Асқарова Мавлуда Турабовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиётида инклюзив ўсишни таъминлаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.02 - “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иқтисодиётида инклюзив ўсишни таъминлаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий ўсиш мазмунига замонавий ёндашувлар асосида инклюзив ўсишнинг реал даражасини баҳолашнинг махсус услубиётининг уч компоненти, я'ни, аҳоли жон бошига ЯИМ, ишсизлик ҳамда ижтимоий табақаланиш даражаси ва аҳолининг барча қатламларига тенг имкониятлар яратилишининг инклюзив ривожланиш коеффициентига боғлиқлиги асосланган;
глобал инфляция даражасининг кўтарилиши, юқори фоиз ставкаларининг сақланиб қолиши ва олтин нархи кескин тебранишининг макроиқтисодий ривожланишга таъсирини инобатга олган ҳолда макро-фискал хатарларни барқарор самарали бошқариш таклифи асосланган;
аҳоли турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар қаторида норасмий банд бўлган аҳолининг даромадларини легаллаштириш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача камайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
иқтисодий ўсиш сур'атлари барқарорлигини таъминлашда яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш мақсадида хуфёна даромадлар даражасини пасайтиришда бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда сохта тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчиларга нисбатан фискал ва монетар таъсир чораларини кучайтириш лозимлиги асосланган;
инклюзив ўсишнинг омиллари ва индикаторлари - аҳоли жон бошига ЯИМ, экспорт ҳажми ва транспорт хизматларини бир тизимга боғлаш асосида инклюзив иқтисодий ривожланиш моделининг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
иқтисодий ўсиш мазмунига замонавий ёндашувлар асосида инклюзив ўсишнинг реал даражасини баҳолашнинг махсус услубиётининг уч компоненти, я'ни, аҳоли жон бошига ЯИМ, ишсизлик ҳамда ижтимоий табақаланиш даражаси ва аҳолининг барча қатламларига тенг имкониятлар яратилишининг инклюзив ривожланиш коеффициентига боғлиқлиги асосланган назариядан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инклюзив ўсиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 29 сентябрдаги 314-сонли буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инклюзив ўсишнинг илмий ва услубий асослари мустаҳкамланди ҳамда иқтисодий қонунчилик ва ме'ёрий-хуқуқий базадаги, амалиётдаги услубий кўрсатма ва йўриқномаларга аниқликлар ва қўшимчалар киритилмоқда;
глобал инфляция даражасининг кўтарилиши, юқори фоиз ставкаларининг сақланиб қолиши ва олтин нархи кескин тебраниши макроиқтисодий ривожланишга таъсирини инобатга олган ҳолда макро-фискал хатарларни самарали бошқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” Стратегияси тўғрисида”ги Фармони асосида ишлаб чиқилган “2025-2027 йиллар учун Фискал стратегия”си талабларида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 01/00-03/07-12897-сон ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг 2025 йил 21 январдаги 01/03-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши натижасида, глобал инфляция даражасининг кўтарилиши, юқори фоиз ставкаларининг сақланиб қолиши, олтин нархининг кескин тебраниши, глобал таъминот занжиридаги узилишлар, валюта курсидаги тебранишлар каби хатарлар макроиқтисодий ривожланиш тенденцияларига таъсир ўтказиши олдиндан ҳисобга олиниши орқали зарур чоралар ёрдамида 2024-2027 йилларда ЯИМ йиллик ўсиш сур'атини 6,2-6,5 фоиз даражасида таъминланишига, аҳоли жон бошига ЯИМ қийматининг 2023 йилдаги 2496 АҚШ долларидан, 2027 йилда 3200 АҚШ долларига етказилишига эришилади;
аҳоли турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар қаторида норасмий банд бўлган аҳолининг даромадларини легаллаштириш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача камайтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 ноябрдаги ПҚ-366-сон “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 01/00-03/07-12897-сон ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг 2025 йил 21 январдаги 01/03-сон маълумотномалари). Натижада якка тартибдаги тадбиркорлар соҳасида норасмий банд бўлган аҳолининг даромадларининг ошириши ва уларни легаллаштирилиш даражасини ўсишига эришилди;
иқтисодий ўсиш суръатлари барқарорлигини таъминлашда яширин иқтисодиёт ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш мақсадида хуфёна даромадлар даражасини пасайтиришда бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда сохта тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчиларга нисбатан таъсир чораларини кучайтириш билан боғлиқ таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 01/00-03/07-12897-сон ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг 2025 йил 21 январдаги 01/03-сон маълумотномалари) солиқ солиш тизимини соддалаштириш тадбирларининг амалга оширилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқарувчи, экспорт ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситаларини жорий қилиш қўлланилган. Натижада 2023 йил мобайнида мамлакат миқёсида 172 ҳолат 3,84 миллиард сўм молиявий жарималар қўлланилган;
инклюзив ўсишнинг омиллари ва индикаторлари сифатида жамиятдаги тенгсизлик муаммолари, барча жамият аъзолари ва ижтимоий қатламлар учун тенг имкониятлар яратиш, инсон капитали тараққиёти, узоқ муддатли инклюзив ўсиш ва ижтимоий фаровонлик даражасини оширишда молиявий инклюзивлик траекторияси миллий иқтисодиёт тизимини ислоҳ қилиш ҳамда 2025-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш концепциясининг махсус модели (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 01/00-03/07-12897-сон ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг 2025 йил 21 январдаги 01/03-сон маълумотномалари) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги услубий бошқармаси амалиётига жорий этилиши натижасида, 2024 йилда Жаҳон Банки вакиллари ва мустақил экспертлардан ташкил топган гуруҳ томонидан мамлакат молия тизимини ПЕФА мезонлари асосида баҳолаш юзасидан техник кўмакни амалга оширишга эришилган.