Ишонкулова Феруза Асатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юк автомобиллари транспорт хизматларининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1778
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юк автомобиллари транспорт хизматлари кўрсатишнинг ташкилий – иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “юк автомобил транспорт хизмати” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юк автомобил транспорт хизматининг алоҳида яхлит олинган автомобил транспортининг юк ташиш функсиясини амалга оширувчи тузилмаларнинг транспорт хизматлари фаолияти мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
худудларда юк автомобиллари транспорт хизматини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар аниқланиб, соҳа ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришда кўп омилли регрессия тенгламаси й=ф(х1,х2,х3,х4) эконометрик моделлаштиришидан фойдаланиб асосланилган;
транспорт хизмати кўрсатишнинг ҳудудий хусусиятлари ва соҳа тараққиётини таъминлаш имкониятларига кўра юк автомобиллари транспорт хизматларини узлюксиз ва тизимли фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашга асосланган “Самарқанд вилояти ҳудудий кластери”нинг ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилган;
ўзгарувчи омилнинг олдинги йиллардаги қийматлари билан статистик боғланиш даражаси ҳамда сирғалувчи ўртачалар орқали ифодаланувчи модел асосида Самарқанд вилоятида юк автомобил транспортида ташиладиган юклар ҳажмининг 2024-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юк автомобиллари транспорт хизматларининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “юк автомобил транспорт хизмати” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юк автомобил транспорт хизматининг алоҳида яхлит олинган автомобил транспортининг юк ташиш функсиясини амалга оширувчи тузилмаларнинг транспорт хизматлари фаолияти мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган муаллифлик таърифидан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Микроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани таёрланишида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 284-сонли буйруғи мувофиқ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2022 йил 5-декабрдаги 4-сонли қарори). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада юк автомобил транспорт хизматларини ривожлантириш бўйича назарий билимлар кенгайиб, соҳа самарадорлигини ошириш, республика ва унинг ҳудудларида юк автомобили транспорти хизмат кўрсатиш самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар тизими асосида баҳолашнинг назарий асосларини кенгайтириш имкони яратилган;
худудларда юк автомобиллари транспорт хизматини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар аниқланиб, соҳа ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришда кўп омилли регрессия тенгламаси й=ф(х1,х2,х3,х4) эконометрик моделлаштиришидан фойдаланиб асосланилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Савдо - саноат палатаси тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 13 декабрдаги 4/1931-сонли ва Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил
27 ноябрдаги 06-10-33-17189-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш юк автомобиллари транспорт хизматлари соҳаси корхоналари самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ҳар бирининг таъсир даражаси аниқланиб, бунинг оқибатида юк автомобилларида юк ташиш транспорт хизматлари хажми қўшимча 6-7 фоизга ошириш имконияти яратилган;
транспорт хизмати кўрсатишнинг ҳудудий хусусиятлари ва соҳа тараққиётини таъминлаш имкониятларига кўра юк автомобиллари транспорт хизматларини узлюксиз ва тизимли фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашга асосланган “Самарқанд вилояти ҳудудий кластери”нинг ташкилий тузилмаси ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Савдо - саноат палатаси тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 13 декабрдаги 4/1931-сонли ва Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 06-10-33-17189-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида соҳани янги босқичга олиб чиқиш, Самарқанд вилоятида юк ташиш транспорт хизматлари самарадорлигининг 5-7 фоизга ошириш имкони яратилган;
ўзгарувчи омилнинг олдинги йиллардаги қийматлари билан статистик боғланиш даражаси ҳамда сирғалувчи ўртачалар орқали ифодаланувчи модел асосида Самарқанд вилоятида юк автомобил транспортида ташиладиган юклар ҳажмининг 2024-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатаси тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 06-10-33-17189-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида келажакда юк автомобили транспорт хизмати соҳасини келгусидаги ўсиш прогноз параметрлари кўрсатиб берилиб, Самарқанд вилоятида юк автомобил транспортида ташиладиган юклар ҳажми 2027 йилга бориб
72,3 минг тоннани ташкил этиши асосланган.