлаб чиқилган;
таклиф этилаётган “КМБ қатлами – қатнов қисми плитаси” конструксиясини қўллашда мавжуд конструксияга нисбатан доимий юкнинг ортиб кетмаслиги исботланган, шу билан бирга унинг иқтисодий самарадорлиги лойиҳавий қуриш жараёнидаги ҳамда узоқ йиллик эксплуатацион ҳаражатларнинг қиёсланиши натижасида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Комплекс модификацияланган бетон асосида темирбетон автойўл кўприкларининг қатнов қисми конструксияларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот иши натижалари асосида:
“КМБ қатлами – қатнов қисми плитаси” конструксияси Автомобил йўллари қўмитасига қарашли “Ўзйўлкўприк кластери” давлат муассасаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 2025-йил 13-феврралдаги, 4/Э228-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 12-мартдаги, 02/15-857-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда қўшимча КМБ қатламини ётқизиш орқали қатнов қисми плитасидаги арматура сарфини 13-15% гача тежашга эришилган;
қатнов қисми конструксияларни такомиллаштирилган усули “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК га қарашли Наманган вилояти П-126 “Балиқчи қ.-Мингбулоқ қ. – Найман қ.-Пунган” автомобил йўлининг 26+98км қисмидаги кўприкни тўла таъмирлаш жараёнида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 2025-йил 13-февралдаги, 4/Э228-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 12-мартдаги, 02/15-857-сонли маълумотномаси). Натижада эксплуатация жараёнидаги кўприк иншоотини вақтинчалик юкларга мослаштириш мақсадида оралиқ қурилма устки қисмига КМБ қатламини ётқизиш орқали унинг юк кўтариш қобилиятини 10-12% гача ортишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish